Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"
-расм. 2019 йил давлат бюджети харажатлари тузилмаси, млрд.сўм
Download 1.15 Mb.
|
11-расм. 2019 йил давлат бюджети харажатлари тузилмаси, млрд.сўм
Давлат бюджети харажатлари - 2019 йилда Давлат бюджети харажатлари 107 118,4 млрд. сўм миқдорида тасдиқланди, бу эса 2018 йилда тасдиқланган параметрлардан 72 фоизга кўпдир. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар таркибида ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари жуда тез суръатларда фан, таълим, соғлиқни сақлашга харажатларнинг ошиши туфайли кўпаймоқда, бу эса шу бюджетдан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини кўпайиши ва илмий текшириш ишларининг кенгайиши, маъмурий – ҳудудий комплекснинг ривожланиши, маҳаллий хўжаликни бошқаришнинг автоматлаштирилиши билан боғлиқ. “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини ишлаб чиишда, жаҳон тажрибасидан Ўзбекистон учун айрим йўналишларини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Давлат бюджетини тузишда фуқароларнинг иштирок этишидан давлат органларининг манфаатдорлигини кўрсатиш ҳамда уларга ўз фикрини ифодалаш имконини берадиган оддий ва очиқ баён қилинган ахборотни бериш муҳимлигини кўрсатади. Россия Федерациясида "Фуқаролар учун бюджет"дан, Ўзбекистон Республикасида "Фуқаролар учун бюджет"ни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш, Давлат бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мақсадли гуруҳлари ва энг муҳим воқеалар, йирик тармоқ лойиҳалари бўйича тақдим этилиши лозим. Бюджет тизимининг ҳар бир бўғини аҳамияти аниқ кўрсатилган бўлиши, Давлат хизматларидан тенг даражада барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш), манзилли ва якка тартибда хизматлар кўрсатиш учун (таълим), ободонлаштириш – минтақавий ва маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун – бюджетдан ташқари фондлар фойдалана керак. Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, аҳоли жон бошига ёки даромадлар/харажатлар умумий ҳажмидан улуш сифати кўрсатилади. Бу бюджет тадбирларининг устуворликлари ва кўламлари билан танишиш имконини беради. Молия вазирлигининг расмий сайтида ҳар йили жойлаштириладиган “фуқаролар учун бюджет” бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги расмли нашрлардан бюджет маблағларидан фойдаланиш натижалари тўғрисидаги тўлиқ манзарани билиб олиш мумкин. Молия вазирлиги томонидан бир қанча илмий муассасалар билан биргаликда Республика субъектларида ва муниципал тузилмаларда "Фуқаролар учун бюджет"ни энг яхши ривожлантириш амалиёти тўғрисидаги маърузани ҳар йили эълон қилиш, жўнатиш ва Очиқ ҳукумат фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш лозим. Давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролар томонидан таклиф этилган ўзгартиришлар тўпламини олишлари керак. Бу фуқароларнинг эҳтиёжлари ва улар кутганларни яхшироқ тушунишга кўмаклашади, янги бюджет ташаббусларини баҳолаш ва улардан бюджет жараёнида фойдаланиш имконини беради. Умуман олганда Ўзбекистон Республикасида бюджет ахборотини тушунтириб бериш тизими IBP томонидан белгиланган мезонларга тўлиқ мувофиқ келши керак. Қолаверса Бюджет очиқлиги индексининг етакчи мамлакатлар сирасига киради. Бу фуқароларга "жиддий" бюджет ахбороти тақдим этилишини англатади. Қирғизистон Республикаси тажрибасидан Ўзбекистонга давлат молиясини бошқаришда дастурий ва лойиҳали ёндашувдан фойдаланиланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг замонавий усулларидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш) фойдаланиш лозим деб ҳисолаймиз. Шунингдек, мамлакатда давлат бюджети тақчиллигини бошқаришнинг халқаро стандартларга мувофиқ усуллари қўлланилиши кўрсатилади. Тақчиллик ҳам ички, ҳам ташқи манбалар ҳисобига молиялаштирилади. Давлат инвестицияларини республика бюджетидан молиялаштиришда улушли (рағбатлантирувчи) грантлар каби шакллардан фойдаланилади. Бунда республика бюджети лойиҳа қийматининг фақат бир қисмини молиялаштиради. Қолган молиялаштиришни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қидириб топади. Биргаликда молиялаштириш учун лойиҳаларни танлаш минтақаларда нодавлат нотижорат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар иштирокида амалга оширилади. Бу фуқаролик бюджетини давлат маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишда фуқаролик жамиятининг реал иштироки воситасига айлантиради. Қозоғистон тажрибамида, Фуқаролик бюджетларини барча марказий давлат идоралари: вазирликлар ва давлат қўмиталари эълон қилишлари амалга оширишимиз керак деб ҳисоблаймиз. Масалан, тасдиқланган бюджетнинг фуқаролар учун версияси билан Иқтисодиёт вазирлигининг Статистикаси қўмитасида ва ҳар чоракда эълон қилинади ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича танишиш мумкин. Фуқаролик бюджети: -республика даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича марказий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича марказий орган томонидан; -вилоят, шаҳар ва туман даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича тегишли даражадаги маҳаллий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича маҳаллий ваколатли орган томонидан тузилишини Ўзбекистонда жорий қилиш лозим деб ҳисоблаймиз. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling