Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet21/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

-лаштириш аффиксли сўз ясовчи моделлаш аффиксли сўз ясовчи модел сингари асосан русча-байналмилал ўзлашмалардан “ҳосил қилувчи асоснинг номи билан аталган таъминот, асбоб-ускуна, жиҳоз” умумий маъносини ифодаловчи терминларни вужудга келтиради.
Товар ёки бренд ҳақида фикр, муҳокама юритаётганда харидорлар онгига улар эслаб қолиши ло­зим бўлган ноёб, энг ёрқин ғояларни чуқурроқ сингдиришга қаратилган маркетинг технологиясига нисбатан позиция+лаштириш дейилади.
Товар баҳосини, қимматбаҳо товарлар курсининг давлат томонидан кўтарилиши валор+лаштириш термини билан қўлланилади; унинг ревальвация билан баҳоси бир хил.
Зона+лаштиришмахсус иқтисодий зоналар, ҳудудлари таш­кил этилиши ва фаолият кўрсатиши, минтақавий рағбатлантириш ва хо­рижий капитал, бошқарув тажрибалари, технологияларни жалб этиш юксак илмий-техника, тижорат ва сервис рақобатбардошлигига эга бўлган экспорт мақсадидаги маҳсулотлар яратиш преференциал режимини жорий қилиш йўли билан жаҳон хўжалигига фаол қўшилиш турли шакллари ва кўринишлари билан шартланган биргаликдаги тадбиркорликнинг юксак тараққий этган шакли.
Маркетинг вазифаларини бажарувчи таркибий бўлимларни шакллантириш ва уларнинг ўзаро масъулиятини ҳамда муносабатларини ифодаловчи тизимни яра­тиш маркетинг фаолиятини ташкил+лаштириш дейилади.
Қарорни асослаб бериш ва уни рўёбга чиқариш учун ресурсларни (моддий, молиявий, кишилик, ахборот, вақт) тақсимлашга режа+лаштириш дейилади. Режалаштириш ташкилотни (фирма, компанияни) ривожлантириш мақсад ва вазифаларига боғлиқ бўлади
Маркетинг режалаштиришида ўзаро бир-бирига боғланиб қолган шахсларни аниқлаштириб олиш ҳамда бир-биридан ажратишга нисбатан сегмент+лаштириш термини ишлатилади. Уларга мақбул, ўринли ва иктисодий жиҳатдан фойдали товарлар, хизматларни таклиф қилиш ҳамда тегиш­ли мос тушадиган реклама мурожаатларини эътиборига етказиб қўйиш учун амалга оширилади.
Стратегик режаларни ишлаб чиқиш жараёни. Уч асосий босқични ўз ичига олади: ташқи ва ички муҳитларни таҳлил килиш; миссия (мавжудият моҳияти)ни белгилаш; стратегия(лар)ни ишлаб чиқиш Стратегик режа+лаштириш деб номланади. Стратегик режалаштириш, коида тариқасида, одатда бир йилдан кўпроқ бўлган даврга мўлжаллаб амалга оширилади.
– ҳамкор шериклар ва ишбилармонлик яъни тармок, ташкилий тузилмалари эҳтиёжлари ва кутишларига мувофиқ тарзда мақсадларга эришиш учун боғламалари ва алоқалари билан бирга тармоқни шакллантиришда мужассамлашган стратегик менежмент методи тармоқ+лаштириш номи билан юритилади.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling