Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Download 1.24 Mb.
bet10/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

Карвонсарой – карвонлар тўхтайдиган сарой. Карвонлар қўниши, тунаши учун махсус мосланган жой; сарой. Келди-кетди, кирди-чиқди кўп бўладиган жой, хонадонга нисбатан ҳам қўлланади70.
Савдо карвонлари ва улар билан боғлиқ сўзларни Рабғузийнинг Қисаси Рабғузий асарида ҳам учратишимиз мумкин: арқыш “карвон”, караван – “карвон”, рабат – “карвонсарой”71. Савдо карвони маъносидаги қафила сўзи турк тилига араб тилидан кириб келган бўлиб, даставвал XIV аср Хоразм манбаларида учрайди. Ҳижаз қафиласында бир фақир бизим бирла йолдаш эди. Бир қач аййамдын сон қафила иттифақ қылдылар. Алишер Навоий асарларида бу сўз “карвон” маъносидан ташқари “йўлга тушган инсонлар гуруҳи”маъносида ҳам келади72.
Работ (арабча) – мусофирхона; карвонсарой73. Тарихда мустаҳкамланган қўрғонларда соқчилар турадиган жой ёки бир-биридан маълум масофада жойлашган истеҳком; қўрғон. Яна бир маъноси савдо йўлларидаги мустаҳкамланган манзил, карвонсаройни ифодалайди. Роботнинг эгаси саройбон дейилган, улар карвонлар ва савдогарлар қўнадиган сарой эгаси, уларнинг муҳофазасини назорат қилган.
Баққол (арабча, юнонча) – озиқ-овқат моллари, сабзавот сотувчи) Майда-чуйда рўзғор моллари ва озиқ-овқат (мева-ширинликлар ва шу каби)ларни сотувчи майда савдогар. Марказий Осиё мамлакатлари ва вилоятларида бутун мусулмон Шарқидаги сингари кенг тарқалган савдогарликнинг бир тури. Баққоллар, масалан, атторлардан кенг истеъмол товарлари билан савдо қилиши, маҳсулотлар таркибида овқатланиш маҳсулотларидан тортиб майда қурилиш материалларигача бўлиши билан фарқланади, қолаверса, аттор, даллол, ҳаммол сингари истилоҳ ҳозирги ўзбек адабий тили ва лаҳжаларида яшаб келмоқда. Бир қанча олимлар ва шоирлар “баққол” тахаллусида ижод қилишни ўзига шараф деб билишган. Бундан ташқари, баққолларнинг ўзига хос жаргонлари ва махфий шеваси ҳам мавжудки, бу нарса Марказий Африка ва Жануби-Шарқий Осиёдан ноёб товарларни арзон олиб Ғарбий Европа ва Марказий Европага қиммат сотган араб карвон савдогарлари удумига хос тарихий воқеадир. Бу истилоҳ бакалея атамаси кўринишида бутун дунёга тарқалган. Форс-тожикча ва ўзбекча варианти майдафуруш74. Бу иш билан бугунги кунда ҳам шуғулланадиганлар мавжуд бўлиб, улар чакана савдо билан шуғулланувчилар дейилади. Яъни уларнинг сотадиган маҳсулотлари ҳажми оз, аммо тури кўп бўлади: “Хўжалик моллари”, “Нон”, “Сут”, “Уй-рўзғор моллари”, “Спорт анжомлари” ва ҳ.к.
Саҳҳоф (арабча) – газета сотуви; муқовачи, муқова ясовчи. Китобларни муқоваловчи уста; муқовасоз. Китоб сотувчи, китобфуруш.
Қўлёзма китобларни яхлит, бириктириб турувчи ва узоқ сақланишини таъминловчи устки (сирт) қисми муқова (هﻮﺎﻘﻤ) ёки жилд (ﺪﻠﺠ), бу ишни амалга оширувчи касб эгалари, яъни қўлёзмани муқоваловчи усталар муқовасоз (ﺯﺎﺴهﻮﺎﻘﻣ), саҳҳоф (ﻑﺎﺤﺼ) ёки мужаллид (ﺪﻟﺠﻤ), муқоваланган китоб эса мужаллад (ﺪﻟﺠﻤ) терминлари орқали ифодаланган. Ўрта асрларда муқовачилик ҳунармандчиликнинг бир соҳаси сифатида такомиллашди75. Бу терминларнинг орасида “саҳҳофлар” китоб сотиш билан ҳам шуғулланган кишилар бўлишган. Бугунги кунда ушбу касб эгаларини “китоб сотувчи”, китоблар сотиладиган дўконни “китоб дўкони” деб атаймиз.
Юқорида таҳлилга тортган сўзларнинг базилари архаизмлар таркибидан ўрин олган зеро, бугунги ривожланаётган цивилизацияда, давлатдан давлатга юк ташишда туялар ёки бошқа ҳайвонлардан фойдаланилмаяпти. Аммо карвонсаройнинг бугунги кунда ифода плани, яъни номемаси бўлмаса-да, мазмун плани - семемаси сақланиб қолган.
Бугунги иқтисодиёт замонида сотувчи ёки ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини сотиш учун махсус бозордан жой олиши шарт эмас. Улар тижоратнинг бошқа усулларидан фойдаланиб, махсус кишилар хизматини айрибошлаш орқали ўз маҳсулотларини силжитадилар. Айнан мана шу тадбир маркетингдир. Замонавий маркетингда гипермаркет мавжуд бўлиб, у ҳажм жиҳатдан улкан дўкон ҳисобланади. Катталигидан бундай дўконлар, одатда, шаҳар чеккаларида ёки шаҳар сарҳадидан ташқарида барпо этилади. Бундай супермаркетлар яқинида ҳаммавақт улкан автомобиль тўхташ жойи қурилади, чунки гипермаркетларга серқатнов шоссе, автойўл, автомагистрал ёки тезюрар шаҳарлараро автострада орқали автомобилда бориш мумкин, холос. Қадимги карвонсаройлар нафақат туялар ва савдогарларнинг тўхтаб дам олиш жойи, балки олди-сотди муносабатлари бўладиган бозор вазифасини ҳам бажарган. Фақат карвонсаройда ҳамма моллар аралаш ҳолда сотилган. Бугунги гипермаркетларда эса хар бир турга мансуб моллар алоҳида-алоҳида жойларда сотилади: болалар кийимлари, озиқ-овқат моллари, ичимликлар, ун ва гўшт маҳсулотлари, ўқув қуроллари ва ҳ.к.
Терминларнинг яшаб қолиши ёки истеъмолдан чиқиб кетишида замон ва даврнинг ҳам катта аҳамияти бор. Юқорида таҳлилга жалб этилган терминларнинг кўпчилиги араб, форс тилларидан олинган. Демак, ўша пайтда ўзбек тилига араб ва форс тилларининг таъсири кучли бўлган. Замон ўтиши билан рус тилини таъсири сезиларли бўлди ва бу таъсир бугунги кунгача сезилиб туради.
Ҳозирга келиб, аждодларимизнинг энг кўҳна ёзуви (Ўрхун-Энасой, туркий рун) 76да битилган энг эски расмий матнлар, у қадар кўп бўлмаса-да, давлатчилик тарихида амал қилган расмий тилнинг келиб чиқиши ва тарихий такомили тўғрисида янги илмий хулосаларга келишга имкон беради.
Бугунги кунга қадар кўк турк хатида бир қанча ҳуқуқий матнлар топилган. Хусусан, ХХ аср бошларида A.Грюнведел бошчилигидаги немис илмий экспедицияси томонидан Шарқий Туркистондаги Индикут шаҳрининг вайроналаридан топилган васиқа, инглиз шарқшуноси A.Стейн бошчилигидаги экспедиция томонидан қўлга киритилган расмий ёзишмалар, рус шарқшуноси С.Ф. Олденбург Турфанда ўтказган илмий сафари чоғида топилган юридик ҳужжат, Муғ қалъа харобаларидан чиққан теридаги битик шулар жумласига киради. Ушбу расмий ёзмалар устида кузатув олиб борган тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, мазкур кўк турк ёзувидаги ҳуқуқий матнлар VII–VIII юзйилликларга тегишлидир. Тарихнинг яна бир қизиқ ва қадрли томони шундаки, бугунги кундаги сотувчи, олувчи, гувоҳ лексемалари мазкур жараёнларни амалга ошираётган кишиларнинг хато қилмасликлари ва ёдида қолиши учун булар инсон исмлари билан аталган. Қорахонийлар даврига оид ҳужжатлар 1911 йили Ёркент ёнидаги Робул қўрғонидан топилган. Матнлар 15 дона бўлиб, туркий тилда, улардан тўрттаси уйғур, биттаси эса араб хатида битилган. Расмий матнларда қайд этилган сотувчи, олувчи ва гувоҳлар Aли, Aҳмад, Усмон, Ҳасан, Исҳоқ, Яьқуб, Сулаймон, Мекойил, Муҳаммад сингари мусулмонча отлар билан аталган77. Муҳими, ушбу отларни хато ўқишнинг олдини олиш мақсадида уларнинг остига араб ёзувидаги шакли ҳам битилган. Битигларнинг бу белгиси уларни Шарқий Туркистондан топилган будда даври ҳужжатларидан ажратиб туради. Бу ҳужжатлар ичида тилхат, гаров хати, ижара, олди-сотди битимлари, қарз қоғозлари, хўжаликни юритиш билан боғлиқ қоғозлар мавжуд.
Шу ўринда ушбу ҳужжатлар ичида иқтисодий муносабатларни англатувчи терминларга тўхталиб ўтамиз:
Сатығ – сотув; савдо-сотиқ маъносини англатади. Бу сўз ўз ўрнида “баҳо, нарх”ни ҳам билдиради: йэр сатығы “ернинг баҳоси” дегани;
Тут – “тутмоқ”, “ишламоқ”; сотилаётган қул ёки ерга нисбатан ишлатилади; тапласар, ўзи тутсун, тапламасар, адин кисика ўткуру сатсун. – “(ерни) истаса, ўзи ишлатсин, истамаса, бошқа бировга сотиб юборсин”;
Aсығ – “фойда” маъносида; асығы била кони бэрурман – “фойдаси билан тўлиқ қайтараман”. Ҳужжатларда асығ билан тус ўзаро синоним сифатида ишлатилади.
Aлым – олим, олинадиган нарса, қарз;
Aлымчы – қарз берувчи;
Улуслуғ – улушли; ҳиссали.
Муҳим жиҳати, илк ўрта аср жамиятининг иқтисодий муносабатлари нарса-буюм ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик, тўқимачилик деҳқончилик билан бир қаторда, савдо-сотиқ, олди-берди, айрибошлашга ҳам таянади.
Тарихий манбаларда келтирилишича, Мансур ибн Нуҳ78 ва унинг отасининг ҳокимияти остида бирор вилоят ёки тегишли ерларида уларга хизмат қилувчи бирор одам йўқ эдики, унинг маоши мазкур маблағлар ҳисобидан таъминланмаган бўлса, ва яна ундан лозим бўлган йиғимлар ҳам олинарди. Бу ҳол раъиятга нисбатан адолат, оддий халққа нисбатан ҳаққонийлик ва ҳокимлар қўлида катта масъулият туфайлидир. Шу сабабли уларнинг вилоятларида қозилар текширувчилар, назоратчилар ва бошқарувчилар кўп бўлиб, уларнинг маошлари бир-бирига тенг, мажбуриятларидаги ҳоллари ҳам деярли бир хил бўлган.
Қозининг ризқи почта бошлиғи, молларидан олинадиган пул тушумлари назоратчиси ва нафақа йўллари бошқарувчисининг ризқлари билан бир хилдир. Мен уларни деярли ҳар бир ноҳия ва ҳар бир вилоятда кўрдим, бирининг ризқи бириникидан оз ҳам, кўп ҳам эмас. Уларда қадимги қонун-қоидалар, дастурлар ва тартиблар амал қилади.
Агар бир ноҳияда нафақа ишлари бошқарувчисининг меҳнат ҳақи қанча бўлса, шу ноҳиядаги солиқ йиғувчининг меҳнат ҳақи ҳам шундай бўлади. Шунингдек, агар қозига маълум миқдорда пул тегса, почта бошлиғининг маоши ҳам унинг маоши билан бир хил бўлиб, юқоридаги икки соҳибнинг маошидан кам ҳам ортиқ ҳам бўлмаган. Ҳуросон ва Мовароуннаҳр вилоятларида почта бошлиқларига бериладиган қўшимча йигирманчи пул тўловлари мавжуд бўлган. Агар уларни санаб ўтсак, биз юқорида санаб ўтган ўз соҳасидаги бошқарувчилардан ҳар бирининг ҳолати намоён бўлади.
Самарқанд – етти юз эллик дирҳам;
Арбинжан – уч юз дирҳам;
Ушрусана – олти юз дирҳам;
Ал-хуттал – тўрт юз дирҳам;
Омул ва Фарабр – тўрт юз дирҳам;
Замм вилояти – уч юз дирҳам;
Иштихан ва ал-Кушония – уч юз дирҳам;
Кеш – уч юз дирҳам;
Ҳирот – минг дирҳам”79.
Агар мазкур бошқарувчилардан почта бошлиғи бир дирҳам олган бўлса, ўша тарафда ҳоким бўлган ўша ноҳиядаги қози учун ҳам шундай эди. Шунингдек, улар каби бошқарувчилик қиладиган бож йиғувчи ва нафақа девони бошлиғи учун ҳам шундай эди. Тарихчилар Хуросон соҳиблари давлатининг буюклиги ва қудрати туфайли тутган мавқеи ҳақида ушбу жиҳатларни ойдинлаштириб ўтишган.
Хуллас, тарихий ҳужжатчиликда ҳам маркетинг терминларидан муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар мазмунини ёритишда кенг фойдаланилган. Ушбу асослар ҳозирги тадқиқотлар учун муҳим объект вазифасини ўтайди.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling