4-лаборатория иши қаршиликли термометрларнинг структуравий схемасини тузиш


Download 313.71 Kb.
bet2/2
Sana27.10.2020
Hajmi313.71 Kb.
#137123
1   2
Bog'liq
4-laboratoriya ishi


ҚАРШИЛИКЛИ ТЕРМОМЕТРЛАРНИНГ структуравий схемаси




2.MATLAB дастури ёрдамида олинган ҚАРШИЛИКЛИ ТЕРМОМЕТРНИНГ турли кириш сигналларига раекцияларининг ўтиш графиги

Қаршиликли термометрларни иш принципи ўтказгич ва ярим ўтказгичлар электр қаршилигини температурага боғлиқлигига асосланган. Ўлчов комплекти қаршилик термоўзгартиргичи, иккиламчи прибор, уловчи симлар ва ток манбаидан иборат. Қаршилик термометрларининг тайёрлашда қуйидаги талабларга жавоб берувчи тоза металлар қўлланилади:
1. металл ўлчанаётган муҳитда оксидланмаслиги ва унинг кимёвий
таркиби ўзгармаслиги;
2. металлнинг температура қаршилик коэффициенти етарли
даражада катта ва стабиллашган бўлиши; (Pt учун коэффициент 3,94 . 10-3
град-1, мис учун 4,26.10-3 град-1);
3. қаршилик температура ўзгариши билан тўғри ёки равон
ўзгариши;
4. солиштирма электр қаршилик деярли катта бўлиши керак. (Pt
учун солиштирма электр қаршилик 0,099 Ом . мм2/м).
Маълум температуралар интервалида юқоридаги талабларга платина,
мис, никель каби металлар жавоб беради. Металлардан ташқари қаршилик
ўзгартиргичлари тайёрлашда ярим ўтказгичлар (мис, марганец, магний,
никель оксидлари аралашмалари) ҳам ишлатилади. Ярим ўтказгичли
қаршилик термоўзгартиргичлари терморезисторларни темепература
қаршилик коэффициентини анча катталиги уларнинг платинали, мисли
термометрларга нисбатан сезгирлигини оширади. Платинали қаршилик термометрлари (ТСП) техникавий намунавий ва эталонли бўлади. Улар -200Сдан +600С гача бўлган температураларни ўлчашга мўлжалланган. Бу турдаги техникавий термометрлар 3 та шартли даражаланишда: гр. 20, гр. 21, гр. 22 тайёрланади. Уларни бошланғич электр қаршилиги (R0) 0С ҳароратда 10, 46 ва 100 Омга тенг. Мисли сезгир элемент унинг чидамлилигини ошириш учун юпқа деворли металл гильзада, унга керамик кукун сепилгач солинади ва герметикланади.Ярим ўтказгични қаршилик термометрлари кобальт – марганец (КМТ) ва мис-марганецли (ММТ) бўлиши мумкин. Қаршиликли термометрлар қаршилигини ўлчашда иккаламчи приборлар сифатида логометрлар, мувозанатланган ва мувозанатланмаган кўприклар ишлатилади.

Қаршиликли термометрларнинг нима эканлиги, принципиал схемасини ва ишлаш принсипини кўрдик.
Download 313.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling