Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Маркетинг терминларининг -лик аффикси орқали ясалиши


Download 1.24 Mb.
bet15/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Маркетинг терминларининг -лик аффикси орқали ясалиши.
Ушбу қолип ўзбек тилида ўта сермаҳсул сўз ясовчи моделлардан бири бўлиб, унинг кўмагида нафақат соф ўзбекча (туркий), балки ўзлашма сўзлардан ҳам от-терминлар ҳосил қилинади. –лик қўшимчаси ёрдамида ясалган сўзларнинг асосий қисмини шахс отларидан ясалган сўзлар ташкил қилади89. Ҳолат, сифатнинг мавҳумлиги, умумийлиги маъносини ифодаловчи от-терминларни юзага чиқаради. Мазкур маъноли отлар, асосан, ўзакдан англашилган ҳолат-сифат, фазилат-сифат ёки муайян белгига кўра воқеланган ҳодисани билдирувчи исмлардан ясалади. Aйрим фактларга диққат қаратамиз: савдогарлик, агентлик, принципиаллик, актуаллик, объективлик, сафарбарлик, қулайлик, ва ҳ. к.;
Бир мамлакат ўз маҳсулотларини бошқа мамлакатга нисбатан самаралироқ ишлаб чиқара оладиган вазиятда юзага келадиган ҳолатга нисбатан номлаш мутлақ устун+лик (абсолют устунлик) термини ишлатилади.
Дебитор қарздор+лик – бирлашма, корхона, ташкилот, муассаса юридик ёки жисмоний шахслар билан бўлган ўзаро хўжалик муноса- батлари натижасида улардан олиниши лозим бўлган қарз суммаси.
Айирбошлашнинг ҳар иккала томонини хам ташкилотлар ифода этадиган маркетингга ишбилармон+лик маркетинги дейилади.
1. Шахснинг яшаш ўрни, турар жойи, касб-ҳунари, бирор нарсага мойиллиги, машғулот тури, хизмат жойи, мақоми каби маъноларни ифодаловчи от-терминларни воқелантиради: фуқаролик, ҳомийлик, тадбиркорлик, акциядорлик. ва ҳ.к.;
Ҳомий+лик –бир қанча кўринишлари мавжуд. Компания телекўрсатув ёки радиоэшиттириш дастурлари, масалан, кўнгилочар кўрсатув ёхуд янгиликлар дастурини том маънода молиявий маблағ билан таъминлаши мумкин. Компания спорт эшиттириши, ўйин трансляцияси, мукофот ва совринлар билан тақдирлаш тантаналари, маданий ҳаётдаги янги воқеалар хақидаги репортаж, таълимга оид кўрсатув ва эшиттиришлар, турли экспедициялар ёки коинотга парвоз ҳакидаги дастурлар ҳомийси сифатида иш кўриши мумкин.
Хусусий мулкчилик кўринишидаги жамиятлардан бири, турли корхона, ташкилот, банк, компания (юридик шахслар) ва айрим фуқаролар (жисмоний шахслар) пул маблағлари шерикчилик асосида ва фойда олиш мақсадида бирлаштирилган хўжалик тури акциядор+лик жамияти дейилади. Акциядорлик жамияти – бу бизнеснинг кўпроқ демократик шаклидир.90

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling