Диссертация иши бугунги кунда "Фуқаролар учун бюджет"


Download 1.15 Mb.
bet6/21
Sana08.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1250854
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Диссертациянинг 5-боби, яъни хулоса қисми;
Шунингдек, диссертация ишмизда тадқиқот давомида ўзимиз фойдаланган адабиётлар рўйхатини келтириб ўтамиз.
диссертациянинг иловаси.
II. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
КИРИШ
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши давлат бошқаруви органларининг фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини тубдан ўзгартиради.
Давлат бошқаруви органлари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқот ҳукуматга бўлган ишончни оширишнинг зарур воситаси эканлигини тушуниб етиш янгича ўзаро муносабатларнинг муҳим шартидир. Бундай мулоқот ривожлантирилганда фуқаролар ҳокимият органларининг мамлакатни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ва чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга мойил бўладилар, чунки ушбу чора-тадбирлар уларнинг манфаатлари йўлида амалга оширилаётганлигини тушунадилар.
Бюджет, уни шакллантириш ва ижро этиш тўғрисидаги ишончли ва тўлиқ ахборотдан кенг жамоатчилик фойдалана олишини таъминлаш бу соҳада очиқликнинг зарур шарти ҳисобланади.
Фуқаролар учун бюджетни (фуқаролар учун бюджет) – бюджетга доир
ҳужжатнинг соддалаштирилган версиясини тайёрлаш ва эълон қилиш. Бу ҳужжатда кенг жамоатчилик учун бюджет тушунарли бўлиши учун расмий бўлмаган (техник бўлмаган) тил қўлланилади. Мазкур ҳужжатда бюджет даромадлари, унинг устуворликлари, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни молиялаштириш ва эришилган мақсадлар ҳақидаги ахборот изоҳлар ва фикрлар билан бирга фуқаролар учун тушунарли бўлган тилда очиб берилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ (7-модда) очиқлик Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг асосий принципларидан биридир. Ушбу принцип жамият ва оммавий ахборот воситалари учун Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиботларининг очиқлигини, тасдиқланган бюджет, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва уларни ижро этиш жараёни тўғрисидаги ахборот эълон қилинишини назарда тутади


    1. Download 1.15 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling