Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet37/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Артел – умумий хўжалик юритиш фаолиятини амалга ошириш мақсадида жисмоний шахсларнинг кўнгилли асосда бирлашиши шаклларидан бири.
Товарлар ҳар бир категориясининг ҳавола этилаётган турлари миқдорини қисқартириш йўли билан товар ассортиментини камайтиришга ассортимент қисқартирилиши дейилади.
Савдони ташкиллаштиришнинг ўзига хос усули аукцион бўлиб, унда харидорлар ҳам, сотувчилар ҳам энг адолатли рақобат, нарх белгилашни таъминлаган ҳолда ўзаро бир-бири билан мусобақалашади.
Глобал ахборотлаштириш жараёнининг ривожланиши туфайли пайдо бўлган иқтисодиётнинг янги секторига нисбатан ахборот иқтисодиёти икки компонентли термини ишлатилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари бўйича банклар томонидан амалга ошириладиган операцияларга нисбатан ўз номи билан банк операциялари термини ишлатилади.
Маркетингнинг асосий суянадиган харакатларидан бири реклама ҳисобланади. Интернетда реклама ташувчисига нисбатан эса баннер термини қўлланилади.
Битта ёки бир неча товар, муайян миқдорини валюта молиявий ҳисоб-китоблар механизимидан фойдаланмасдан қиймат жиҳатидан эквивалент бошқа товар миқдорига натурал айрибошлашга бартер, товарни товарга тўғридан-тўғри, пул иштирокисиз айрибошлаш эса бартер битими дейилади.
Муайян биржада тақдим этилган товарлар олди-сотдиси бўйича биржа воситачилари ўртасида тузилган келишувга биржа битими дейилади. Биржа савдо-сотиғи қоидаларига мувофиқ амалга оширилган ва белгиланган тартиб бўйича рўйхатдан ўтказилган биржа операцияларига “биржа битими” дейилади.
Бир киришда харидлар – супермаркет ёки бошқа айрим чакана савдо корхоналарининг битта савдо залида ҳаридорга керакли бўлган ҳамма нарса таклиф этиладиган бўлимлари туфайли ишлатиладиган бир термин.
Қарз, кредит олиш учун бирон-бир муайян кўчмас мулкни гаровга қўйиш жараёнига ипотека дейилади.
Давлат органлари томонидан сотувчиларга савдо ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишга рухсатнома берилиши лицензиялаш термини билан қўлланилади.
Лотерея – гуруҳли ёки оммавий ўйин. Лотерея билетларидан қайси бирига ютуқ чиқиши олдиндан маълум эмас, ўйинда қатнашувчи шахсларнинг эркига, хоҳишига ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмайди. Бу бевосита тасодифий ҳодиса бўлиб, бирон бир шахс томонидан белгиланиши мумкин эмас.
Бозорнинг қоидаларини билиш, мослашиши ва унга таъсир этиш, товар ишлаб чиқарувчилар ва харидорларларнинг ўзаро боғлиқлигини таъмин этишга қаратилган хўжалик муносабатлари мажмуига маркетинг маданияти дейилса; макетинг фаолияти деб ишлаб чиқаришни олдиндан белгиланган ҳажмларда ва муайян техник-иқтисодий тавсифномаларга жавоб берадиган, яъни сотилишини фирманинг энг юқори фойда олишини ёки бозорда мустаҳкам мавқе эгаллашини таъминлай оладиган рақобатбардош маҳсулотнинг бозор талабини ўрганиш ва уни ҳисобга олиш орқали мавжуд эҳтиёжни кўпайтириб, уни тўла таъминлашга қаратилган амалий ишлар комплекси.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling