Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа
Download 1.24 Mb.
|
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10
Қутидор – “қутидор” ضطرحلر терминининг келиб чиқишига аҳамият берадиган бўлсак, асоси араб тилидан, қўшимчаси -дор эса форсча, арабча+форсча термин бўлиб: қути эгаси; қути “мол дунёси бўлган йирик бой; сармоядор” маъноларини англатади. Яна бир тарихий манбаларда келтиришича, бировнинг омонатини сақловчи, омонатдор: Қўқон хонлигида солиқ йиғувчи, солиқлардан тўпланган пулларни қабул қилиб олувчи, сақловчи ва хон хазинасига топширувчи сарой амалдори маъноларини англатган.
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асаридаги “Мирзакарим қутидор” – Юсуфбек ҳожининг дўсти, савдогар, қора кўз, қора қош, кўркам юзлик, қирқ беш-эллик ёшлар чамалик киши, Кумушнинг отаси”. Асарда Мирзакарим қутидор савдогар сифатида тасвирланган ва шунинг учун ҳам қутидор сўзи тасаввуримизда савдогар сифатини гавдалантирган. Ёзувчи қўллаган қутидор сўзи ўзбекларнинг аслзода уруғларидан бирининг номи бўлиб, қутжи (қутчи) бўлиб, адиб бу этнонимни дастлаб қутичи шаклида берган. Кейин туҳмат тошлари ёғила бошлагач, қутидор ҳолида форсча қўшимча билан берган. Чунки адибга ўзбекларни улуғлаштирмоқда, деган айб қўйилган эди. Шу боис адиб ушбу этнонимни форсий қўшимчали шакл билан беришга мажбур бўлган. Тарихдан маълумки, Хоразм хонлигида, Бухоро амирлигида ва Қўқон хонлигида қутичи уруғи вакиллари бош вазир лавозимида хизмат қилишган. Юқори даражада ақлли ҳамда бой бўлганликлари боис қутичилар мансабда ўтирмаганлар, лекин ҳукумдор ва мансабдорларга ҳомийлик қилишган. Аслида қутидор термини қандай маънони англатади? Баъзи бир тарихий асарлар лексикасини тадқиқ этиш билан боғлиқ диссертация ишларини кўздан кечирганимизда, ушбу термин сарой амалдорлари мазмунида келувчи лексемалар туркумига киритилган. XIX асрда яратилган адабиётларда қутидор истилоҳ матн ичида, энг аввало, “савдогар” маъносида келади ва кейин “солиқ йиғувчи”, “солиқларни сақловчи” ва “сарой амалдори” мазмунида ишлатилган. Кузатувларимиз натижасида ушбу терминнинг яна бир хақиқатга яқин маъно эга эканлигининг гувоҳи бўлдик. Тарихда бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ўзи билан катта миқдорда пул кўтариб олиб бориш мушкул иш бўлган. Зотан, йўллар очиқдан очиқ қароқчилик, талон-тарожлик ва техниканинг йўқлиги сабабли от-улов билан кунлаб йўл юриш учун бу иш анчайин хавотирли эди. Шунинг учун Марғилонда турган киши Тошкентга олиб бориш керак бўлган пулини, ўзи яшаб турган ҳудуддаги (Марғилондаги) қутидорга олиб бориб берган ва 10 кундан кейин шу пулни Тошкентда олиши кераклигини айтган. Албатта, бу жараён қози иштирокида амалга оширилиб, қутидорнинг ўз қўллари билан ёзилган ишонч қоғози ҳам бўлган. Қутидор келган мижоздан пулини олгач, унга бир нома берган, унда қутидорнинг Тошкетдаги ҳамкорига ёзган ва фақатгина ўзлари тушинадиган қандайдир белгилардан ташкил топган сўз битилган. Мижоз Тошкентга келгач, шу нома билан айтилган шахсга учрашиб, ундан Марғилонда топширган пулини олган. Бу инсон Марғилондаги қутидорнинг Тошкентдаги ҳамкори саналган. Шунга яқин яна бир қимматли маълумотни келтириб ўтишимиз мумкин. Тарихчи-археологларнинг Шарқий Туркистонда олиб борган қазилма ишларида сўғдийларнинг Милодий I ва II асрларга тегишли, чекка ўхшаш муҳр ва тамғаси топилган80. У бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга пул-танга олиб ўтиш вазифасини бажараётган шахсни тасдиқловчи тамға бўлган. Булар орқали тарихда бекорга сўғдийлар тили тижорат тилига айланмаганини кўришимиз мумкин. Ўша даврда савдогарлик ва тижорат иши бўйича ҳеч бир миллат сўғдийларга ета олмаган. Демак, қадимги даврларда ҳам қутидорлар фолият юритган. Бугунги кунга келиб, ушбу терминни архаик бирлик сифатида талқин этиш мумкин, деб ўйлаймиз. Зеро, қутидор истилоҳи тарихий терминга айланиб, бугун истеъмолда бўлмаса-да, унинг мазмунини билдирган жараён ҳозир ҳам давом этмоқда, ривожланмоқда. Бу халқаро пул жўнатмалари ва ўтказмаларидир. Пул ўтказиш бугунги ривожланган цивилизация давридаги фаол жараёнлардан бири. Бунда шаҳардан шаҳарга, давлатдан давлатга, қитъадан қитъага пул ўтказмалари амалга оширмоқда. Жараён давлатларнинг келишуви ва банкларнинг шартномалари асосида олиб борилмоқда. Америка давлатидан юборилган жўнатма (пул) йигирма дақиқа ичида Ўзбекистонги шахснинг қўлида бўлади. Яъни, Америкадаги шахс пул юбораётганда Ўзбекистон фуқоросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (поспорт) рақами орқали жўнатади. Жўнатмани қабул қилувчи киши ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги шу рақам орқали олади. Буни айнан тарихдаги Марғилондан Тошкентдаги ҳамкорига юбораётган номадаги фақат ўзлари тушунадиган қандайдир белгилардан ташкил топган (парол)ни ўрнида тушунса бўлади. Бу ерда, қутидорлик вазифасини банклар бажармоқда. Банкка келган шахс банк кассасига учрашиб, келган жўнатмани қонун-қоида асосида ҳужжатлар орқали олади. Кассада ўтирган ходим темир қути (сейф)дан пулни олиб беради. Қутидор истилоҳининг бир галги мазмунида қути-қути бойлиги бор шахс маъносида ҳам келган эди. Демак, ўша тарихдаги қути билан бугунги кунда банкдаги темир қути (сейф)нинг вазифавий ва маъновий жиҳатдан номланиши бир хиллиги фикримизни далиллайди, деб ўйлаймиз. Бугунги кунда, халқаро пул ўтказмаларининг бир неча турлари мавжуд. Россия давлати банкларида ташкил топган ва кейинчалик бутун дунё давлатларида ҳам фаолият юритаётган Золотая корона – (олтин тож) йўналиши кейинчалик Америка, Швецария, Англия, Германия, Хитой, Корея ва шунга ўхшаш бошқа ривожланган давлатларда амалда қўллана бошланган, “MoneyGram” (грамм пул) “UNIstream” (битта оқим) “Contact” (алоқа) ва “Westeren Union” (бу терминни сўзма сўз таржима қилсак, Westeren “ғарбга томон шамол”, Union эса “оқим” маъноларини англатади) каби пул ўтказиш тармоқлари фаолият юритмоқда. Юқоридаги маълумотлар орқали Шарқ бежизга ривожланиш цивилизациясининг ўчоғи, деб аталмаслигига яна бир бор гувоҳ бўлиши мумкин. Чунки қанчадан-қанча ихтиролар ва жамият ривожланишига туртки бўладиган ғоялар-у тадқиқотлар, фикрлар ва назариялар, даҳоларнинг илмларида ўз аксини топган. Ота-боболарнинг ҳар бир ишни бажаришда ҳалимлик ва тадбир билан йўл тутиши, уларнинг оқил-у донолиги ва узоқни кўра олишини кўрсатади. Биз “Халқаро пул ўтказмалари”нинг тарихини Европа тарихига бориб тақалиши мумкин, дея тахмин қилгандик. Зеро, уларнинг бугунги кундаги аталиш номларидан келиб чиққандик. Аммо Шарқ мамлакатларида, хусусан, VII асрларда яшаган Муҳаммад пайғамбар даврида ҳам қутидорликка ўхшаган вазифа бўлган, аммо бу вазифа амин истилоҳи билан аталган. Маълумки, Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан амин сўзи ишлатилган: Муҳаммад Амин. Ўша даврларда савдогарлар бошқа шаҳарга кетмоқчи бўлишса, моллари ва пулларини Муҳаммадга ташлаб кетишган. То улар сафардан қайтиб келишгунича расул алайҳиссалом уларнинг омонатини сақлаб турган ва бундай хизмати эвазига хеч қандай хақ талаб қилмаган. Савдогарлар сафардан қайтгач, берган омонатини ўзи олиши ёки қайтолмаса, ўрнига мол-давлатини олиши мумкин бўлган шахсни ҳам тайинлаб кетишган. Демак, Муҳаммад Амин дейилиши бежизга эмас экан. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling