Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet23/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

и нтернет инкубатор от+от
дўкон
кимошди савдоси
маркетинг
трейдинг

а) иккала компоненти ҳам айни соҳанинг ўз терминларидан ташкил топган бирикма терминлар: маркетинг менежери, маҳсулот харидори, кимошди савдоси, банк карточкалари, бажхона тўлови, аванс ҳисоботи, агентлик битими, агентлик мукофоти, агентлик операциялари, агент шартномаси, айирбошлаш шартномаси, айланма активлар, айланма фондлар, айланувчи пештахта, аксилдемпинг тадбирлар, акцептлаштирилган чек, акцептлаштирувчи банк, акцессор шартномаси, акциядорлик жамияти, акциядорлик сертификати, алмаштириш курси, , импорт битими, импорт божи интернет дўкон, интернет реклама, интернет харид валюта айирбошлаш, валюта бозори ва ҳ.к.


б) аниқловчи компоненти маркетингга оид терминдан, аниқланмиш компоненти эса турли соҳа терминларидан ташкил топган бирикма шаклидаги терминлар: банк операциялари, бепул газета, истеъмолчилар матбуоти, маркетинг санъати, агентлик мукофоти, базис йил, базис нав, банк ҳуқуқи, банклараро операциялар, иқтисодий қонунлар.
в) аниқловчи компоненти турли соҳа терминларидан, аниқланмиш компоненти маркетингга оид терминлардан ташкил топган бирикма терминлар: биржа савдоси, тестли маркетинг, идеал маҳсулот глобал истеъмолчилар.
г) ҳар иккала компоненти ҳам мутлақо бошқа соҳа терминларидан ташкил топган бирикма терминлар: сезгир қатлам, авж палла, автобус ёнбоши, базавий стратегия иккиламчи маълумотлар, имидж таҳлили, айланувчи пештахта, амалдаги фойдаланувчи, аноним тестлаштириш, ансофф матрицаси, ансофф модели, асосий фондлар, ассортимент кенгайтирилиши ахборот излаш, ахборот саноати, ахборот хизматлари, базавий стратегия, бостон матрицаси, геодемографик таргетинг, гиффен эффекти, бош дистрибьютор ва ҳ.к.
Кўрилган терминларнинг ҳар икки компоненти ҳам маркетингга алоқаси бўлмаган соҳаларга оид лексик бирликлардан ташкил топган бўлса-да, лекин уларнинг ўзаро бирикиши натижасида маркетингга оид тушунчаларни ифодаловчи бирикма терминлар ясалган.
Ўзбек маркетинг терминологиясида мавжуд икки компонентли терминлар таркибларининг қайси тилга оидлигига кўра, қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин:
а) ҳар икки компоненти ҳам аввалдан ўзбек тилида қўлланиб келган, яъни ўзбекча ёки арабча-форсча ўзлашма сўзлардан ташкил топган бирикма терминлар: кенгайтирилган бозор, арзонлаштирилган нарҳ, сифатли маҳсулот.
б) биринчи компоненти асл ўзбекча ёки арабча-форсча ўзлашма, иккинчи компоненти эса Европа тилларидан ўзлашган сўзлардан иборат бирикма терминлар: тармоқли маркетинг, байроқдор бренд, бозор разведкаси, бозор монополияси, бозор олигополияси бош дистрибьютор, бош аудитор.
в) биринчи компоненти Европа тилларидан ўзлашган, иккинчи компоненти эса, асли ўзбекча ёки арабча-форсча сўзлардан иборат бирикма шаклидаги терминлар: аксилдемпинг тадбирлар, маркетинг қатнашчилари.
г) ҳар икки компоненти ҳам Европа тилларидан ўзлашган сўзлардан иборат бирикма терминлар. Бундай терминлар ўзбек тили ички қонуниятларига асосан бирикишган: маркетинг коммуникациялари, маркетинг принциплари, партизанча маркетинг, вексель курси, бренд идентлиги, бренд менежери, брендни позициялаштириш.
Таъкидлаш керакки, “композиция йўли билан сўз ясаш композиталар – қўшма сўзлар яратиш бўлиб, бунда икки (ё ундан ортиқ) сўзнинг қўшилиши янги лексик бирлик – лексемани ҳосил қилади. Сўз ясашнинг бу типи ўзбек тилидаги энг актив йўллардандир”101. Албатта, бу ҳолат ўзбек тилининг терминологик системаларида бир хилда, деб бўлмайди. Хусусан, ўзбек кимё терминологиясида қўшма сўз шаклидаги терминлар ясалиши ҳодисаси анча фаол ҳисобланади102. Бу ҳодиса ўзбек маркетинг терминологиясида ҳам баракали ҳисобланади: кимошди савдо, иккиёқлама ва ҳ.к.
Бундай терминлар, асосан, икки компонентли бирикма терминлар кўринишида бўлиб, улар таркибидаги сўзларнинг ўзаро бирикишига кўра бир неча турлари мавжуд. Айниқса, от+от, сифат+от шаклидаги ясалиш нисбатан салмоқли миқдорни ташкил этади. Бундай шаклдаги ясалиш ўзбек тилининг кўпгина терминосистемалари учун ҳам хосдир.103
Маълумки, “ҳар бир тил ўзига хос грамматик қонуниятлар асосида иш кўради. Бунинг ёрқин намунасини сўзлар бирикмаси мисолида кўриш мумкин. Масалан, рус тилидаги бирикма терминлар таркибидаги сўзлар бир-бири билан аксарият ҳолларда нисбий сифат+от тарзида бирикади. Ўзбек тилида эса нисбий сифат+от типидаги бирикма терминлар кам учраса, от+от типидаги бирикма терминлар ниҳоят даражада кўп ишлатилади”104. Бу қонуниятлар, албатта, ўзбек маркетинг терминологияси учун ҳам умумийдир.
Бунда компонентлар ўртасидаги грамматик боғланиш, асосан, битишув йўли билан юзага келган бирикувдир. “Форма жиҳатидан бой ва мураккаби эса бошқариш йўли билан алоқага киришган боғланишдир. Мослашув йўли билан юзага келган бирикув эса тарқалиш эътибори билан бир қадар чеклангандир”.105
Қуйида маркетингга оид икки компонентли бирикма терминлар таркибидаги сўзлар туркумлар нуқтаи назаридан таҳлил қилинди:

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling