2-лабаратория иши Мавзу: Матн маълумотлар ичида ахборотни яшириш
Download 43.27 Kb.
|
2-amaliy ish Azizbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий қисм.
- Сўзлар орасида иккита пробел қўйишга асосланган алгоритм.
- Матн ўлчамларини ўзгартириш асосида маълумотни яшириш.
- Инсоннинг кўриш имкониятидан фойдаланган ҳолда маълумотларни яшириш.
- Амалий қисм.
- Изоҳ.
2-лабаратория иши Мавзу: Матн маълумотлар ичида ахборотни яшириш Ишдан мақсад: Матн маълумотлар орқасида рақамли стегонография усулларидан фойдаланган ҳолда маълумот яшириш. Назарий қисм. Матн маълумотлар орасида махфий маълумотни яшириш (лингвистик стегонография) амалда кенг фойдаланилиб, қуйида бир нечта содда алгоритмлар тавсифи келтирилган. Сўзлар орасида иккита пробел қўйишга асосланган алгоритм. Ушбу алгоритм матн форматидаги маълумотлар орасида махфий маълумот битларини яширишга асосланган. Бунга кўра алгоритм кетма-кетлиги қуйидагича: Дастлаб ҳар бир сўзлар орасидаги ортиқча пробеллар олиб ташланади, яъни сўзлар орасида фақат битта пробел қолдирилади. Агар махфий маълумотнинг биринчи бити 1 га тенг бўлса, биринчи ва иккинчи сўзлар орасида яна битта пробель қўйилади, яъни, умумий ҳолда иккита пробел бўлади. Агар маълумот бити нольга тенг бўлса, ўзгартирилмаган ҳолда кейинги битга ўтилади. Маълумотнинг иккинчи бити иккинчи ва учунчи сўзлар орасидаги пробеллар сони билан, учунчи бити учинчи ва тўртинчи сўзлар орасидаги пробеллар сони билан ва ҳак. давом эттирилади. Ушбу алгоритм дастурий томондан амалга оширишга жуда қулай бўлиб, катта самара беради. Матн ўлчамларини ўзгартириш асосида маълумотни яшириш. Бу турдаги стегонографик алгоритмлар амалда кенг фойдаланилиб, асосан символ шаклидаги махфий маълумотларни матн ичида яширади. Ушбу усул ҳарфларни ўлчамини кам ўзгартириш натижасида, инсон кўзи ажрата олмаслик фарқини ҳосил қилишга қаратилган. Бу алгоритмнинг асосий кетма-кетлиги қуйидагича: Маълумотларни яшириш учун дастлаб, этарлича узун очиқ маълумотлар кетма-кетлиги олинади; Махфий маълумот белгилари навбати билан очиқ маълумот бошидан бошлаб топилади ва унинг ўлчами 0.5 га ўзгартирилади (катталаштирилади ёки кичиклаштирилади, масалан, 14 ўлчамдаги белги 13.5 ёки 14.5 га ўзгартирилади); Иккинчи махфий маълумот белгиси, очиқ матндаги ўзгартирилган белгидан кейинги белгилар ичидан топилади (биринчи топилгани олинади). Инсоннинг кўриш имкониятидан фойдаланган ҳолда маълумотларни яшириш. Юқоридаги мисолда маълумотларни яшириш белгиларнинг ўлчамини ўзгартириш орқали амалга оширилган бўлса, бу усулда матн белгиларини рангини алмаштиришдан фойдаланилади. Бу усулнинг амаллар кетма-кетлиги қуйидагича: Маълумотни яширувчи очиқ матн танланади ва умумий ҳолда белгиланиб, ускуналар панелидан фойдаланган ҳолда унга қора ранг берилади; 2.1-расм. Очиқ матн ичидаги маълумотлардан фойдаланган махфий маълумот белилари кетма-кетлиги топилиб, уларнинг ранги қорадан (0,0,0) озгина ўзгартирилган (0,0,1) ранга айлантирилади; 2.2-расм. Бу усулда махфий маълумот очиқ маълумот белгиларидан ранги билан фарқ қилади. Бу ўзгаришни компьютер орқали сезиш мумкин бўлсада, инсон кўзи буни сезмайди. Амалий қисм. Юқорида келтирилган алгоритмларнинг барчасида, лингвистик стегонография усулларидан кенг фойдаланилган. Уларни амалга оширишда дастлаб етарлича очиқ матн олинади. Ушбу олинган очиқ матнлар орқасида юқорида келтирилган учта усул асосида “secret” (01110011, 01100101, 01100011, 01110010, 01100101, 01110100) сўзи яширилсин. Изоҳ. Юқорида келтирилган усулларнинг дастурий воситасини ишлаб чиқишда ихтиёрий дастурлаш тилларидан фойдаланиш мумкин. Назорат саволлари Кодлаш стандартлари ва уларнинг фарқи нимада. Ўнлик саноқ системасидан иккилик саноқ системасига ўтиш усуллари. Юқоридаги усулларга асосланган ҳолда яна қандай содда усулларни таклиф қилиш мумкин. 1-usul. Simmetrik kalit Azizbek kriptografiyasi simmetrik shifrlash sifatida ham tanilgan, bu maxfiy kalit shifrlash va shifrni ochish funktsiyalari uchun foydalanilganda. Bu usul assimetrik shifrlashga qarama-qarshidir, bunda bitta kalit shifrlash uchun, ikkinchisi esa shifrni ochish uchun ishlatiladi. Ushbu jarayon davomida ma'lumotlar uni shifrlash uchun ishlatilgan maxfiy kalitga ega bo'lmagan har qanday kishi tomonidan o'qib chiqa olmaydigan yoki tekshira olmaydigan formatga aylantiriladi. Maxfiy so’z – Azizbek A=01000001 Z=01011010 I=01001001 Z=01011001 B=01000010 E=01000101 K=01001011 2-usul.
3-usul. Simmetrik kalit kriptografiyasiAzamatsimmetrik shifrlash sifatida ham tanilgan, bu maxfiy kalit shifrlash va shifrni ochish funktsiyalari uchun foydalanilganda. Bu usul assimetrik shifrlashga qarama-qarshidir, bunda bitta kalit shifrlash uchun, ikkinchisi esa shifrni ochish uchun ishlatiladi. Ushbu jarayon davomida ma'lumotlar uni shifrlash uchun ishlatilgan maxfiy kalitga ega bo'lmagan har qanday kishi tomonidan o'qib chiqa olmaydigan yoki tekshira olmaydigan formatga aylantiriladi. Download 43.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling