Тармоқ+ли маркетинг – маҳсулот истеъмолчилари ўзлари ҳам уни тарқатиш жараёнида қатнашиши ва янги тармоқларини яратишига имкон бериладиган сотиш тизими.
Нақд пулнинг электрон аналоги рақамли пул сотиб олиниши мумкин, уларнинг электрон шаклда, махсус қурилмаларда сақланиши ва харидорнинг ихтиёрида бўлишига реклама+ли пул дейилади. Сақлаш қурилмалари сифатида, смарт-карталар ёки махсус компьютер тизимларидан фойдаланилади.
2. Товарнинг сифати, даражасини англатадиган терминларнинг ясалиши. Паст сифат+ли товарлар – истеъмолчиларнинг айрим мақсадли гуруҳларига нисбатан яхши сотиладиган товарлар бўлиб, бу гуруҳлар турмуш даражаси яхшиланганда ва даромади кўпайганда бундай товарларга талаб кескин тушиб кетади.
Фойда+ли тадқиқот – маркетинг масалалари, масалан, реклама концепциялари ва реклама хабарлари таркиби, янги маҳсулотлар ва хизматлар, брендинг схемалари, компания имиджи ва сиёсий-ижтимоий ғоялар юзасидан кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини тўплаш учун мўлжалланган тадқиқот методи.
Мақсад+ли маркетинг – бозор сегментларини чегаралаш, чегаралан- ган сегментлардан бир ёки бир нечтасини танлаб олиш ва ҳар бир танлаб олинган сегмент учун алоҳида-алоҳида товарлар маркетинги комплексини ишлаб чиқиш жараёни.
Рақам+ли нарх – харидорларни рағбатлантиришга оид бир технология бўлиб, уларга товарни кичикроқ қийматга эга нархда харид қилиш таклиф этилади.
Тест+ли маркетинг – чекланган ҳажмда, чекланган ҳудудда ва чекланган вақт оралиғидаги доирасида маҳсулот ёки хизмат маркетинги.
Маркетинг терминларининг -дор аффикси орқали ясалиши
Форс – тожик тилининг элементи бўлмиш -дор суфффиксли модел нисбатан сермаҳсул. –дор аффикси шахс ёки предметнинг сўз ясалиш асосидан англашилган нарсага эгалигини, унда шундай борлигини билдиради:91 1) шахс номи: байроқдор, нишондор; 2) мавжудлик, эгалик сифатларини ясашда қатнашади: маҳсулдор, чиқимдор, ҳиссадор, айбдор, қарздор, мансабдор, пулдор, мулкдор.
Акция+дор – қонуний асосларда акциядорлик жамиятида ва ширкатларда акцияларга эгалик қилувчи, акцияда кўрсатилган ва жамият акциядорларини рўйхатга олиш дафтарига киритилган жисмоний ва юридик шахслар. – Акциядорлик жамиятининг устав фонди акциядорлар сотиб олган акцияларнинг қийматларидан ташкил топди.92
Do'stlaringiz bilan baham: |