Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet26/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Уч компонентли бирикма терминлар
1) сифат+от+от усули билан ясалган терминлар ҳам миқдор жиҳатидан кўп сонни ташкил этади: индивидуал эксперт таҳлили, йўлдош товарларга талаб, миллий маркетинг компанияси, эркин конвертирланувчи валюта, ҳаётий цикл мониторинги, арзон товарлар бозори, алоҳида шахслар маркетинги, маркаланган фирма маҳсулотлари, халқаро маркетинг стратегиялари ва х.к
2) сифат+сифат+от кўринишида ясалган уч компонентли терминлар маркетинг терминосистемасида анчагина: ўз-ўзидан ликвидланувчи имтиёз, ҳақиқий доимий истеъмолчи, доимий ўзгарувчан нархлар, маркаланган қадоқли маҳсулотлар, арзон сифатсиз товарлар ва бошқалар.
3) от+сифат+от. Бу усул билан қуйидаги терминлар ясалган: ижтимоий рекламали ахборот, бренднинг эстетик кодлари ва бошқалар.
4) от+от+от. Бундай моделда термин ясаш фаол бўлиб, муайян сондаги терминлар шу моделда ясалган: жаҳон бозори нархи, жаҳон бозоридаги хизматлар, интернет маркетинг тармоғи, истеъмол логистикаси босқичлари, маркетинг тадбирлари дастури, базавий маркетинг стратегияси, маркетинг шартнома тизими, реклама агентлиги ходими, ҳаво маконида реклама ва бошқалар.
5) от+ҳаракат номи+от. Маркетинг терминосистемасида ушбу кўринишда термин ясалиши бирмунча фаол ҳисобланади: валюта алмаштирув пунктлари, зарарни қопловчи товар ва ҳ.к..
6) от+от+ҳаракат номи. Соҳа терминологиясида бундай кўринишда термин ясалиши юқоридаги сингари анчагина фаол. Чунончи, бозор моделини яратиш, банкларга васийлик килиш, божхона кўригидан ўтказиш, валютанинг конвертация килиниши, кредит карточкасини олиш, интернетда маркетингни бошқариш шулар жумласидандир.
Тўрт компонентли бирикма терминлар.
Ўзбек маркетинг терминологиясидаги мавжуд тўрт компонентли бирикма терминлар қуйидаги кўринишларда воқеланган.
1) от+от+ҳаракат номи+от. Европа менежментни ривожлантириш фонди, қарши таъсир килувчи маркетинг, маркетинг тадбирларини ривожлантириш тизими, банк рақамини билдирувчи код, бренд товарларни қадоқлаш фирмаси ва бошқалар.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling