Диссертация илмий раҳбар: т ф. н., доцент Э. Х. Нурматов тошкент- 2013


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/21
Sana01.07.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1657839
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
dilyaga dissertassiya

2.3.Фаолият шакллари ва кўринишлари 
Ҳар бир инсоннинг ва бутун жамиятнинг меҳнат фаолияти қуйидаги 
икки асосий турга бўлинади: жисмоний ва ақлий. Ҳар қандай фаолият 
маълум бир ижтимоий, руҳий жараѐнни назарда тутади. Ҳаммага маълумки, 
инсон фаолияти натижасида ҳар доим бирор моддий нарсага эришилади. 
Зеро моддий нарса натижасида фаолиятнинг доираси доимий кенгайиб, 
мураккаблиги ортиб боради. Инсонни бир вақтда фаолияти билан эҳтиѐжи 
ҳам ривожланиб боради.
Инсон фаолияти - бу ҳар доим ҳаѐт уни олдига қўйилаѐтган 
муаммоларни ҳал этилишидир. У бу муаммоларни ақлий ва жисмоний 
фаолияти натижасида ечади. Умуман олганда инсон фаолиятини ақлий ва 
жисмоний фаолиятларга бўлиш кўп жиҳатдан шартли ҳисобланади. Ақлий 
фаолият марказий асаб системасига сезиларли даражада юкланиш беради ва 
меҳнатни кучланганлиги сифатида характерланади. Жисмоний фаолият 
инсонни мушакларига, скелет мушакларига, юрак-қон томир системаларига 
ва бошқа физиологик системаларига юкланиш беради.
Замонавий ҳаѐт ишлаб чиқаришда жисмоний фаолиятга нисбатан 
ақлий фаолият улушини ошиб боришини характерлайди. Бундай ҳолатлар 
ақлий меҳнат билан шуғулланувчи одамларда ѐғ босиш, қон томир 
касалликлари, умуртқа, ошқозон-ичак ва бошқа касалликларни пайдо 
бўлишига олиб келади.
Замонавий ишлаб чиқаришда касблар тўрт гуруҳга бўлинади: 
жисмоний, механизациялашган, автоматлашган ва ақлий меҳнат. Ўз 
навбатида охирги иккитасини улуши доимий ўсаѐтган бўлса, биринчи 


47 
иккитасиники эса доимий камаймоқда. Мос равишда ишлаб чиқариш ѐки 
хизмат кўрсатиш соҳаси кенгаймоқда. Аммо инсонни юқори меҳнат 
унумдорлигини таминлаш учун ақлий ва жисмоний фаолиятини маълум 
даражада биргаликда олиб бориш зарур. Шу маъқсадда ҳар хил 
тренажерлар, аэробика машғулоти, жисмоний тарбия, югуриш, спортча 
юришлардан фойдаланиш зарур.
ҲФХ ни бошқаришнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: Объект 
ҳолатининг таҳлили ва баҳоси. 
1. Объект ҳолатининг таҳлили ва ҳисоботи. 
2. Бошқаришнинг тадбирлари. 
3. Бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимларни ташкил қилиш. 
Меҳнат гигиенистлари ва физиологларининг қайд қилишича инсон 
ўзининг ҳар қандай фаолиятида унинг организмини биоритми меҳнат ва 
дам олиш режимлари билан мос келса у энг юқори самарадорликка 
эришиши мумкин. 
Ақлий меҳнат билан шуғулланадиган одамларни биоритмини 
тадқиқотини кўрсатишига уларнинг меҳнат самарадорлиги эрталаб 
яхшиланиб, ярим тунда ўзининг энг юқори даражасига етади, сўнгра эса 
аста-секин ѐмонлашиб боради. 
ҲФХ тўғрисида тушунча. ҲФХ услубий ва бошқарув масалаларининг 
хавфсизлик даражаси ва «Т» га объектив таъсири катта. ҲФХ 
бошқарилишида инсон-муҳит тизими тушунилади. ҲФХни бошқариш 
объектив хавфли ҳолатдан кам хавфли ҳолатга ўтказишдир. Бунга 
иқтисодий ва техник мақсадга мувофиқлик шартларига амал қилинади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling