Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Ўзбек маркетинг терминларининг ички ва ташқи имкониятлар асосида ривожланиши
Амин асли арабча сўз бўлиб, “ҳалол, ишончли; вакил қилинган; назоратчи, қатьий ишонган, астойдил инонган, имони комил”81 маъноларини билдиради. Амин лекскмаси Алишер Навоий асарларида ҳам кўп ҳолларда учрайди ва ишончли, омонатни сақловчи, омонатдор семаларида келади.
“...мутаъмад амин кишилар алар муҳофазати учун тайин қилиб, эшикни устидан боғлатиб ул муҳофизға ташқаридин посбонлиқ буюрилар эди82. “Фавойид ул-Кибор” ва “Маҳбуб ул қулуб” асарларида бу термин “хавфсиз, тинч” маъноларида келади. “Лисон ут-тайр”да шоир бу терминдан “сир асрорнинг омонатдори” маъносини ифодалашда фойдаланган. “Сабаи сайёр”да эса “ишончлик, тинчлик, ва тотувлик” маъносини англатган. Тарихий сўзга айланган амин истилоҳининг муқобили сифатида бугунги кунда банклар мавжуд, яъни юридик ва жисмоний шахслар ўз омонатларини банкларга топширишади. Қутидор ва амин истилоҳларининг ўхшаш томони: иккисининг вазифаси ҳам кишилар омонати билан боғлиқдир. Амин(лик) омонатни сақловчи бўлса, қутидорлик омонатни етказувчидир. Иккисининг вазифаси ҳам қатъий ишончга асосланган. Ўзбек тилининг нақадар бой тил эканлиги барчамизга маълум. Жуда кўплаб сўзлар тарихий ва архаик сўзларга айланиб кетган. Албатта, замон ўтмоқда, сезишга ҳам улгурмас даражадаги ривожланиш бўлмоқда. Бугунга келиб, вазифаси ҳам, номи ҳам йўқолиб кетаётган ёки бошқа ном билан аталаётган истилоҳларни, тарихий қўлёзмаларда, битикларда ва албатта, тарихий асарлар матнида учратиш мумкин. Уларнинг йўқолиб кетиши олдини олиш, тадқиқ этиш ва ўрганиш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Чунки борлиқдаги, коиноту-заминдаги ҳеч бир зарра, бирор томчи ўз-ўзидан, бирданига йўқликдан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта, уларнинг пайдо бўлишига сабаб бўладиган жараёнлар, шу жараёнларни ифодаловчи сўзлар вужудга келади. Шунинг учун ҳам бу жараённинг келиб чиқиш сабаби ва оқибатларини унинг тарихини ўрганиш, ёритиш тилшуносликнинг долзарб масаласи бўлиб қолаверади. 1.3. Ўзбек маркетинг терминларининг ички ва ташқи имкониятлар асосида ривожланиши Луғат таркибининг доимий равишда бойиб бориши ижтимоий ҳодиса сифатида тил тараққиётининг энг асосий қонуниятларидан ҳисобланади83. Лексик тараққиёт жамият ривожланишининг турли даврларида турли кўринишда, турли даражада бўлади. “Янги сўз ихтиро қилинмайди, балки тилда мавжуд бўлган сўз ясовчи элементлар, яъни муайян тилнинг ўз ички имкониятлари ҳисобига вужудга келади. Ўйлаб топилган сўзлар турли тилларда жуда ҳам кам сонни ташкил этади”84. Е.А.Земская ёзади: Бир дам ўйлаб кўрайлик, янги сўз эскиси билан бутунлай боғланмаган ҳолда ясалди, дейлик. У ҳолда тилни эгаллаш жуда қийин бир аҳволга келиб қолар ёки бунинг умуман имкони ҳам бўлмас эди. Луғат таркибини кенгайтириш йўсини ундан фойдаланишни янада қулайлаштириш, энг асосийси, тилдаги мавжуд ўзаро боғланган сўзлар орқали реал ҳаётдаги ўзаро боғланган воқеа-ҳодисаларни ифодалашдан иборатдир. Шундай қилиб, сўзларнинг тилдаги ўзаро алоқаси реал предмет ва мавжуд воқеа-ҳодисалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни акс эттиради85. Тилшуносликда муайян тилга хос сўз ясаш усуллари билан сўз ясовчи воситалар ёрдамида янги сўзлар ҳосил қилиш тил лексикасининг бойишидаги энг етакчи йўллардан бири сифатида талқин қилинади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling