Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet27/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

2) от+от+от+ҳаракат номи. Мазкур кўринишда ясалган бирикма терминлар сони у даражада кўп эмас: маркетинг тадқиқотларининг ахборотини узатиш, замонда товар шакллари ўзгариши, алоқа хизматида реклама узатиш, Европа менежмент фондини ривожлантириш, товарлар олди-сотди шартномаларини имзолаш.
3) от+от+сифат+от. Бу усулга қуйидаги бирикма терминларни мисол тарзида келтириш мумкин: юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари, Европа давлатларининг иқтисодий уюшмаси;.
4) от+сифат+ҳаракат номи+от. Маҳсулотни сифатли чиқариш мақсади, маркетингнинг доимий шаклланиш қоидалари, маҳсулотни ишонарли таърифлаш моҳорати каби бирикма терминлар шубу моделда ясалган;
5) сифат+от+ҳаракат номи+от: қисқа муддат фойдаланиладиган товарлар, тармоқли маркетингда ривожланиш омили, ва ҳ.к.
Беш компонентли бирикма терминлар
Бундай таркибли терминлар айни соҳа терминологиясида кўп сонни ташкил этмайди. Уларнинг шаклланиши қуйидагича:
1) от+от+от+от+ҳаракат номи: инсоннинг истеъмол ва талаб товарларини яратиш, бозорда харидорларнинг талаб ва таклифини ўрганиш.
2) сифат+от+сифат+сифат+от: тармоқли маркетингнинг профессионал мураккаб режаси;
3) от+от+от+ҳаракат номи+от: валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш.
Маркетинг терминологиясида шунингдек, моҳиятан термин-изоҳ шаклида бўлган кўп таркибли бирикма шаклидаги терминлар ҳам учрайди: жаҳон бозорларига кириб бориш стратегиялари, журналистларга тарқатиш учун материаллар танлаш, импульсив харидлар воситасида сотиладиган товарлар, кундалик истеъмол ва талаб товарлари, кундалик истеъмол моллари турларини кўпайтириш, маҳсулот буйича маркетинг дастурини ишлаб чиқиш, маҳсулот ўтказиш ва сотишни рағбатлантириш валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, валютани муайян муддатда алмаштириш шартномаси, Европа минтақавий жамоатчилик фикри ва маркетинг тадқиқотлари жамияти ва бошқалар.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling