Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet16/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Тадбиркор+лик – (фаолияти) бу хўжалик фаолиятини (ишлаб чиқариш ёки савдо) асосий туридир. Бу фаолият тури жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади, ўз номидан ва унинг хатти-ҳаракатларига доимий асосда, улар тадбиркорлар деб аниқланади.
Воситачилик хизматлари кўрсатгани учун агентга бериладиган тўлов турига агент+лик мукофоти дейилади. Агентлик мукофоти миқдори агент томонидан бажарилган топшириқлар ҳажмига боғлиқ бўлади.
2. – лик қўшимчаси муайян ҳодиса, воқеа, кўринишни англатувчи от-терминларни шакллантиради.
Иқтисодий ночор+лик – юридик ёки жисмоний шахснинг пул маблағлари буйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслигидан иборат.
Ташкилот ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бошқа ишлаб чиқарувчилардан фойдали ажратиб, фарқлаб турувчи ва рақобатчиларга қиёсан олганда харидорлар кўпроқ бўладиган жараёнга рақобатдаги устун+лик дейилади.
Мумтоз иқтисодий назария тарафдорлари таъкидлашича, иқтисодий ва савдо сиёсатининг мақсади у ёки бу мамлакат ялпи фаровонлигини ошириш бўлмоғи лозим. “Фаровон+лик” термини ишлаб чиқариш харажатлари ижтимоий чиқимлар ва харажатларни ҳам ўз ичига олиши керак, деб ҳисоблаган инглиз иқтисодчиси Артур Сесил Питоунинг асарида илк маротаба муомалага киритилган эди.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадиган ҳар кандай ташкилий-ҳуқуқий шакл иқтисодий бир+лик дейилади.
-муайян бир мамлакатнинг шу мамла- катда мавжуд ишлаб чиқариш кучлари билан ишлаб чиқариш воситаларига, табиий хамда маънавий бойликларга, шу бойликлар туфайли яратилган маҳсулотдан тушган миллий даромадга ва уни тақсимлашга ягона эгалик қилиши иқтисодий мустақил+лик истилоҳи билан юритилади.
Муайян бизнес лойиҳаси унда ифода этилган молиявий мақсадларга эришуви кўрсаткичи Иқтисодий самарадор+лик дейилади. Амалда эса бу масала айни маҳалда бухгалтерия ҳисоб-китоблари соҳаси бўлмиш тижорат самарадорлигини баҳолашдир.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling