[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3229] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»


Download 119 Kb.
bet1/7
Sana13.05.2023
Hajmi119 Kb.
#1457965
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1q


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3229]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 февраль,
3/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахсларнинг тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартибини белгилайди, бундан бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар мустасно.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
1-сон картотека — тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти;

Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling