Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet41/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Иқтисодиёт – ишлаб чиқариш, бозор, импорт, экспорт, банк, валюта, маблағ, ялпи ички маҳсулот, ялпи ташқи маҳсулот, ҳисоб-китоб.
Инвестиция – капитал маблағ, қимматбаҳо қоғоз, акциялар, кўчар ва кўчмас мулк, банк омонатлари, улушлар, мулкий-молиявий ва интелектуал бойликлар, муаллифлик хуқуқи, мулкий ва номулкий шахсий хуқуқ.
Кредит – шартнома, банк, қарз, гаров нотариал тасдиқ, ипотека, юридик шахс, жисмоний шахс, нақд олиш, ўтказма, кафолат.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да лексемасининг “синмаган, синдирилмаган; шикастланмаган; йиртилмаган; бузилмаган; очилмаган; яхлит; расо, тўлиқ; каср қисми бўлмаган; барча, ҳамма” каби тўққизта маъноси берилган169. Лексеманинг 3-маъносида берилган “яхлит” деган изоҳи бутунномга тўғри келади.
Бўлак сўзи “бутуннинг бир қисми; қисм, парча, кесим; нарсаларнинг тортиб, ўлчаб ажратилган ҳар бир қисми, донаси, ўрами; ўзига мустақил, алоҳида, ажратилган” каби маъноларни англатиши келтирилган170.
Маркетинг жараёни номли икки коммпанентли терминни ҳам бутун бўлак муносабатларида таҳлил қилиш мумкин. Бироқ эътибор қаратишимиз лозим бўлган жиҳат бор, маркетинг жараёни нарса-буюм, ёки қўл билан ушлаб, кўз билан кўрса бўладиган нарса-предмет эмас, шунчаки воқеликда мавжуд жараён номи. Ушбу жараённи тўлдирадиган қисмлар ҳам фақатгина жараённи англатадиган терминлардан таркиб топганини кўриш мумкин.
Маркетинг жараёни – ғояни шакллантириш, йўналишни муҳокама қилиш, мақсадни белгилаш, бозор кўрсатгичларини аниқлаш, сотишни маслаҳат қилиш, молиялаштиришни таъминлаш, бозорни танлаш, маҳсулот тақсимотини режалаштириш, ҳисоб-китоблар таҳлили, сотиш тамоилини ишлаб чиқиш, хом-ашё ва бутловчи қисмлар таъминотини йўлга қўйиш, кадрларни танлаш ва ўқитиш, маҳсулотларни шакллантириш, хизматларни шакллантириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, сотиш ва бозорни тестдан ўтказиш, натижаларни назорат қилиш, мужассамлаштириш.
Маркетинг коммуникациялари – мақсадли аудиториялар эътиборига ҳавола этиш учун мўлжалланган оммавий ахборот технологиялари ва воситалари. Улар қуйидагилардан иборат: Яъни маркетинг коммуникациялари бутунлигининг қисмлари: реклама, рекламабоп либослар, хўжалик ва спорт сумкалари, каталоглар, кинофильмлар, электрон тижорат, кўргазма, интерактив видео воситалари ва тармоқлар, интернет, дизайн ва символлар, сувенир маҳсулотлар, ташқи реклама, савдо масканидаги реклама, реклама совғалари (аниқроғи совғалардаги реклама), жамоатчилик билан алоқалар, радио, реклама адабиёти, реклама ҳомийлиги, телевидения. Чунончи, “маркетинг коммуникациялари” терминининг ўзига хос қўшма қисқартмаси шаклланиб, бугунги кунда маркетинг оламида “марком” термини тобора кенг тарқалмоқда.
Маркетинг мақсадлари – умумий стратегиялар, мижозлар билан муносабатларни бошқариш, мижозларга хизмат кўрсатиш, янги мижозлар, янги маҳсулот турлари, нарх сиёсати ва стратегияси, савдо стратегияси ва тактикаси, ҳар йилги ўсиш суръатлари, фойдадорлик, сотувлар учун, бозордаги улушлар учун мўлжалланган мақсадлар, таркиб топтирувчи мақсадлар, таннарх ёки қиймат, мажбуриятлар, вақт ҳисоб-китоби, кўзда тутилмаган вазиятларда ҳаракатлар режаси, критик таҳликали вазиятлар ва уларни бошқариш, молиявий ва бошқа оқибатлар, операциялар натижалари, молиявий коэффициентлар, компенсация, банк фоизи, бошқарув харажатлари, соф тушум, инвестицияланган капиталдан даромад, сотувлардан даромад.
Маркетинг тадбирлари – реклама ва реклама тадқиқотлари, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш, маҳсулотларни тақсимлаш тизими, кўргазмалар, тармоқдаги фаолият, электрон тижорат, бозор хабардорлиги, бозорни сегментлаштириш, қадоқлаш, ўрамлаш, нарх сиёсати, маҳсулотни номлаш, товар ва хизмат яратиш, янгиликни жорий этиш, синов маркази, ахборот маркази, сотувларни рағбатлантириш, реклама ҳомийлиги, синов тариқасидаги маркетин, веб-сайт ташкил қилиш ва таъминлаб туриш.
Маҳсулотлар портфолияси – сермуаммо гўдак, чароғон юлдуз, серсут сигир, қопоғон ит.
Бу каби маълумотларнинг маркетингга алоқасини аниқлаш учун ушбу сўзларнинг изоҳига тўхташ ўринли. Портфолия маҳсулотлари ва уларнинг самарадорлигини тавсифлаш учун фақатгина маркетологлар нутқида ишлатиладиган терминлар:

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling