Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet7/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Товар – талаб, эҳтиёжни таъминловчи барча нарса, маҳсулот; сотувчилар ва харидорлар ўртасида олди-сотди, бозор муносабатлари объекти39, айрибошлаш, сотиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот40. Бу от қадимги туркий тилда тавар тарзида талаффуз қилинган. Тавар бойлик маъносида ҳам келган: tamu qapuyin ačar tavar – бойлик дўзаҳнинг дарвозасини очади; olar ikki tavar satisγan alisγanlar ol – улар иккиси бир-бирлари билан савдо қилишади41. Ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: тавар – тäвäр. Бу сўз дастлаб “уй ҳайвонлари”, “мол-ҳол”42 маъносини англатган. “Қисаси Рабғузий43”да ҳам товар – “тавар”, мал – “мол, товар” маъносида келган44.
Бугунги кунда рус тилида фаол қўлланувчи соф туркий тавар сўзи “Қутадғу билиг” достонида näŋ tavar жуфт сўз шаклида ишлатилган: Čïγajqa ülädi öküš näŋ tavar, köŋül tüzdi rabqa qamuγdïn saŋar – Фақирларга талай мол ва тавар улашди, ҳар жиҳатдан Роббига кўнгил боғлади45. Асарда давлат хизматчиси бўлган хазинабонлар савдо-сотиқ масалаларини пухта эгаллашлари лозимлиги айтиб ўтилган. “Tавар”ни сифатлаш учун “қиммат” маъносидаги aγïr, арзон маъносидаги učuz46 сўзи қўлланган.
Асл туркий сўз бўлган аγïr нарса-буюмларга нисбатан “қиммат” маъносини ифодалаш билан бир қаторда қимматли инсонларга нисбатан “қадрли” маъносида ишлатилган: Qamuγ näŋ tavarïγ biligli keräk, aγïrïn učuzun uquγlï keräk – турли мол ва товарларни биладиган бўлиши, қиммат-арзонни тушунадиган бўлиши керак.
Бугунги иқтисодиётда товар – сотиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот. Товар эҳтиёжларни қондириш мумкин бўлган ва бозорда сотиб олиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун таклиф этиладиган ҳамма нарсадир47. “Бозор” маъносини етказиб бериш учун бир қанча истилоҳ мавжуд: савдо, савдогар, каби. Бозор, форс тилидан олинган ўзлшмалар бўлиб, дастлаб Тафсирда келган: ман базарға бардым, йана кэлдим. Бозор атамаси худди шу маънода Замахшарий луғати ҳамда Хоразм тарихий манбаларида ҳам учрайди48.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, сотмоқ, сотиб олмоқ каби сўзлар ва бу сўзларни ифодаловчи жараён азал-азалдан мавжуд. Бу жараён иштирокисиз жамиятни тасаввур қилиш қийин. Қадимги даврларда бу жараён айрибошлаш ёки ўзаро келишиш шаклида бўлган. Кейинчалик давлатлар пайдо бўлиб, мис, олтин, кумуш тангалар зарб этилган, инсонлар нарса-буюмни айрибошлашдан секин-аста воз кечиб, танга ва пуллар билан муомала қилишга ўтишган. Хусусан, пулга айрибошлаш анча кенг тарқалган, яъни белгили келишилган пул эвазига товар, мол сотишган ва сотиб олишган. Сотиб олиш жараёнида у ёки бу нарса буюм фақатгина – пулга алмаштирилган харид қилинган. Шу асосда секин-секин сотувчи касби ҳам шакллана бошлаган. Бу касб билан мунтазам шуғулланиб оила боқиб, рўзғор тебратиб яшайдиганлар ҳам кўпая борган. Ушбу соҳа билан машғул шахслар жамиятнинг энг бой-бадавлат, ҳурмат-эътиборли кишилари қаторидан ўрин олган. Шу тариқа маркетинг терминлари сафига “савдогар” тушунчаси ҳам киритилди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling