4-лаборатория иши қаршиликли термометрларнинг структуравий схемасини тузиш
Download 313.71 Kb.
|
4-laboratoriya ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қаршиликли термометрнинг узатиш функцияси
- Қаршиликли термометрнинг дифференциал тенгламаси
- Қаршиликли термометрнинг ўтиш функцияси
- Қаршиликли термометрнинг вазн функцияси
- Ишни бажаришга топшириқ “MATLAB” ва “Simulink”
- Бунинг учун: “Matlab”
- 140-19 ТЖИЧАБ
4-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ҚАРШИЛИКЛИ ТЕРМОМЕТРЛАРНИНГ СТРУКТУРАВИЙ СХЕМАСИНИ ТУЗИШ Ишдан мақсад Қаршиликли термометрни ўлчамларини уни ўзгартириш коэффициентига ва вақт доимийсига таъсирини машинали экспериментда чуқур ўрганиш. Термометрни қайси типик звенога хослигини, уни хусусиятларини ўрганиш Назарий қисм Қаршиликли термометрларнинг ишлаш принципи электр ўтказгич ҳамда ярим ўтказгичлар электр қаршилигининг ўзгариши уларга таъсир қиладиган хароратга мутаносиб эканлигига асосланади. Қаршиликли термометрларни тайёрлашда термометрик модда (термосезгич) сифатида кимёвий соф мис, платина ёки ярим ўтказгичлардан тайёрланган симлардан фойдаланилади. Бу кимёвий соф моддаларнинг термометрик характеристикалари R = f() олдиндан маълум ва ўзгармаc бўлганлиги учун қаршиликли термометрларнинг шкаласи ана шу характеристикага мувофиқ даражаланади. ¡лчаниши керак бўлган муҳит харорати унга киритилган термометрик модданинг – электр симнинг қаршилиги ёки ундан ўтадиган ток миқдори орқали топилади. 1-расм. Қаршиликли термометр. Бу ерда 1-қобиқ, 2-альюминий кукуни, 3-сим. (1) (2) Ишни бажариш тартиби Қаршиликли термометрнинг структура схемасини кўрайлик: 2-расм. Қаршиликли термометрнинг структура схемаси Қаршиликли термометрнинг узатиш функцияси W1(p)= (3) Бу ерда Т2 ва Т3 жуда кичик бўлганлиги сабабли ташлаб юборамиз: W1(p)= (4) Бундан келиб чиқиб қаршиликли термометрнинг умумий узатиш функциясини топамиз: W(p)= (5) Бу ерда, Демак, қаршиликли термометр ҳам биринчи тартибли нодаврий звенога хос экан. Қаршиликли термометрнинг дифференциал тенгламаси (6) Ушбу формуладан келиб чиқиб, қаршиликли термометрнинг структура схемасини моделлаштирамиз: 1-усул. 2-усул. Бир хил динамик хусусиятларига эга бўлган икки структура схемани графигини битта ўқда кўриш учун “MUX” модулидан фойдаланиб ва кетма-кет уланган интеграл звено билан рақамли индикатор ёрдамида турли сигналларга бўлган схемалар реакцияларини бир хиллигини баҳолаш мумкин. Қаршиликли термометрнинг ўтиш функцияси Қаршиликли термометрнинг вазн функцияси Ишни бажаришга топшириқ “MATLAB” ва “Simulink” дастурий пакетлар ёрдамида қаршиликли термометрнинг иккала структур схемаларини шахсий комьпютерда йиғинг ва уларни турли кириш сигналларига раекцияларини бир хиллигни ўтиш графикларида кўрсатиб беринг, интеграл мезонларда баҳолаб беринг. Бунинг учун: “Matlab” пакетидаги “Simulink” га киринг; “Simulink”да янги бўш ойна очинг; Керакли звеноларни бўш ойнага маълумотлар базасидан олиб ўтказинг; Ҳар бир звенога манометрни конструктив ўлчамларидан келиб чиқиб тегишли ўз коэффициентларини киритинг. Бунинг учун, звенога кириб, коэффициентлар ўрнатилади; Термометрни ишлаш принципига кўра звеноларни ўзаро бир-бирлари билан уланг; Генератор ёрдамида термометр киришида турли таъсир этувчи сигналларни амалга оширинг (поғонали, дельта, синусоидал); Схемани индикаторга уланг; Структур схемани пускни босиб ишга туширинг; Структур схемалардаги чиқиш сигналларини экспонента бўйича ўзгаришини мониторда график кўринишида кўринади. Реакциялар бир ҳил бўлса “mux” модулидан кейинги индикаторда битта график кўринади. Реакциялар ҳар хил бўлса унда мониторда икки хил график кўринади. Агар графиклар жуда оз миқдорда фарқ қилсалар, уларнинг фарқлари график остидаги юза кўринишида рақамли индикаторларда кўринади. Назорат саволлари Қаршиликли термометрнинг принципиал схемасини келтиринг, уни ишлашини қисқача қилиб тушунтириб ёзинг; Қаршиликли термометрнинг кенгайтирилган ва соддалаштирилган структура схемаларини келтиринг; Термометрнинг статик ва динамик тангламасини келтириб чиқаринг. 140-19 ТЖИЧАБ гуруҳ талабаси ШАРИПОВ ШАХЗОД нинг «Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанидан 4-тажриба ишига Ҳисоботи Download 313.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling