ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
10.00.04 -«Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти» ихтисослиги 2-босқич таянч докторанти
Умарханова Нигора Умаржон кизининг
Диссертация ишини тайёрлаш бўйича якка тартибдаги иш режасини бажарилиши бўйича йиллик
ХИСОБОТИ
Наманган 2023
10.00.04 -«Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти» ихтисослиги 2-босқич таянч докторанти
Умарханова Нигора Умаржон кизи қизининг
2023 йилнинг иккинчи ярим йиллигида бажарган ишлари юзасидан
ХИСОБОТИ
Мен, Умарханова Нигора Умаржон кизи «Инглиз тили ва адабиёти» кафедраси таянч докторанти ишлаб чиқилган режага асосан Филология фанлари доктори, Наманган давлат университети доценти, Досбаева Наргиза Тургунпулатовнанинг илмий рахбарлигида «Инглиз интернет терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинация ходисаси тадқиқи (структур-семантик ва лингвомаданий аспектлар)» мавзусидаги докторлик диссертацияси (PhD) бўйича қуйидаги ишларни амалга оширдим.
Диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиқилди.
Диссертация режаси асосида ишнинг ассосномаси ва 1,2- боблар устида иш олиб борилди.
3. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тадқиқотга доир диссертациялар, авторефератлар ва илмий адабиётлар билан танишиб чиқилди ва ўрганилди
4. Қуйида илмий-назарий адабиётлари рўйҳати келтирилган олимларнинг илмий тадқиқот ишлари ўрганилди, таҳлил қилиб чиқилди:
1. Обукова Оксана Вячеславовна. Социокультурные фактори формирования лексики интернета (на материале английского языка). Москва – 2007.
2.Кадирбекова Дурдона. Инглизча ўзбекча ахборот коммуникация технологиялари терминалогияси ва унинг лексикографик хусусиятлари.
3.Ходжаева Дилафрўз. Тилшунослик терминларининг лексикографик таҳлили (инглиз, рус ва ўзбек тиллари изоҳли луғатлари мисолида).
4.David Crysta. Language and the Internet. Cambridge University Press. 2001.John
5.C.Rigdon. Dictionary of Computer and Internet terms. Eastern Digital Resources. 2016.
6.Douglas A.Downing. Dictionary of Computer and Internet Terms. Barron’s Educational Series. 2006.
D. Ince. Dictionary of the Internet. Oxford University Press.
5.Диссертация мавзусига доир 2022 йил, июль сонидаги НамДУ илмий ахборотномасида “Интернет терминалогиясида иккиламчи номинация ва унинг кундалик мулоқотга таъсири” мавзусида маъқола эълон қилинди.
“Иккиламчи номинация ва унинг Интернет луғатида намоён бўлиши” ва
“Интернет лексикасида метафора концепти иккиламчи номинация усули сифатида” номли мақолалар Тошкент давлат миллий университетида чоп этилди.
Инглиз интернет терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинация ходисаси тадқиқи (структур-семантик ва лингвомаданий аспектлар)
РЕЖА:
Кириш.
I БОБ. Интернет терминологиясининг вужудга келишининг ўзига хосликлари ва ундаги иккиламчи номинациянинг ўрни.
1. Инглиз тилида интернет лексикасининг шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари.
2. Интернет терминлари таркибидаги иккиламчи номинациялар типологияси.
3. Иккиламчи номинациянинг ассоциатив табиати.
II БОБ. Интернет терминлари таркибидаги иккиламчи номинацияларнинг структур-семантик тадқиқи.
Интернет терминологиясидаги бир ва кўп компонентли иккиламчи номинациялар улуши.
Метафора – иккиламчи номинациянинг асосий усули сифатида.
Иккиламчи номинатив интернет терминларида аббревиация.
III БОБ. Иккиламчи номинацияланган интернет терминларининг лингвомаданий тадқиқи.
Интернет терминологиясининг лингвомаданий компонентлари типологияси.
Иккиламчи номинацияланган интернет терминларининг антропоцентрик табиати.
Иккиламчи номинацияланган интернет терминларининг лакунарлик табиати.
Хулоса
Асоснома
Инглиз интернет терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинация ходисаси тадқиқи (структур-семантик ва лингвомаданий аспектлар)
Тадқиқотнинг мақсади Инглиз интернет терминологиясининг шаклланишида иккиламчи номинация ходисасининг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
интернет терминологиясининг вужудга келиш ўзига хосликларини тадқиқ қилган ҳолда иккиламчи номинация бўйича мавжуд назарий қарашларни умумлаштириш;
иккиламчи номинациянинг ассоциатив табиатини очиб бериш;
иккиламчи номинацияланган интернет терминлари структурасида бир ва кўп компонентли лексикани таснифлаш;
Иккиламчи номинацияда метафоранинг ўрни ва аҳамияти, унинг иккиламчи атов хосил қилиш жараёнини таҳлил қилиш, шунингдек, аббревиациянинг иккиламчи номинациядаги улушини тадқиқ қилиш;
иккиламчи номинацияланган интернет терминлари таркибидаги лингвомаданий компонентларнинг ўзига хос типологиясини таклиф қилиш;
иккиламчи номинацияланган интернет терминларининг антропоцентрик ва лакунарлик табиатини ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти этиб инглиз тилидаги иккиламчи номинация асосида шаклланган интернет терминлари танлаб олинган.
Тадқиқотнинг предметини интернет терминологиясида иккиламчи номинация ходисаси вужудга келишининг структур-семантик ва лингвомаданий тадқиқи ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда тавсифий, компонент, концептуал, контекстуал, кросс-маданий таҳлил усулларидан фойдаланилади.
«Инглиз тили ва адабиёти»
кафедраси таянч докторанти: Н.Умарханова
Do'stlaringiz bilan baham: |