Диссертация илмий раҳбар: Т. С. Исмаилов филология фанлари бўйича фалсафа доктори Тошкент 2023 кириш
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги
Download 32.04 Kb.
|
Mamatkulova Fotima UDK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Инсон мавжудлигининг энг муҳим воситаси сифатида озиқ-овқат ҳар бир халқнинг маданий ҳаёти, урф-одатлари ва маросимлари таркибидан ўзига хос ўрин эгаллаган. Халқ таомлари оламининг фалсафий, тарихий, маданий ва гендер аспектлари, мос равишда, инглиз, америка, француз, немис, рус ва ўзбек тадқиқотчиларининг ишларида тавсифланган. Хусусан, инглиз тоамларнинг фалсафий, диний, маданий талқини [McGee 2004, Kaplan 2012, De Solier 2013, Lloyd 2015, Wall 2015, Sublette & Martin 2016, Madison 2019]; таомларнинг пайдо бўлиш тарихи, халқ ҳаётида тутган ўрни ва лингво-семантик табиатига алоқадор масалалар олимларнинг илмий ишларда кўриб чиқилган [Lehmann 2003, Kiple 2007, Kirkby 2007, Thirsk 2007, Brears 2008, 2015, Dawson 2009, Tomasik 2010, Sweeney 2012, Willan 2012, Goldstein 2013, Третьякова 2013, Джуманиязова 2021]. Шунингдек, кулинаронимларнинг таркибий қисмлари сифатида парҳез ва овқатланиш [Serjeantson 2006], банкет ташкиллаштириш [Anne Wilson 1991], овқат семантикасининг тиллараро типологияси [Pepin 2003], ошхона ва гендер таомлари [Attar Dena 1987, Theophano 2002, D’Sylva, Beagan 2011] билан боғлиқ масалалар ҳам тадқиқот объекти сифатида ўрганилган. Америка кулинаронимларнинг этнолингвистик тавсифлари ҳам тадқиқотчилар эътиборидан четда қолмаган: тоамнинг маданият бирлиги сифатидаги таърифлари бир қатор монографияларда тақдим этилган [ Root & De Rochemont 1981, Pépin 2003, Montanari 2006, Blumenthal 2013, O’Connell 2014, Jurafsky 2015, 2016]. Таомлар ва пазандалик тушунчаларининг таркиби француз, немис, рус ва ўзбек тиллари материалида ҳам махсус тадқиқотларнинг объекти сифатида турли ёндашувлар асосида ўрганилган. Масалан, француз тилшунослигида кулинаронимларнинг тушунчавий таркиби, таомларни тайёрлашга ўргатиш ва ошхона катологи масалалари ёритилган бўлса [Gringoire, Saulnier 1914, Keller 1999, Laurioux 2005, Kosta-Théfaine 2010], немис тилида гастрономик дискурсининг лингвомаданий тавсифи ва гастронормик метафоранинг немис сиёсати соҳасидаги функционал хусусиятлари таҳлил қилинган [Головницкая, Олянич 2008, Керимов 2005]. Рус тилшунослигида ҳам кенг қамровли тадқиқотлар кулинаронимларнинг лингвокогнитив табиатини тавсифлашга бағишланган. Хусусан, хуштаъмлилик тушунчасига таъриф берилиб, маза бериш ва хушбўй қилиш учун овқатга солинадиган зираворлар таснифланади [Похлебкин 1975], кулинаронимларнинг маданий код сифатида қўлланишини тадқиқ қилинган [Власова 2002, Леонова 2003, Капелюшник 2012, Алхаидарилар 2013], диссертацияси (2012) ва гастрономик метафора боҳалаш ва қадриятларни ифодалаш воситаси сифатида ўрганилган [ Бойчукнинг 2012, Юрина 2013, Меньшикова 2013: 117-120; Боровкова 2015: 5-13]. Ўзбек тилида ошхона, ошпозлик, овқат тайёрлаш жараёни, миллий ва муайян воҳа таомлари таҳлилига махсус тадқиқотлар бағишланган [Икромова 1983, Қурбонова 1994, Худаярова 2008, Файзуллаева 2010, Похлёбкин 198), Махмудов 1989, Дўстжонов 1994, Мўминова 2006]. Ўзбек анъанавий ва маросим таомларини ифодаловчи лексик воситалар, ўзбек лисоний манзарасида пазандалик тушунчаси билан боғлиқ таомлар масаласи ҳам илмий мақолалар доирасида кўриб чиқилган [Ҳакимова 2016, Абдиев 2017, Қурбонова 2017, 2022, Джураева 2019, Тоғаев 2019, Юсупова 2022]. Инглиз ва ўзбек тилларидаги кулинаронимлар лингвомаданий ва прагматик аспектда тўлиғича ўрганилмаган. Ушбу лексик бирликларнинг лингвомаданий ва прагматик табиатини таҳлил қилиш “кун тартиби” даги масаладир. Download 32.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling