Диссертация иши бажарилаётган фан тармоғи: Тарих Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони
Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги
Download 100.5 Kb.
|
Асоснома Зеб зийнатлар ох 2022 ноябр 28 ноябр 222222 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Мавзунинг республикада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республикада 2018-2023 йилларга мўлжалланган фан ва технологияни ривожлантиришнинг устувор йўналиши ПФИ-1 “Жамият, давлат ва ҳуқуқ, бозор иқтисодиётини ривожланишининг назарияси”; ППИ-1 “Жамиятнинг маънавий ва маданий ривожланишини, ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихини, таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлиги масалаларини, ҳар томонлама монанд авлод тарбиясини тадқиқ этиш” дастурига мос равишда бажарилади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўтган асрнинг 30-йиллар охиридан бошлаб Ўрта Осиё тош даври археологияси тизимли тарзда ўрганила бошланган. 1960-1970 йиллари археологик ёдгорликлар комплекс фанлар ютуқлари асосида тадқиқ этила бошланди. Республикамиз мустақиллиги йилларида археологик ёлгорликлар ўрганилишида жаҳоннинг йирик илмий марказлари билан ўзаро ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Археологик тадқиқотларда халқаро илмий экспедициялар фаолият кўрсата бошлади. Хусусан, тош даври жамоалари моддий маданиятини ўрганишда Ўзбекистон-Россия (А.П.Деревьянко, У.И.Исломов), Ўзбекистон-Польша (К.Шиймчак, М.Хўжаназаров), Ўзбекистон-Франция (Ф.Брунет, М.Хўжаназаров) халқаро археологик экспедициялари дастлабки илмий ҳамкорликлар жумласидан ҳисобланади. Кейинги йилларда эса Ўзбекистон - Хитой, Ўзбекистон-Америка, Ўзбекистон-Корея каби халқаро археологик экспедиялар тадқиқотлари натижалари аҳамиятли ҳисобланади. Аввалги йиллар ва айни кунларда амалга оширилган қазилмалар натижасида тош асри ва унинг тараққиёти босқичлари ижтимоий тузуми, жамоалар кундик турмуш тарзи ва хўжалик юмушлари, аҳоли маънавий-мафкуравий ҳаёти, диний эътиқодлари, маданий алоқалари, маданиятлар генезиси, “неолит инқилоби” тарихий жараёнига дахлдор бўлган хўжалик асослари, сопол ҳунармандчилиги, чақмоқтош устахоналари ва шахталари борасида илмий аҳамиятга молик бўлган катта ҳажмдаги материаллар йиғилган. Бизнинг материалларимиз, тадқиқотимиз мазмуни тош асри жамоаларининг маънавий-мафкуравий ҳаёти билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Ўрта Осиё сарҳадларида тош даври жамоалари моддий-маданиятига оид ёдгорликлар яхши тадқиқ этилган. Хусусан, Зарафшон воҳаси миқёсида Д.Н.Лев томонидан мазкур давр ёдгорликларини тизимли тадқиқоти амалга оширилган2. Жумладан, Самарқанд сўнгги палеолит даври макони қазилмаларидан туркум зеб-зийнат, тақинчоқлар намуналарининг топилиши, ўша давр аҳолиси маънавий-мафкуравий ҳаёти тўғрисида қимматли илмий маълумотлар берди3. Шунингдек, воҳада тадқиқ этилган Омонқўтон4, Такалисой5, Қизилнура-16, Зирабулоқ7, Қўтирбулоқ8 сингари ёдгорликлар қазилмаларида ўша давр одамларининг овчилик ва термачиликка асосланган турмуш тарзи билан боғлиқ меҳнат қуроллари, ов ҳайвонларининг суяк қолдиқларидан иборат қизиқарли ашёвий далиллар топилганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Жанубий Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳудудларидан ҳам туркум сўнгги палеолит даври ёдгорликлари ўрганилганлиги фактини ҳам келтириш мумкин. Мазкур ёдгорликлар жумласига Жабал ғори, Хўжағор, Шугнов, Янгажа 11, Аччисой, Есен 2, Туябўғиз, Бўзсув, Учтут, Семизбуғу, Сарикўл, Тулкили, Ангренсой 2, Қора-бош 3, Бетпак 7 каби ёдгорликлар киради. Тожикистон сарҳадларида тош даври жамоаларининг моддий маданияти яхши тадқиқ этилган. Бу тадқиқотлар А.П.Окладников, В.А.Ранов, А.Юсупов, Т.А.Филимоновалар томонидан амалга оширилган 9. Тадқиқотлар кўрсатишича, кишилик тарихи тош асри мезолит ва неолит даврларига келиб зебу-зийнат, тақинчоқ буюмларини тайёрлаш ишлари сўнгги палеолит даврига нисбатан нисбатан анча такомиллашган. Бу қадимги аждодларимиз маънавий-мафкуравий қарашларининг ўсганлиги, маиший ҳаётининг анча яхшиланганлиги, ривожланганидан далолат беради. Буни ёдгорликлар қазилмаларида қўлга киритилган мазкур турдаги манбалар намуналари ҳам тасдиқлайди. Ўрта Осиё миқёсидаги Обишир 1-5, Тошкўмир, Қўшилиш, Мачай, Қоракамар, Очилғор, Чорбақти, Айдабол 25, Лавлакон 24,Чорбоқти, Дам-Дам-Чашма 1 ва 2, Кайлю, Жебел, Обишир 1-5, Тош-Кўмир, Истиқ, Ошхона, Туткаул, Сай-Сайёд каби ёдгорликлар тадқиқотида шу турдаги манба намуналари қўлга киритилган 10. Ўрта Осиё сарҳадларида неолит даври жамоалари моддий маданияти яхши тадқиқ этилган. Хусусан, Жанубий Туркманистонда Жойтун маданияти, Марказий ва Жанубий Тожикистонда Ҳисор маданияти, Қуйи Амударё ва Қуйи Зарафшон, Қизилқум сарҳадларида Калтаминор маданияти, Ўрта Зарафшон воҳасида Сазоғон маданияти, Марказий Фарғона ва Устюрт неолит жамоаларининг маданиятлари ёдгорликлари тадқиқотларида кўплаб зебу-зийнат, тақинчоқлар намуналари топилган11. Ўрта Осиё ҳудуди неолит жамоалари турмушида қўлланилган зебу-зийнат, тақинчоқларнинг таҳлили бу турдаги буюмлар ясалиши хом ашёси сифатлилиги, уларнинг турлари кўпайганлиги, такомиллашгани ҳамда улар қўшни ҳудуд жамоалари зебу-зийнат, тақинчоқларига ўхшашлигини кўрсатди. Хусусан, Жанубий Турманистон ҳудуди Копеттоғ ён бағрида В.М.Массон томонидан неолит даври ўтроқ деҳқон жамоалари моддий маданиятига оид Жойтун маданиятига тегишли ёдгорликлар қазилмаларида кўп сонли тош, суяк, чиғаноқлардан ясалган зебу-зийнат, тақинчоқлар намуналари топилган. Улар ўлчами жиҳатидан каттароқ, лекин бежирим, нафис ишланганлиги билан ажралиб туради. Тошдан ясалган тақинчоқлар силлиқланган12. Шунингдек, мазкур типдаги намуналар Калтаминор тарихий- маданий жамоалар маданияти ёдгорликлари, Марказий ва Жанубий Тожикистон сарҳадларида тадқиқ этилган Ҳисор неолит маданияти ёдгорликлари қазилма жараёнида кўплаб топилган13 Неолит даври жамоалари турмушида қўлланилган зебу-зийнат, тақинчоқларнинг кўплаб намуналари Устюрт неолит жамоалари, Фарғона воҳасидаги Марказий Фарғона неолит даври маданиятлари тадқиқотида қўлга киритилган14. Кейинги йилларда Ўрта Осиё неолит даври маданиятлари тизимида Ўзбекистон ҳудуди Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ тизмаси шимолий ён бағрида тадқиқ этилаётган Сазоғон неолит жамоаларининг моддий маданиятининг ўрганилиши натижалари муҳим илмий аҳамият касб этмоқда. Археологик харитага олинган 30 га яқин ёдгорликлардан бир қисмида (Сазоғон 1,2. Жангал 1, Тепақул 3-5, Лолаб, Қоракамар, Очилғор, Сазоғон 3) археологик қазишма ишлари бажарилиб, катта ҳажмдаги материаллар тшпланишига эришилган. Бу археологик манбалар, маълумотлар асосида Сазоғон неолит маданияти ажратилиб, илмий асосланган ва мустақил неолит даври маданияти сифатида илмий муамалага киритилган15. Сазоғон маданиятига тегишли едгорликлар қазилмаларида неолит даври жамоалари турмушида қўлланилган зебу-зийнат, тақинчоқларнинг кўплаб намуналари топилган. Умуман, таҳлиллар шуни кўрсатадики, аавалги ахборий маълумотларда ва айни кунда амалга оширилаётган тадқиқотларда тош даври жамоаларига тегишли бўлган зебу-зийнат, тақинчоқлар объект сифатида эътироф этилсада, аҳоли маънавий-мафкуравий ҳаётида тутган ўрни бир бутун илмий тизимга солиниб, умумлаштирилган тадқиқот амалга оширилмаган. Шу боис, бундай тадқиқотни бажариш долзарб ва илмий аҳамиятга молик. Download 100.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling