Диссертация иши бажарилаётган фан тармоғи: Тарих Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони


Download 100.5 Kb.
bet1/4
Sana25.01.2023
Hajmi100.5 Kb.
#1118341
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
Асоснома Зеб зийнатлар ох 2022 ноябр 28 ноябр 222222 (1)


Самарқанд давлат Университетининг мустақил-тадқиқотчи-изланувчиси Умаров Улуғбек Абдужабборовичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Ўрта Осиё тош даври зеб-зийнатларининг жамоалар маънавий-мафкуравий ҳаётида тутган ўрни» мавзусидаги диссертациясига


АСОСНОМА

Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси:
Ўрта Осиё тош даври зеб-зийнатларининг жамоалар маънавий ҳаётида тутган ўрни
Ихтисослик шифри ва номи: 07.00.06. “Археология”
Диссертация иши бажарилаётган фан тармоғи: Тарих
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони Н.У. Холматов тарих фанлар доктори, доцент.
Диссертация иши бажариладиган ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили: Самарқанд Давлат Уневерситети, Университет ҳиёбони 15 уй. samdu.uz
Тадқиқотчининг мақоми ва қабул қилинган санаси: Эркин тадқиқотчи.
Мавзунинг долзарблиги.
Сўнгги йиллларда давомида республикамизнинг моддий, маданий ва археологик мерос объектларини жаҳон илмий ҳамжамиятига танитиш ва туризм салоҳиятини кўтариш борасида кўплаб ишлар қилинмоқда. Мазкур жараёнда тарихий тадқиқодлар сифати ва кўламини кенгайтириш зарурияти вужудга келмоқда. Бу борада кейинги вақтларда эълон қилинган бир қатор хуқуқий ҳужжатлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 497-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2018 йил 18 январь Ф-5181 сонли “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш каби вазифаларни маълум даражада бажаришга хизмат қилади1.
Диссертация учун танланган мавзу кишилик тарихи тош асри жамоалари маънавий ҳаётини ёритишга қаратилган бўлиб, унинг манбавий асосини зеб-зийнат, тақинчоқлар ташкил этади. Мазкур турдаги манбалар ҳақида тадқиқотлар жараёнида улар нисбатан камроқ топилгани ва уларнинг инсонлар маънавий ҳаётида тутган ўрнидаги аҳамиятига соҳа тадқиқотчилари ўз илмий изланишларида камроқ эътибор қаратишганлиги фактларини келтириш мумкин. Шу боис, бу мавзу тош даври жамоалари моддий, маънавий маданиятининг нисбатан кам ёритилган қирралари сирасига киради. Сабаби, Ўрта Осиёнинг палеолит, мезолит ва неолит даврлари жамоаларининг моддий, маънавий маданиятини ёритишда мутахассислари ўз тадқиқотларида кўпинча тош, суяк қуроллари, сопол идишларга мурожаат этишади. Лекин, тош даври макон ва манзилгоҳларидан бу турдаги археологик манбалардан ташқари тош ва органик материаллардан ишланган (суяк, чиғаноқлар) зеб-зийнат буюмлари ҳам топилади. Мазкур буюмлар ҳам шу давр жамоалари моддий ва маънавий маданиятининг ўзига хос хусусиятлари, қадимий аждодларимизнинг маънавий кечинмалари, маънавий ва мафкуравий ҳаёти хақида ҳам кенг маълумотлар беради. Шунингдек, зеб-зийнатларни ўрганиш жамоаларнинг иқтисодий ва маданий алоқалари хақида ҳам маълумотларни тақдим этади. Чунки, зеб-зийнатларни ясашга ишлатилган материаллар ҳар доим ҳам манзилгоҳ теварак атрофидан топилавермаган. Масалан, Жанубий Туркманистон неолит жамоалари зеб-зийнатлари учун ишлатилган чиғаноқлар анча узоқ масофалардан келтирилгани тадқиқотлардан маълум бўлди.
Ўрта Осиё тош даври маданияти соҳиблари фойдаланган зеб-зийнатлар хусусида илмий адабиётларда маълумотлар нисбатан кам учрайди. Мавжуд маълумотлар ҳам маълум бир ёдгорликлар ёки бир маданиятни тадқиқ этиш жараёнида топилган зеб-зийнатлар ҳақидаги умумий баёнлар ҳисобланади. Зеб-зийнатлар ясалиши хом ашёси, технологияси, типологик таҳлиллари, семантикаси масалаларига деярли эътибор берилмаган. Илмий адабиётларнинг ахборий маълумотларига кўра сўнгги палеолит давридан эътиборан зеб-зийнат буюмлар тайёрлаш ишлари бир мунча такомиллашган. Бу давр аҳолиларининг мафкуравий, маънавий ҳаётида ўзгаришлар содир бўлаётганлигидан далолат беради. Собиқ Иттифоқ даврида шунингдек, Республикамиз мустақиллиги тадқиқотларида айнан тош даври миқёсида мазкур мавзуга деярли мурожаат қилинмаган. Айтиш жоизки, Ўрта Осиё сарҳадларида зебу-зийнат, тақинчоқлар тош даври тараққиёти босқичлари кесимида гарчи камроқ миқдорда бўлсада, сўнгги палеолит даври жамоалари тадқиқотида қўлга киритилган. Мезолит ва неолит даврига келиб майда тош, суяк ва чиғаноқлардан зеб-зийнат буюмлари ясаш кўпайган. Буни Жойтун ва Калтаминор маданиятларида кўрамиз. Жойтунликлар Эрон ва Месопатамия минтақалари билан алоқаларини чиғаноқлар мисолида кўрамиз.
Зеб-зийнат буюмлари шу маданият ёки шу манзилгоҳ вакилларининг ижтимоий-мавқеи хақида ҳам кенг маълумот беради. Қадимги одамлар ҳаётида зеб-зийнатларнинг пайдо бўлиши санъатнинг пайдо бўлиши билан ҳам боғлиқ. Тош асрида санъатнинг мавжуд бўлганлиги ҳақида ўрта палеолит давридан маълумотлар учрайди. Сўнгги палеолит давридан бошланган матриархат жамияти санъат тараққий этишга кучли туртки берди. Илоҳийлаштирилган она сиймосини муқаддаслаштириш йўлидаги биринчи қадамлар сифатида хомиладаги онанинг суратини чизиш, хайкалини ясаш орқали тасвирий ва амалий санъат пайдо бўлди. Қадимий санъат тарихшунослигига назар ташлайдиган бўлсак, Ўрта Осиё қоя тош тасвирлари яхши ўрганилган. Аммо зеб-зийнат буюмларнинг аждодларимиз тарихини ёритишдаги илмий аҳамияти тош қурол ёки қоя тош тасвирлариникидан кам эмас деб ўйлаймиз. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Ўрта Осиё тош даври зеб-зийнат буюмларининг аҳамиятини ўрганиш минтақанинг тош даври жамоалари моддий маданиятининг янги қирраларини ёритишга, аҳоли маънавий-мафкуравий ҳаётини ёритишга имконият беради Мазкур диссертацияда сўнгги палеолит, мезолит ва неолит даврида Ўрта Осиё тош даври жамоаларининг маънавий-мафкуравий ҳаётида зеб-зийнатларнинг тутган ўрни аҳамияти ёритилиши назарда тутилган.
Тадқиқотлардан маълумки, Ўрта Осиёнинг жанубий минтақаларида неолит даврига келиб ўтроқ деҳқончилик тараққий топа бошлаган. Шунингдек, деҳқончилик билан бир қаторда ҳунармандчиликнинг бир қанча турлари ҳам ривожланган. Ишлаб чиқариш хўжалигининг кенгайиши санъат, хусусан зеб-зийнат буюмларининг тайёрланишида ҳам ўз аксини топади. Туркманистон неолит маданиятларидан топилган тақинчоқларнинг тарихий аҳамияти беқиёс, жумладан улар Яқин Шарқ маданиятлари (масалан Ироқ ҳудудларида тарқалаган Жармо маданияти) билан муносабатлар даражаси, меҳнат ва бошқа буюмлар ясаш теҳникасидаги ўзгаришлар ва маданият вакилларнинг маиший турмуш шароитлари хусусида маълумотлар беради.

Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling