Эркин воҳидов шеъриятида мазмун ва бадиий санъат уйғунлиги сауғдллаева Нигора Зубайдулла кизи ждпи 2 боскич магистранти


Download 78.5 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1513694
  1   2   3   4
Bog'liq
Э. Вохидов шеърияти


ЭРКИН ВОҲИДОВ ШЕЪРИЯТИДА МАЗМУН ВА БАДИИЙ САНЪАТ УЙҒУНЛИГИ
Сауғдллаева Нигора Зубайдулла кизи
ЖДПИ 2 боскич магистранти
Илмий рахбар доц. У.Косимов
Аннотация:
Калит сўзлар: ошиқона, ғазал, қасида, гуманизм, инсон, байт, матлаъ, мисра, такрир, таносуб, тазод, муболаға, ийҳом
Эркин Воҳидов шеърияти, хусусан унинг ғазал ва қасидачилиги аруз лаънатларга қолган замонларга тўғри келди. Балким шунинг учун ҳам бу ўзига хос шоир ижодида мураккаб сўзларни ишлатилмаслиги, оддий, халқона жумлаларни гўзал шеърий сатрларга айлантириш маҳорати пайдо бўлдгандир. Ҳар нима бўлганда ҳам, Эркин Воҳидов гўзал арабий ва хушрўй форсий калималарга асосий нуқтаи назарни қаратмай туриб ҳам беназир шеърият намуналарини ярата билди. Яъни, кўҳна аруз вазнини замонавийлаштирди. Бироқ унинг санъаткорлиги, яъни бадиий тасвир воситаларига бўлган муносабати борасида бундай деб бўлмайди. Яъни, Э.Воҳидов бадиий санъатларни соддалаштирмади, балки унинг янгидан-анги қирраларини ўз шеърияти мисолида очиб бердики, биз ушбу мақолада айнан шу мавзуни қаламга олмоқчимиз.
Э. Воҳидов ғазалиёти, умуман аруз вазнидаги лирикасини икки босқичга бўлиб ўрганиш аҳамиятли. Биринчиси, ошиқона ғазалчилик бўлса, иккинчиси, ижтимоий лирикадир. Ушбу ҳар икки йўналишдаги ғазалиётнинг ўзига хос образлари, тасвир элиментлари ва табиийки, бадиий тасвир воситалари бор. 1973 йилда яратилган “Инсон” қасидаси Э.Воҳидов ижтимоий лирикасининг гултожи, шоир бадиий-эстетик тафаккурининг ўзак маҳсули, десак адашмаймиз.1
Дастлаб қасида ҳақида “Алишер Навоий. Қомусий луғат”идаги қуйидаги маълумотга мурожаат қиламиз: “ҚАСИДА – (ар. –мақсад, ният) – бирор тарихий шахс ёки воқеага бағишланиб ёзилган шеър тури. Қасида ҳажмат 12 байтдан бир неча юз байтгача бўлиши мумкин. Ғазал сингари а-а, б-а, в-а, г-а тарзида, айрим ҳолларда маснавий сингари қофияланади. Қасидалар мавзусига кўра васф, мадҳ, ҳажв, марсия, муножот ва фалсафий каби турларга бўлинади”.2 Э.Воҳидов ўз ижоди билан қасидачиликда янги ўзгаришга йўл қўйди. Шоир ижодидан олдин ўзбек адабиётида бир миллат ёки инсониятга аталган бу каби мазмунан мадҳ ва фалсафий қасидачиликни бирлаштирган асар яратилмаган эди. Айни пайтда Эркин Воҳимов бу қасидаси билан устоз Навоийдан мерос бўлиб келган гуманизм – инсонпарварлик 20 аср фарзанди тили билан қаламга нақшлади. Бу ҳодиса матлаъдаёқ кўзга ташланади:


Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг,
Мулки олам ичра бир хоқон ўзинг, султон ўзинг.3

Шоир Она Ерни собит (турғун) ва сайёр(а) яъни, сайр қилувчи, айланувчи деб атамоқда. Бу сўзлар ёрдамида у тазод санъатига мурожаат этган ҳолда сайёрамиз хусусиятларининг аввалгиси – мураккабликдир, деб ҳисобламоқда. Инсон ўзинг бирикмасининг такрири эса мана шундай мураккаблик орасидаги инсон зотининг ўрни, бурчи, маъсулиятини таъкидлаб, аниқлаштириб келиш учун хизмат қилмоқда.


Қасида матлаъсининг иккинчи мисрасида инсон сифатлари – оламнинг ягона эгаси сифатида таърифланмоқда. Дарҳақиқат, гарчи оламдаги жонзотларнинг ҳадду ҳисоби йўқ бўлса-да инсон унинг ягона эгаси. Бунга унинг ривожланган онги, қалбидаги маърифат сабаб. Ҳоқон, султон сўзларига мурожаат этган шоир муболаға санъатидан фойдаланмоқда. Айни пайтда таносуб санъатидан ҳам моҳирона фойдаланган шоир дунёдаги инсоннинг ўрнини таъкидлаб кўрсатмоқда.
Қасида давомида биз худди мана шу санъатлар: такрир, таносуб, тазод ва муболағанинг турли мисолларини кўрамиз. 4 Бу қасида мазмунига, бадиий эстетик қувватига қандай таъсир кўрсатганлиги тўғрисида ҳам фикр билдирамиз. Иккинчи байт:


Собит ўз маъвосида, сайёр фазо дунёсида,


Коинот саҳросида карвон ўзинг, сарбон ўзинг.(162-б)

Иккинчи байтда сайёранинг собит ва сайёр хусусиятлари аёнлаштирилмоқда. У ўз маъвосида собит, яъни ўз ўқи атрофидан чиқиб кетмайди. Бироқ бир лаҳза бўлса тинмай айланади – фазода сайр қилади. Бу эса айни пайтда унинг саёҳатчилик хусусияти. Байтда матлаъдаги тазод санъатига қайта мурожаат этилмоқда. Ва бу қайта мурожаат матлаъ маъносини аниқлаштириш, шеърнинг бадиий-эстетик қувватини ошириш учун хизмат қилмоқда. Коинот саҳросидаги карвон ва сарбонлик эса ғоявий-мазмуний жаҳатдан яна матлаъга қайта мурожаат этилишига сабаб бўлмоқда. Яъни, чексиз коинотни бир саҳрога ўхшатган шоир инсон зотини ундаги карвонга – туялар, юклар ва одамлардан иборат оламонга ва айни пайтда унинг йўлбошловчисига ўхшатмоқда. Демак, инсон зоти айни пайтда дунё саҳросидан ўтиб бораётган чексиз карвон. Мубҳам оламон ва айни пайтда ундаги йўлбошчи. Йўл ва манзилни аниқ билувчи ва йўлбошловчилик қобилиятига эга шахс – инсон! Бир қарашда таносубдай кўринган карвон ва сорбон сўзлари матн ичида шартли тазод санъатини ҳосил қилмоқда.


Навбатдаги байтда шоир инсоннинг ўрни муболағали равишда улуғлаб, тасвирлайди:

Шамс – дил тафтингдадир, сайёралар кафтингдадир,



Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling