Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
Авалчи – чек бўйича тўлов, кредит бўйича қайтарилиш, вексал юзасидан мажбурият ижросини кафолатловчи шахс. Бу терминнинг асоси инглизча guarantee, security бўлиб, вексал бўйича кафилликни англатади.
Агент – лот. agens, agentis – ҳаракатдаги; иш юритувчи. 1. Ташкилот, муассаса ва шу кабиларнинг маълум вазифаларни бажариш учун тайинланган вакили. Таъминот агенти. Молия агенти. 2. Бировлар томонидан қўйилган, бировларнинг манфаатлари учун махфий хизмат қиладиган шахс. Халқаро терроризм агентлари. 3. Бирор давлат разведкасининг махфий ходими; жосус, айғоқчи. Лекин ғоят эҳтиётлик билан ишлар, чунки агентлар ва сўз овловчилар қишлоқларда оз эмас. Ойбек, “Hyp қидириб”126. Бошқа шахс номидан ва унинг ҳисобидан битимларга оид хужжатларни имзолаш ҳуқуқисиз муайян ҳаракатларни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс. Адвайзер – маслаҳатчи, консультант. Маркетингда масофавий муносабатларда юк жўнатувчи шахс; номига вексал ёзиб берилган шахс вазифаси ҳам мавжуд бўлиб улар адресант деб аталади. Маркетингда агент термини ҳам мавжуд бўлиб, асосан улар реклама қилиш ёки ахборотларни етказиш билан шуғилланишади. Лекин айнан транспорт ташкилотига янги юкларни ва юк ташувчиларни жалб қилиш бўйича агент аквизитор127 термини билан номланади. Бугунги кунда ҳар қадамда акция терминига дуч келамиз. Қонуний асосларда акциядорлик жамиятида ва ширкатларда акцияларга эгалик қилувчи, акциядорларнинг рўйхатга олиш дафтарига киритилган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан акциядор яъни акциялар эгаси дейилади. Франсцузча banquier – ўриндиқ маъносини англатган банк, бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг асосий бўғинига айланди. Маркетингда шахс номини англатган терминлар қаторига банкир терминини ҳам қўшишимиз мумкин. Банкир– банк эгаси ёки банкнинг йирик акциядори; банк ходими. Банк иши билан шуғулланувчи менежер ёки пул маблағларининг эгалари шундай номланади. Харидорлар ва сотувчиларни бир жойда юзлаштирувчи мустақил воситачи. Товар, валюта, савдо биржаларида олди-сотди битимлари тузишда воситачилик (даллоллик) қиладиган айрим шахс ёки фирмага128 нисбатан брокер яъни ўртада туриб воситачилик қилувчи, даллол, маклер дейилади. Жамиятда эркин савдо, соғлом рақобатга албатта йўл очиқ, аммо мумкин бўлмаган маҳсулотларни мамлакатга олиб кириш ва сотиш билан ҳам шуғилланадиган шахслар мавжуд бўлиб, улар бутлегер деб аталади яъни улар контрабанда, спиртли ичимликларни сотувчи; тақиқланган маҳсулотларни сотувчи шахслардир. Кўпгина соҳаларда бўлгани каби маркетингда ҳам воситачилар мавжуд бўлиб улар товарлар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилари ўртасида турадиган, уларнинг муомаласида кўмаклашадиган шахслар саналади. Қиммабаҳо қоғозлар, валюта, қимматбаҳо металлар олди-соттиси билан ўз номидан ва ўз ҳисобига шуғулланадиган фонд биржасининг аъзосига нисбатан диллер термини ишлатилади. Ишончсиз товарларни ёки қимматли қоғозларни сотувчи серғайрат савдогарга нисбатан динамитчик дейилади. Уй-жойини, ерини ёки қандайдир мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахс, ижарадор ижарага берувчи (арендодателъ) дейилади. Чунончи қандайдир мулкни ижарага олувчи жисмоний ва юридик шахсга нисбатан эса ижарага олувчи (арендатор) деб аталади. Ижара мулкка эгалик ҳуқуқини ўзгартирмайди129. Корпотация (компаниянинг фирма ичидаги, хизматга оид ахборотлардан бемалол фойдаланадиган шахс инсайдер бўлиб, у барча директори, катта амалдорлари ва фирма акцияларининг 10 % идан кўпроғига эгалик қилувчи шахс. Мол ёки пулни насияга, қарзга берган муассаса ёки шахсга кредитор – қарз берувчи дейилади. Яна халқ орасида “банкдан қарз олдим”, “банкка қарз тўлаяпман” деганда кредит ўрнида қарз терминини қўллаш кўп учрайди. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling