Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"


Download 0.9 Mb.
bet6/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1372473
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр (2)

Тадқиқотнинг предметини эса, таълим тизимида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг асосий педагогик-психологик усулларини ишлаб чиқиш ташкил этади.
Тадқиқотнинг илмий фарази:
- мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг асосий педагогик-психологик усулларини илмий-назарий асослаш ва назарияда олган билимларини амалиётга татбиқ этилса;
- мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашда педагогик – психологик тренинглар ва ишбилармонлик ўйинлари ташкил этилса;
- мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашда ўз касбий малака-кўникмаларини эгаллаш жараёнини босқичма-босқич, узлуксиз ташкил эта олсалар;
- мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашда касбий етукликка интилиш фаолиятини ташкил қилиш, уни баҳолаш мезонлари ва усулларини пухта эгаллаган бўлсалар;
- мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашда иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини белгиловчи мезонларига амал қилинса тадбиркорлик фаолиятига самарали эришиш мумкин бўлади.
Тадқиқот методлари: кузатиш, оғзаки суҳбат, савол-жавоб, педагогик-психологик тренинглар, ишбилармонлик ўйинлари ва ҳоказо.
Тадқиқотнинг методологик асослари: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг фундаментал асарлари ва маърузалари, мавзуга доир илмий-методик манбалар, Ўзбекистонлик ва хорижий педагог-психолог олимларнинг илмий изланишларининг натижалари бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- биринчидан, таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга интилиш хусусиятлари долзарб педагогик – психологик муаммо эканлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланди;
- иккинчидан, бўлажак мутахассисларда тадбиркорлик ва кичик бизнес хусусиятлари педагогик-психологик ташхислаш усуллари орқали аниқланди;
- учинчидан, ёш мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг ўрни белгиланди ва аҳамияти асосланди;
- тўртинчидан, бўлажак мутахассисларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга хос касбий ва шахсий хусусиятлар мажмуаси умумлаштирилди.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling