Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet2/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

УМУМИЙ ХУЛОСА 125
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 127
ИЛОВА 147

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида маркетинг соҳасига оид терминларни ўрганишга бўлган эътибор ўтган асрнинг бошларидан кучая бошлади. Маркетинг терминларининг тузилишга кўра турларини аниқлаш, функционал-услубий хусусиятларига доир масалалар текширилмоқда. Бозор муносабатларини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этувчи маркетинг терминологиясига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг тарихий илдизи, маъно-мазмун муносабатлари доирасини тадқиқ этиш долзарб масала сифатида кун тартибидан ўрин олди.
Дунё тилшунослигининг ўрганилиши зарур ҳисобланган жиҳатлари сифатида иқтисодиётнинг бир бўлаги саналган, ўзининг муҳим тадқиқот объекти ва предметига эга бўлган маркетинг соҳаси терминологияси ҳам кишилар онгидаги маркетингга хос тушунчалар, билимлар ва айни соҳасида ишлатиладиган луғавий қатлам сифатида тилда ўз ўрни ва нуфузини топди. Миллий тилларда маркетинг терминларининг хазинаси юзага келди. Бугун иқтисодиёт доирасида маркетинг терминларига оид умумий масалаларни ўрганиш, у ёки бу тилдаги сўз ва ибораларни асл ҳолда сақлаб қолиш, тилдан тўғри фойдаланиш йўлларини излаш, маркетинг терминларини тартибга солиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизнинг ҳар соҳада ривожланаётганлиги, ўзбек тилининг ички ва ташқи имкониятлари асосида бойишига сабаб бўлмоқда. Кириб келаётган янги соҳа ўз термин ва ўз номлари билан кириб келди. Аммо ҳар қандай янгиликнинг номи бўлаётган янги терминларни ўз ҳолича қабул қилиш ва фойдаланишда тил мейёрларига амал қилиш зарур. Зотан, “ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак”1 экан, она тилимизга янги терминлар ўзлашаётганда ўзбек тили ички имкониятлари асосида терминларни қабул қилишимиз зарур. Бу эса чет тиллардан кириб келаётган ҳар қандай соҳаларнинг терминларини ўзбек тилидаги муқобилини истеъмол учун тавсия этиш, уларни ўзбек тили ички имкониятлар асосида ўзлаштириш ва тартибга солишни таққозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги
ПФ-4997-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling