Диссертация илмий раҳбар: И. Ж. Юлдашев, филология фанлари доктори, профессор Тошкент 2022 Мундарижа


Аффиксация усули билан сўз ясалиши


Download 1.24 Mb.
bet13/49
Sana16.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1272846
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
Севара Худойбердиева Диссертация 30 10

1.3.1. Аффиксация усули билан сўз ясалиши


Ўзбек тилида аффиксация усули билан сўз ясаш энг фаол усуллардан бири ҳисобланади. “Ҳозирги ўзбек адабий тилида сўз ясовчи аффикслар, аниқроғи, сўзнинг морфем структурасида сўз ясовчи сифатида ажраладиган аффикслар жуда кўп. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам янги-янги сўзлар ясалишида қатнашавермайди. Улардан айримлари ҳозирда ҳам янги сўзлар ясалишида қўлланмоқда, баъзи аффикслар эса сўз ясаш вазифасини деярли ёки бутунлай тўхтатган”86. Ҳозирги ўзбек адабий тилида элликка яқин от ясовчи аффикс мавжуд87 бўлса-да, уларнинг ўзбек тили терминологик тизимларидаги маҳсулдорлик даражалари турличадир.
Маркетинг терминларининг -чи аффикси билан ясалиши
Ўта сермаҳсул ва турғун ҳисобланмиш -чи аффиксли бирликлар ҳозирги ўзбек терминологияси тизимида амалий қўлланишда фаоллик қилаётган катта миқдордаги терминлар билан ифодаланган. Мазкур модел турдош отлар ясовчи моделлар қаторида энг маҳсулдорлиги ва фаоллиги билан ажралиб туради.
Илмий-техникавий инқилоб глобаллашув, интернет ва компьютерлаштириш асрида -чи аффиксли моделнинг сўз ясаш имкониятлари ва доираси бир неча бор ортиб кетди. Ушбу моделнинг сўз ясашдаги вазифаси ўзбек тилининг терминологик сўз ясалиши меъёрларида ҳам яққол намоён бўлади.
-чи билан ясалган отларнинг маъновий ўзига хосликлари у қўшилаётган ўзакка ҳамда унинг ўзига тегишли бўлган хусусиятлар таъсирида шаклланади. -чи аффиксли от-терминлар семантик структурасига кўра бир қанча гуруҳларга бўлинади.
–чи қўшимчаси биринчи галда турли котегорияларга оид шахс номларини ясаб келади88. Маркетинг терминологик тизимида ҳам бирор иш олиб борувчи шахс маъносида ҳам кўплаб терминларни ясайди.
1. Бирон бир касб-ҳунар, мутахассислик билан шуғулланувчи субъект номини ифодаловчи терминлар: иқтисодчи, истеъмолчи, таъминловчи, ҳисобчи, рақобатчи, буюртмачи, назоратчи, таъминловчи, омонатчи, кафолатловчи ва ҳ.к.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling