Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Маркетингда кечадиган ҳолат ва жараён номлари
- Абсолют устунлик; мутлақ устунлик
Бай-жоиз – мусулмон ҳуқуқида олди-сотди шартномаси. Ушбу шартнома бўйича тарафлар маълум ва келишилган муддат давомида шартнома бўйича берилган, олинган нарсаларни бир-бирига қайтариб бериш шарти кўзда тутилади. Бай истилоҳи араб тилида савдолашиш, сотиш, келишиш маъноларини билдиради. Биринчи харидорга мол сотиб, савдони бошламоқ бай очмоқ; савдода ёки ишга ёллаш-ёлланишда ўзаро келишувни мустаҳкамлаш мақсадида тўланадиган пулнинг олдиндан бериладиган қисми эса бай пули дейилади.
Қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжат яъни чегара орқали ўтаётган юк ҳақидаги маълумотлар тўпламига божхона баёноти термини ишлатилади. Савдо ва тижорат операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг қарздор тамонидан гаровга қўшилиши ҳақидаги кредит ҳужжати гаров шаҳодатномаси дейилади. Пул жаримасининг қайтариб берилганлиги тўғрисидаги божхона гувоҳномасига нисбатан дебентура термини ишлатилади. Кредит муассасасининг омонатчига берилган депозитни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи, пул ёки қимматли қоғозларнинг депонент қилинганлиги ҳақидаги ёзма гувоҳномасига нисбатан депозит сертификат дейилади. Асл нусха билан бир хил юридик кучга эга бўлган ҳужжатларнинг иккинчи нусхасига нисбатан дубликат термини ишлатилади. Дубликат ёзиб берилиши ҳужжат йўқотиб қўйилган ҳолларда амалга оширилади. Ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахс (ишончли вакил)га учинчи шахс гувоҳлиги олдида вакиллик қилиш учун ёзма ваколат. Иккитадан ортиқ шахслар иттифоқида тузилган шартномалар кўп томонлама шартномалар дейилади Юк хати дастлабки бухгалтерия ҳужжати товар ёки материалларни чиқариш учун ҳисоб-китоб қилинган хати юк йўлланмаси термини билан изоҳланади. Авизо – банк муассасаси томонидан мижознинг ҳисоб рақамидан пул ўтказилганлиги ҳақидаги иккита банк муассасасининг ёзма равишда огоҳлантиришини англатувчи билдириш хати. Келтирилган мисоллардан кўринадики, маркетинг тизимида юритиладиган иш ҳужжатларида ҳам ўзига хос терминлар қўлланилади. Маркетингда ҳужжат номлари иш юритишнинг мазмун-моҳияти, фаолият йўналишини англатади. 2.3. Маркетингда кечадиган ҳолат ва жараён номлари Терминлар тизими инсоният ижтимоий тафаккури ва тилнинг тараққиёт маҳсулидир. Янги терминларнинг истеъмолга кириб келиши, ижтимоий эҳтиёжнинг қондирилиши вазифасини адо этувчи жараёндир. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да жараён сўзига қуйидагича таъриф берилган: “иш-ҳаракат, воқеа-ҳодисанинг бирин-кетин бориши, ривожи, оқими”138. Бошқа манбаларда ҳам жараён сўзи “бирон бир нарсанинг ривожланишида ҳодиса, ҳолатларнинг бирин-кетин алмашинуви” семемасини ифодалаши қайд этилади139. Узоқ тарих бағрида юзага келган андазалаш, болғалаш, едириш, чўзиш каби сўзлар ҳозир ҳам муайян соҳада маълум бир нарса-предмет воситасида вужудга келтирилган жараён номи сифатида техник-технологик соҳаларда кенг ишлатилмоқда. Аммо уларни тилшуносликда номлаш, таснифлаш борасидаги қарашлар ҳар хил. Масалан, С. Иброҳимов бу каби сўзларга “касб-ҳунарга оид лексик бирликлар” сифатида қараса140, В.Н. Костров бундай терминларни техник терминология номи билан юритади141. Қандай номланишидан қатъи назар, улар жараённи англатувчи махсус номлар сифатида қаралади. Маълумки, дунё миқёсида ХХ асрнинг бошларида шаклланиш босқичига қадам қўйган терминология ўзбек тилшунослигида шу асрнинг 20–30– йилларида оёққа тура бошлади. Термин, илм-фан, техника, санъат ва ҳ.к. соҳалардаги аниқ тушунчаларни бир-биридан фарқлаш, улар ўртасида “чегара” қўйиш, шу билан бирга, тушунчаларни аниқлаштириш ва ихтисослаштириш каби вазифаларни бажаради. Термин ҳам сўз каби тилнинг умумлуғат бойлиги, лексикаси таркибига киради. Аммо баъзи хусусиятлари билан умумий қўлланишда бўлган бошқа сўзлардан фарқ қилади. Инсон ва жамият ҳаёти, сиёсат, давлат, давлатчилик, фуқоролик ҳақ-ҳуқуқига доир иш-ҳаракат, воқеа-ҳодисанинг бирин-кетин содир бўлиши, ривожи, оқими тушунчаларини ифодалаш мақсадида жараён англатувчи юзлаб терминлардан фойдаланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Тил ва адабиёти институти терминология бўлимининг бир гуруҳ олимлари томонидан тузилган “Ижтимоий-сиёсий терминлар луғат”ида ўз ифодасини топган ижтимоий-сиёсий жараён англатувчи терминлар ҳам шундан далолат беради142. “... Аввало биз учун 2015 йилда ва ундан кейинги даврда энг устувор вазифа бу – таркибий ўзгаришлар сиёсатини олиб бориш, саноатни диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модеринизация қилиш, ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашдан иборатдир”143. Ўзбек тилида жараён англатувчи терминологик феълларни шакллантиришда ҳаракат номининг -(и)ш шаклидан фойдаланиш кенг тарқалган. Н.Маматов 50-йиллардаёқ бу вазиятни шундай кўрсатган эди: “-ш(иш) аффикслари билан шаклланган терминларда иш-ҳаракат, жараёнга хослик кучли бўлганлиги сабабли улар мазкур машиналарга доир тушунчани тўғри акс эттиролмайди”144. Маркетингга терминларининг -лик, -ли -лаштириш, -дор, -дош, каби аффикслардан ясалганлигини кўрамиз. Лекин маркетинг терминларининг асосини лотин, инглиз ва рус тилидан ўзлашган терминлар ташкил қилганлиги боис уларнинг таркибида кўпроқ байналмилал характердаги аффиксларни учратамиз. Маркетинг терминларининг таркибий қисмини асосан жараён маъноларини англатувчи терминлар ташкил этади. Бирор мамлакат ўз маҳсулотларини бошқа мамлакатга нисбатан самаралироқ ишлаб чиқара оладиган вазиятда юзага келадиган ҳолат Абсолют устунлик; мутлақ устунлик терминлари билан ифодаланади 1955 йилдан эътиборан тараққий этган мамлакатларда кенг тарқала бошлаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ тармоқларни ягона комплекс тарзида таърифлаш агробизнес термини зиммасига юклатилган. Маркетингда кишиларнинг энг кўп адади теле ва радио эшиттиришларни кўрадиган (тинглайдиган) теле ва радио рекламаларни жойлаштириш учун энг фойдали (энг қиммат) вақтни ифодалашда авж палла термини қўлланилган. Фирма (корхона компания) маркетинг режасидаги фаолиятнинг янгича шарт-шароити ва мақсадларига мослашиш учун амалга ошириладиган ўзгаришларни билдиришда адаптация терминидан фойдаланилади. Истеъмолбоп товарлар маркетинги давомида вужудга келувчи жараёнга нисбатан акселератор термини қўлланилади. Алоҳида мустақил сўз ясаш учун бошқа алоҳида сўзлар бош ҳарфлари бирикма ҳолига келтирилиши акроним термини билан номланади. Савдо кўргазмаси бўлажак аукцион, тўғрисидаги эълони анонс дейилади. Маркетингдаги асосий жараёнлардан бири амбалаж деб номланади у қадоқлаш материали, шунингдек товар қадоғига кетадиган харажатга нисбатан қўлланилади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling