Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet31/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Гипертекст, Демаркетинг
Диспонент, Дисплей
Дискаунтер, Суперстор
Телешопинг, Телемаркетинг
Сублизинг, Супермаркет
Телемаркетинг, Макромаркетинг
Микромаркетинг
Супермаркет термини ҳозир неологизмлик хусусиятини йўқотиб, замонавий қатламга ўтган дейиш мумкин. Савдо маскани уясига кирувчи дўкон, минимаркет, супермаркет, гипермаркет, мегамаркет, савдо мажмуаси терминлари ҳам мавжуд бўлиб, гипермаркет термини нисбатан неологизмлик характерига эга. Мегамаркет термини эса рус тили лексикасига хос бўлиб, ўзбек тилига ўзлашмаган.
Бу терминлар маъновий фарқланишга эга бўлиб, бу фарқланиш қайси турдаги савдо маҳсулотларини сотиш, умумий ер майдони, омборхона майдони, бир вақтнинг ўзида қанча харидорни қабул қила олиши, хизмат кўрсата олиши, касса аппаратлари сони, сотувчилар миқдори, керакли маҳсулотларни қанча миқдорда етказа олиш қобилияти кабилар билан ҳам фарқланади.
Кейинги савдо маскани гипермаркет (гипер – юнон тилидан олинган, яъни hyper – уст, юқори, нариги томон; gipper (юнон) + market (инг) байналмилал ўзлашма сўзлар таркибида келиб, муайян нарса, ҳолатнинг меъёрдан ортиқлиги, бирор нарсанинг юқоридалигини кўрсатадиган олд қўшимча, масалан, гипервитаминоз, гиперинфляция) бўлиб, унинг умумий ер майдони 3000.кв.м атрофида, омборхонасининг майдони эса 1000.кв.м бўлиши талаб этилади.
Supper (супер ­– лот. super – юқорида, устида) (сифат) – “биринчи даражали, аъло” инглиз тилидаги “superfine”, яъни “жуда яхши” сўзидаги “жуда” маъносини ифодаловчи “super” олд қўшимчасидан олинган. “Товарларнинг энг сифатлиси” маъносини ифодалаб, лотинча super “юқори, жуда, олдинда” сўзидан келиб чиққан. 1895 йилдан муомалада кенг қамровда ишлатила бошлаган. 1967-йилларга келиб эса янада ривожланган. 1940 йилда такрорий сўз, яъни super-duper шаклида қайд этилган. 1966 йилдан эса super коса, 1975 йилдан super елим (суперклей) тарзида қайд этилади.
Супермаркет (ингл. supermarket <супер... + ингл. market – бозор; сотиш, пуллаш) турли озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари сотиладиган улканмдўкон, унинг ер майдони 400 кв.м.дан 1500 кв.м.гача, омборхонаси 250 кв.м.дан 600 кв.м.гача етади. Савдо масканлари ичида кенг тарқалган турларидан бири супермаркет байналмилал ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи қисми бўлиб, “олий сифатли, юқори даражали”, “бош, асосий” ва “устида, юқорида жойлашган” маъноларни билдиради, масалан, супермаркет, суперфосфат.
Дўкон эса форсча-тожикча сўз бўлиб, бирор нарса сотиш учун махсус жиҳозланган савдо-сотиқ хонасини ифодалайди.
Кўринадики, ўзбек маркетинг терминлари қатламида инглиз тилидан ўзлашган лексемалар алоҳида салмоқли миқдорини ташкил қилади, рус, инглиз, француз тилларидан маркетинг терминларининг ўзлашиши давом этмоқда. Бугунги кунда Давлат тилини ривожлантириш департаменти қошида ташкил этилган Атамалар комиссияси бу каби ўзлашмаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш борасида жиддий амалий ишлар олиб бормоқда.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling