Мазкур тадқиқот ишининг мақсади инглиз тилида кўп маъноли ҳаракат феълларини семантик таҳлили қилишдир
Download 14.29 Kb.
|
REZUME
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЗЮМЕ Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг мақсади
РЕЗЮМЕ Мазкур тадқиқот ишининг мақсади инглиз тилида кўп маъноли ҳаракат феълларини семантик таҳлили қилишдир. Тадқиқотнинг объекти кўп маъноли феъллар семантикаси. Тадқиқотнинг предмети инглиз тилида кўп маъноли ҳаракат феълларининг семантик хусусиятларини ёритиш. Тадқиқот ишини ёзишда тавсифий, компонентва дистрибутив таҳлил методларидан фойдаланилди. Битирув малакавий иши Кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш қисмида тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, структураси ҳақида қисқача баён этилади. Биринчи боб “ Сўзнинг лексик маънолари назарияси муаммолари” деб номланади. Унда сўзнинг мънолари ва турлари ҳақидаги назариялар ёритилади ва фикрлар билдирилади. Сўзда тилнинг ифода (товуш жиҳати) ва мазмун жиҳатлари (маъно томони) намоён бўлади. Сўзнинг маъно – мазмун жиҳатларини тилшуносликда семантика ўрганади. Тил структурасида сўз алоҳида ўрин эгаллайди. Тил структурасида сўз алоҳида ўрин эгаллайди. Кўпчилик тиллар учун мустақил тил бирлиги ҳисобланади. Баъзи тилларда, хусусан синтетик тилларда сўз алоҳида тил бирлиги сифатида қаралмайди. Бундай тилларда маъно ва мазмун нутқ бирликларини бириктириш орқали амалга оширилади. Сўзнинг лексик –семантик хухусиятлари унинг лексик , Грамматик ва семантис жиҳатларини ўзида мужассамлаштиради. Чунки сўзлар луғат таркибини шундайгини ташкил этимай, умуман, тилнинг система ва структурасидаги барча боғланишларни тақазо этади. Кўпинча сўзнинг маъноси ҳақида гапирилганда, унинг нарса ва тушунча билан алоқаси ҳамда тилде қандай ифодаланиши кўзда тутилади. Бироқ қадимий тилшуносликда сўз ва ном ўртасида мослик бор деб қараш ҳам мавуд эди.Баъзи тилшунослар сўзнинг фақат айтилиш томонига эътибор берган эдилар. Сўзнинг айтилиши унинг моддий томони яъни товушларниг бирикуви ёки бир товуш эканлигини кўрсатади. Тингловчи ва сўзловчи учун сўзнинг айтилиши объектив ҳақиқатдир. Ишнинг иккинчи боби “Кўп маъноли сўзларнинг семантик хусусиятлари” деб аталади. Бу бобда кўп маъноли сўзларнинг структураси семантик таҳлил этилади. Сўзнинг маънолари таҳлил этилганда бир маъноли ва кўп маъноли бўлиши мумкин. Бир маъноли сўзлар асосан илмий терминларда ишлатилади, кўп маъноли сўзлар эса инглиз тилида жуда кўп бўлиб улар кенг қўлланилади. Кўп маъноли сўзлар омоним сўзлар каби бўлиши мумкин, лекин улардан контекстда янги маъноларни пайдо этиш билан фарқ қилади, бу фарқлар ушбу бобда мисоллар орқали ёритиб берилган. Тадқиқот ишининг учинчи боби “Кўп маъноли харакат феълларининг семантик майдони хусусиятлари” деб номланади. Бу бобда кўп маъноли харакат феъллари семантик таҳлил этилади. Кўп маъноли харакат феъллари маъно муносабатлари бир бири билан узвий боғлиқ. Уларнинг бадиий асарларда метафорик усулда қўлланилиши мисоллар ёрдамида ёритиб берилади. Хулосада тадқиқот ишидан олинган натижалар қайд этилган. РЕЗЮМЕ Тадқиқотнинг объекти: инглиз тилидаги қисқартма сўзлар Тадқиқотнинг предмети: инглиз тилида тиббиётга оид қисқартма сўзларнинг хусусиятлари Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тилидаги тиббиётга оид қисқартма сўзларнинг қўлланилишини функционал - семантик жиҳатдан таҳлил қилишдир. Тадқиқот методлари: тавсифий, дистирбутив, компонент методлардан фойдаланилди. Сўз ва унинг маънолари ҳақида турлича фикрлар ҳамда қарашлар бор. Сўз кўп қиррали мураккаб бутунлик бўлиб, дастлабки қарашда икки томони кўзга ташланади. Биринчидан, моддий ифодаловчи – товуш томони, иккинчи маъно томони. Сўзнинг товуш томони тилшуносликнинг фонетик-фонологик сатҳида текширилса, мазмун томони ўз хоссаларига, асосларига кўра бир қанча соҳаларнинг текшириш объекти бўлади. Cўз ясаш жараёни нафақат сифат балки сон жиҳатдан ўзгаришларни ўз ичига олади. Бўғинларни бир-бирига қўшиш орқали маънони сақлаб қолган ҳолда сўзларни қисқартириш мумкин бўлади. Инглиз тилида қисқартма сўзлар мавжуд бўлиб, жуда кўпгина адабиётларда сўз ясаш муаммолари ҳақида турли хил маълумотлар берилган. Қисқартма турли усуллар билан ясалади. Сўзларни қисқартириш жараёнида бўғинларни кесиб ташлаш орқали сўзлар қисқартирилади. Улар қуйидагилар: 1. Сўзнинг якунидан қисқартириш: Ad.- advertisement Lab-laboratory Jap.- Japanese 2.Сўзнинг бошидан қисқартиришда бошланғич бўғинларни қисқартиришимиз зарур: Van.- caravan Cast.-broadcast 3. Сўзнинг ўртасидан қисқартириш яъни сўзнинг ўртасидаги бўғинларни олиб ташлаш орқали қисқаради: Math.- mathematics Specs.- spectacles Тиббиётга оид сўзлар инглиз тилида кенг қўлланилади. Бу сўзлар асосан қисқартмалар орқали берилади. Қисқартмаларнинг ишлатилиши шифокорнинг вақтини тежайди ва бу терминларнингасосий маъноларини билиш бемор учун қийинлик келтириб чиқаради, бу эса беморга асил касалликнинг номини олдиндан билиб рухий тушкинликка тушишини олдини олади. Қисқартмалар нафақат касаллик номлари балки дори дармонларнинг номларини уларни қанча миқдорда қабул қилиш тўғрисида рецептга ёзишда ҳам ишлатилади. Download 14.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling