Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet32/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Боб бўйича хулосалар
Ўзбек халқининг тарихи, унинг ижтимоийлашуви ва иқтисодий тафаккурининг юзага келиши, деҳқончилик, овчилик ва ҳунармандчилик каби меҳнат турларининг рўёбга чиқиши, секин-асталик билан айрибошлаш ва савдо-сотиқ каби жараёнларни шакллантирди. Аввало, жонли ва жонсиз нарсалар айрибош қилинган, сўнгра, айрибошлаш хар икки томоннинг норозилигига сабаб бўла бошлагач (яъни катта нарсани ўрнига кичкина нарса: бу адолатдан бўлмаган), ўртада ниманингдир ўрнига олиш ёки сотиш каби муносабатлар воқелана бошлаган. Дарахт барглари, тошлар, (Европада каламушлар) чиғаноқлар, уй ҳайвонлари ва ҳ.к.лар билан савдо қилиш жорий этилди. Аммо уларни доимий олиб юриш, сақлаш анчайин ноқулайликларни туғдиргач, сифатини йўқотмайдиган, олиб юришга қулай бўлган танга, қоғоз пул воситага эхтиёж ошди..
Буюк ипак йўлининг шакилланиши ва тараққий этиши нафақат Моварауннаҳр, балки бутун Осиё ва Европа иқтисоднинг тамал тошини қўйиб берган, десак муболаға бўлмайди. Тўғри, ундан олдин ҳам олди-сотти ва бозорлар бўлган, аммо Буюк ипак йўли тараққий этган йилларда кенг минтақаларда бозор муносабатлари, инсонлар онгида тижорат ҳақида тўғри тушунчаларнинг қарор топди.
Маркетинг терминларининг шакилланиши ва ривожланишини ёритиш асносида ўтмиш истеъмолда бўлган бугунги кунда бир мунча архаик қатламга кириб улгурган терминларга ҳам эътибор берилди.
Ўзбек тилшунослигида иқтисодий терминлар турли аспектлардан туриб ўрганилмоқда. Тилшунослик билан иқтисод фанлари, хусусан, маркетинг ўртасидаги муносабатлар ўта мураккаб ва серқирра бўлиб, мазкур фанлар кесимида юзага келган иқтисод лингвистиканинг йўналишлари, ўрганиш объекти, мақсад ва вазифаларини белгилаш келажакда ўзбек тилшунослиги олдида турган устувор масалалардан бирига айланиши мумкин.
Ўзбек тилида маркетинг билан боғлиқ терминларнинг улкан захираси мавжуд ва улардан тўғри ва унумли фойдаланиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди.
Маркетингга оид лексик бирликларни (божхона, банк молия, солиқ, ахборот технологиялари, интернет, психология) бошқа параллел соҳалардаги терминлар билан биргаликда тадқиқ этиш, ишнинг нечоғлик кенг қамровлилигини кўрсатади.
Ўзбек халқининг тарихий тараққиёти, ижтимоийлашуви ва иқтисоди, маркетингга оид терминларнинг лисоний хусусиятларини ўрганиш аҳолининг иқтисодий онги ва маркетинг билимлари ва бозор маданиятининг юксалишига яқиндан кўмаклашиши мумкин.
Маркетинг терминларини умумистеъмолда ишлатилиш ҳолатлари, тарихий-этимологик хусусиятлари, ривожланиши, янги кириб келган терминларнинг истеъмолдаги ўрнини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Чунки Ўзбекистон Республикаси президентининг Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ўтказилган байрам дастуридаги нутқида ўзбек тили ривожланиши ва кўп соҳалар каби терминологияга алоҳида аҳамият бериш зарурлиги ҳақида алоҳида қайд этилди. Ушбу изланиш ҳам айни қарор ва фармонлар ижросининг бир кўриниши сифатида бажарилди.

II БОБ. ЎЗБЕК МАРКЕТИНГ ТЕРМИНЛАРИНИНГ МАВЗУГА КЎРА ГУРУҲЛАНИШИ


Ўзбек тилида янги терминларнинг қўлланиш доирасини янада кенгайтириш, уларни илмий асосда ривожлантириш, жамият тафаккурини юксалтириш, шунингдек, давлат тилини халқаро миқёсда фаол мулоқот воситасига айлантиришда маркетинг термин ва тушунчаларининг кенг қўлланишига эришиш масъулияти тилшуносликнинг таркибий аспекти ҳисобланган терминология муаммоларининг илмий ечими билан ҳам узвий боғлиқдир.


Ҳозирга кунда термин сўзи билан бир қаторда атама, “истилоҳ” сўзлари ҳам қўлланмоқда. Лекин атама ва истилоҳ “термин” сўзининг тўлиқ маъносини ифода эта олмайди. “Термин” сўзи кенг маънода географик объектлар, атоқли номларга нисбатан қўлланилса, “истилоҳ” сўзини эса “термин” ўрнида асосан тарихий мавзулардаги матнлар (масалан, адабиёт тарихи, шарқ фалсафаси ва б.)да бемалол қўллаш мумкин118.
Термин тушунчаси “атама” тушунчаси таркибига кирувчи илмий-луғавий бирликдир119. Терминлар аслида лексик-семантик жиҳатдан умумадабий қолипга эга бўлиб, улар умумхалқ тилига муайян терминологик тизим орқали ўтади. Зеро, терминлар ва умумистеъмолдаги сўзлар бир-бирини тўлдирадиган лексик бирликлардир120.
Маркетинг терминологик тизимида мавжуд бўлган турли терминлар, лексик-семантик жиҳатдан ўзаро боғланган ва боғланмаган, шунингдек, байналмилал характерга ҳамда лексемалар яхлит термин тамойилига мувофиқ ўз ўрнига эга эканлигини ҳам қайд этиш лозим.
Маркетинг терминлари лексик-семантик, функционал-услубий, структур жиҳатдан бир хил мавқега эга эмас. Улар нарса-буюмнинг номи ёки воқеа - ҳодисани номлаши ва муайян тизимга таалуқлилиги билан ажралиб туради. Маркетинг иқтисод, банк молия, менежмент, божхона ва психология соҳалари билан ўзига хос манзилларда бирлашади. Лекин айни соҳанинг хос терминлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни марказий терминлар деб олиш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, маркетинг терминлари марказида маркетинг термини туради. У доминанта сифатида тизимдаги тармоқланишлар учун асос вазифасини ўтайди. Мазкур лексема воситасида ҳосил қилинган бирликларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш бизга маркетинг фанининг мақсад ва вазифалари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Маркетинг термини иштирокида ташкил этилган маркетинг бюджети, маркетинг директори, маркетинг жараёни, маркетинг институти, маркетинг коммуникациялари мажмуи, маркетинг маданияти, маркетинг мақсадлари, маркетинг тадбирлари, маркетинг тадқиқотлари, маркетинг санъати шулар сирасидандир.

Маркетинг терминологияси тизимида умумадабий лексикадан терминологик қатламга кўчган бирликлар ҳам кўплаб учрайди. Зеро маркетинг иқтисоднинг бир бўлаги сифатида шаклланган бўлса-да, кўплаб бошқа соҳалар билан туташади. Энг муҳими, маркетингнинг марказий терминлари сафини тўлдирган терминлар бошқа соҳаларнинг ҳам марказий терминлари ҳисобланади.
Шу ўринда умумадабий лексикадан маркетинг сафига кўчган бирликларга мисоллар келтирамиз: операция (агентлик операциялари, банклараро операциялар), қоғоз (қимматли қоғозлар), айрибошлаш, (айрибошлаш шартномаси) шартнома (агент шартномаси), алоқа (жамоатчилик билан алоқалар), бозор (бирёқлама бозор, бозор иқтисодиёти, бозор кўрсатгичлари, бозор салоҳияти, бозор сустлашуви, бозор хабардорлиги, бозорда манополия, бозорни ўз жойида ўрганиш, иккиламчи бозор), савдо (биржа савдоси, биржа савдоси қатнашчилари, қизғин савдо, савдо маркаси, савдо таклифи, савдо тизими, савдо уйи, ташқи савдо банклари, ташқи савдони давлат тамонидан тартибга солиш), товар (арзон товарлар бозори, товар белгиси, товар биржаси, товар бирлиги нархи, товар захиралари ҳажми, товар сифати, товар ўрами, товар ғояси, товар ҳаракати), жамият (акциядорлик жамияти, очиқ акциядорлик жамияти), ахборот (ахборот иқтисодиёти), мижоз (аҳамиятли потенциал мижозлар), ҳужжат (банк хужжатлари), ночорлик (иқтисодий ночорлик), битим (бартер битими), мол (баққоллик моллари), нарх (нарх белгилаш тактикаси, нархга нисбатан сезгирлик, нархдаги сийловлар, нархдан ташқари рақобат, нархларни пасайтириш, психологик нарх тайинлаш; ташқи савдо нархлари, мослашувчан нархлари, қатьий нархлар, шартнома нархи), бизнес (бизнес бирлик, бизнес режа, бизнесмен), дўкон (битта нарх дўкони), харажат (жорий харажатлар, доимий харажатлар, барқарор харажатлар, инвестициявий харажатлар, расмиятчилик харажатлари), интернет (интернет банк, интернет брокер, интернет дўкон, интернет инкубатор, интернет кимошди савдоси, интернет маркетинг, интернет реклама), иқтисодий (иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги, иқтисодий агентлар, иқтисодий бирлик, иқтисодий интеграция, иқтисодий категория, иқтисодий маданият, иқтисодий мустақиллик, иқтисодий рақобатбардошлик, иқтисодий модел, иқтисодий салоҳият), мулкдор, мулк (мулкдор, мулкдорлар синфи, мулкий мустақиллик, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, мулкни хусусийлаштириш) рақобат (рақобат стратегияси, рақобатбардош маҳсулот, рақобатдаги устунлик, рақобатчилар таҳлили) рақам (рақамли имзо, рақамли иқтисодиёт, рақамли нарх қўйиш, рақамли технологиялар асри, рақамли ҳамён), сотув (сотув воситалари, сотув нуқтаси, сотувга йўлланма, сотувдан тушум, сотувчи бозор, сотувларнинг фарқловчи аломатлари, сотувчи мамлакат қонуни), тижорат ва ҳ.к.
Терминологиянинг шаклланиш ва тараққий этиш жараёни тилга хос сўз ясалиши қонуниятлари ҳамда тилнинг лексик фонди асосида содир бўлади. Умумистеъмолга оид лексиканинг терминлашуви ходисаси тарихий ҳисобланади. Бу ҳодиса тил ва терминология орасидаги икки томонлама муносабатнинг мавжудлигини кўрсатади. Мазкур жараён шунингдек, умумадабий лексика ва терминологик лексика ўртасидаги жипс алоқаларда яққол намоён бўлади121.
Умумистеъмол сўзлардан фарқли равишда доим махсус тушунчаларни англатиш, ифодалаш учун хизмат қилишга йўналтирилган терминлар ўзбек адабий тилининг шаклланиш ва тараққий этиш босқичлари заминида таркиб топади ва такомиллашади122.

Келтирилган чизмадан ўзбек тилида маркетинг терминларининг катта захираси мавжудлиги уларни атрофлича тадқиқ этиш, маркетингга оид билимларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда муҳимлигини англаш мумкин.
Маркетинг терминология тизими ўзининг кўлами, метериалларга бойлиги ва ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Тизимдаги терминларни мавзувий гуруҳларга ажратган ҳолда ўрганиш белгиланган обеъктга янада яқинроқ кириб боришига ёрдам беради. Маркетинг тизимларида ономастик номлар ҳам учрайди. Бу каби номларсиз маркетинг терминлари тизимини тасаввур қилиш қийин. Гарчи ономастик номлар маркетингга хос аҳамиятли терминлар сирасига кирмаса ҳам, ўрни билан ёндош ҳодиса сифатида уларга тўхтаб ўтишни жоиз топдик.
Э.Бегматов ва Я.Авлоқуловнинг фикрича: “Тилнинг ономастик кўлами” деб юритилаётган умумий тушунча, яъни суперкўлам, ўз навбатида, бир қатор макрокўлам, микрокўлам ва кўламчаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва муносабатидан ҳамда мана шундай мураккаб хусусиятларнинг ўзига хос тизимидан иборат бўлган кўпқиррали лисоний ҳодисадир”123. Ономастик бирликларнинг поэтик хусусиятларини ўрганувчи йўналиш – ономапоэтика дейилиши маълум. “Бу соҳанинг номи аксарият ҳолларда адабий ёки поэтик ономастика деб юритилмоқда, шу билан бирга, бошқа терминлар ҳам учрайди: масалан, стилистик ономастика, адабий-бадиий ономастика, оним поэтикаси, поэтонимология”124 ва ҳ.к. Шундай ономастик номларнинг aйримлари маркетинг терминлар қаторида ҳам кузатилади.

2.1. Маркетинг соҳасида шахс (ишчи-ходим) номлари


Маркетинг терминларининг лингвистик хусусиятларини ўрганиш асосида маркетингда нарса-буюм номларидан кўра жараён маъносини англатадиган терминларнинг кўплиги эътиборни тортади. Маркетинг терминларини ўрганиш, уларни тушунарли йўсинда ифодалаш нафақат соҳа кишилари, балки муайян тил эгалари учун ҳам маълум даражада тушунча ва ахборот беришда қулайлиги билан характерланади. Терминлар умумистеъмол қўлланишлардаги маънолари билан маълум даражада мувофиқ бўлса, бир томондан, фан-техника соҳаларининг оммавийлашуви ва оммабоплиги янада ортади. Терминларнинг умумистеъмол лексик фонддаги маъноларидан узилмаган, улар билан қайсидир йўсиндаги денотатив-семантик алоқаларини сақлаб қолган терминлар аслида махсус соҳаларни жамият вакиллари билан бевосита боғлаб турадиган воситадир.
Терминологик моҳиятларнинг умумистеъмол лексика моҳиятларидан кескин тафовутга эга эмаслиги, улар орасига мутлоқ чегара қўйиб бўлмаслиги, биринчидан, тилнинг тизимлилиги ва ижтимоийлиги хусусиятлари билан белгиланса, иккинчидан, ушбу терминларнинг қўлланишидаги табиийлик даражасини кўрсатади125. Кузатишлар натижасида маркетинг соҳасида қуйидаги ишчи-ходим номлари қўлланилиши аниқланди:

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling