Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet39/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Бозор – бозор; савдо растаси. Аҳоли савдо-сотиқ қиладиган махсус жой, майдон. Отанг – бозор, онанг – бозор. Мақол. Ақл бозорда сотилмас. Мақол. Юрт бой бўлса, унинг бозори ҳам тўкин бўлади. У. Норматов, Талант тарбияси. Бир айланиб келай, деб Қува бозорига чиқдим. С. Аҳмад, Уфқ.
Бозор қилмоқ – 1) бозордан у-бу нарсалар олмоқ, харид қилмоқ, харж қилмоқ. Сиддиқа бозор қилгани кетди. С. Зуннунова, Кўзлар. Нусратбек икки кун эрталаб ўзи билан тўрва олиб кетиб, ишдан кейин бозор килиб келди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.
Бозор сотувчилар, харидорлар билан юзма-юз учрашадиган, буюмлар, асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, чорва моллари сотиладиган ва ишчиларни йўллайдиган доимий маскан.
World Wide Web (www) ни катта бир кутубхона кўринишида тасаввур қилиш мумкин. “Web саҳифалари” эса китоблардаги саҳифаларни эслатади. Саҳифаларда янгиликлар, расмлар, кинофильмлар, овоз ёзувлари ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Кўчар мол-мулкни гаровга қўйиш шарти билан фуқороларга (мижоз)га кредит (қарз) берувчи иқтисослаштирилган муассасани ифодалашда ломбард терминига мурожаат қилинади.
Одамлар гавжум жойлар хусусан, интернет сайтларида матнли ёки график мултимедик реклама материалларини жойлаштириш учун ажратилган жой реклама майдончаси ёрдамида ўз товарларини тарғиб қилиш имкониятига эга.

2.5. Маркетингда психологик терминлар


Замон ва жамиятда юз берувчи турли муносабатларни инсон онги, тафаккури бошқарган, десак унчалик хато бўлмайди. Зотан, инсондаги руҳият, унинг қай ишга қодирлиги, аслияти қандайлигини англатиб туради. Аслида муайян соҳадагина эмас, ҳамма соҳаларда ҳам инсон психологияси жуда муҳимдир. У ўқитувчи бўладими ёки қурувчи ўз онгининг имкониятларидан келиб чиқиб, жамиятда фаолият юритади. Аммо маркетингда инсон психологияси энг биринчи ўринда туради, десак асло муболаға бўлмайди.
Савдо-сотиқ илмининг биринчи ва муҳим қоидаси: “Сотувчи харидорни ширин сўзи, табассуми, тезда англай олиш қобилияти, назокати, ақли ва мантиғи билан молни сотиб олишга “мажбур қилиш”и зарур”. Сотиш санъати қўполлик, зўравонлик эмас, балки инсоннинг ўз тарбияси, заковатини муносиб равишда намоён эта олишидир151.
Статистикага кўра, битта сотувчи бир кунда ўртача олтмишта харидор билан муомала қилади. Уларнинг ҳаммаси ўзига хос феъл-атворга эга. Ҳар бир харидорнинг кўнглига қараш, бирортасини кеткизиб юбормаслик яхши сотувчининг сифатларидан биридир. Бундан келиб чиқадики, маркетингнинг пайдевори ва мақсади харидор экан. Агар сотувчи хақсизлик қилса, ўз ишига совуққонлик билан ёндашадиган бўлса, ҳар йили 15 % мижозни йўқотар экан.
Мичиган маркетологлари, дўконда харидорларнинг камайиб кетиш сабабларини аниқлаш мақсадда сўровнома ўтказишган. Сўровнома натижасида мижозларнинг
– 46 нафари сотувчининг бепарволиги, ишига ҳафсаласизлик билан ёндашгани:
– 24 нафари сотувчининг ёмон молни яхши деб сотгани;
– 18 нафари сотувчининг нотўғри хатти-ҳаракати;
– 17 нафари сотувчининг уларга нисбатан ҳурматсизлиги;
– 17 нафари сотувчининг имиллаб ҳаракат қилгани:
– 16 нафари сотувчининг одобсизлиги ва бетакаллуфлиги;
– 9 нафари эса дўконнинг шакли ва молларнинг тартибини ёқтирмагани туфайли келмай қўйганини қайд этишган152.
Маркетингда юқори даражага эришган тадбиркорларга нисбатан: улар ҳақиқатда маркетинг санъатини эгаллаган дейиш мумкин. Қуйида маркетингдаги психологик терминларнинг айримларини кўриб чиқамиз:
Сезгирлик таҳлили – лойиҳанинг критик кўрсатгичларини аниқлаш методикаси.
Маркетинг коммуникациялари аксариятининг бош мақсади. Ишонтириш сотишга ёки эҳтимол тутилган харидорнинг товарга, хизматга, концепцияга ёки ғояга муносабатини ўзгартиришга қаратилган онгли фаолият ишонтириш дейилади.
Таъсир – маркетинг коммуникациялари аудиториясига кўрсатиладиган таъсир.
Рақиб маҳсулотнинг ижобий тарафи тўғрисида индамаслик ёки уларни салбий маънода талқин этилишига йўл қўймаслигини холислик англатади.
Рақиб маҳсулотини ерга уриш, унинг бозорини касод қилиш, бозордан сиқиб чиқариш мақсадини кўзлаб ҳаракат қилмаслик ва рақиб манфаатини ҳурмат қилган ҳолда иш тутиши инсофли таққослаш дейилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling