Эркин воҳидов шеъриятида мазмун ва бадиий санъат уйғунлиги сауғдллаева Нигора Зубайдулла кизи ждпи 2 боскич магистранти


Download 78.5 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1513694
1   2   3   4
Bog'liq
Э. Вохидов шеърияти

Қилгувчи сўнг оқибат армон ўзинг, афғон ўзинг.(164-б).

Ушбу байтда энди армон ва афғон сўзларининг асл маъносига эътибор қатарган шоир яна ийҳом санъатидан фойдаланган ҳолда мамлакатга мамлакат, миллатга миллат қасд қилса, алал-оқибат армон қилгувчи ҳам, фиғон чеккувчи ҳам ўзинг бўласан, демоқда. Демак, ҳар икки байтда ўзаро ийҳом санъатини ҳосил қилувчи армон ва афғон сўзлари икки байт бирдан келганда тажнис санъатини ташкил қилмоқда.


Қасиданинг сўнгги қисми одатда, у бағишланган шахс ёки воқеа-ҳодисага тилак билдириш, яхши ният иҳор этиш бўлади. Э.Воҳидов ҳам шу анъанани сақлаб қолган ҳолда қасида якунида инсониятга яхши ниятлар билдиради:


Онаизоринг – замин, танҳо йўғу боринг – замин,
Хаста беморинг – замин, ўғлон ўзинг, дармон ўзинг.(164-б).

Олам эгаси бўлган инсониятнинг дастлабки вазифаси, шоирнинг фикри бўйича, Она Ернинг фарёдига қулоқ солиш, уни унинг дарига дармон бўлишдир. Бу қандай амалга оширилади?! Бу саволга жавоб қасиданинг кейинги байтларида ифодаланади:




Келдинг оламга , демак, етмас уни сўрмак, емак,
Ерни этмоғинг керак бўстон ўзинг, ризвон ўзинг.(164-б).

Байтдаги бўстон ва ризвон сўзлари шоир ниятини амалга оширувчи сўзлар бўлиб хизмат қилмоқда. Яъни, Ер юзини бўстонга ва ундан ҳам аъло – жаннат боғига айлантириш инсониятнинг вазифасидир. Бунинг учун нима қилмоқ керак?! Агар қасида матнидан келиб чиқиб, жавоб қайтарадиган бўлсак, бунинг учун, аввало қирғин урушларга барҳам бериш, жаҳолатдан озод бўлган ҳолда маърифатга эришиш ҳамда Она Ерни обод қилишдир. Шоир фикри бўйича мана шу инсониятнинг ўз насли ва Она Замин олдидаги бурчи ва вазифасидир. Матлаъдан олдинги байтда шоир инсониятга яна бир бор камолот тилайди:




Бўлмасин субҳинг қаро, бор бўл мудом борлиқ аро,
Ўзни этгил доимо, инсон ўзинг, инсон ўзинг. (165-б)
Байтдаги инсон ўзинг бирикмаси такроридан шоир юқоридаги байтларда таъкидлагандек инсон бўлишни, Она заминга муносиб фарзанд бўла билишни яна бир бор таъкидлаган бўлса, ажаб эмас. Байтдаги бирикма такрори ёрдамида уни икки бора такрорлаб, инсоннинг ёдига мустаҳкамроқ киритмоқчи бу сўзларни. Яна шуни таъкидлаш ўринлики, бу бирикма ёрдамида радд ул-матлаъ санъатига ҳам мурожаат этган шоирнинг ёдига қасида бошидаги
Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг
мисрасидаги инсон ўзинг бирикмасидан кўра бу бирикма залворлироқ. Сабаб, матлаъда инсонликнинг шарти шоир томонидан ҳали баён этилмаганди. Қасида якунидаги ушбу бирикма такрори билан шоир инсониятни инсонлик шартларига муносиб равишда инсон бўлишга чиқармоқда.
Мақтаъда эса ... ёшли шоир бутун инсониятга мурожаат этиб, гоҳи уни айблаб, гоҳи насиҳат қилиб, бу билан гўё баланд даъво қилганлигини сабабли ўзини ноқулай ҳис этиб, “мен киму, инсонияту дунё ҳақида сўзлаш қайда” дея устозларига муносиб камтаринлик билан қасидани якунлайди:


Эй, сен Эркин,бу кун ёздинг дилингдин бир тугун,
Сен киму, не даҳри дун, бийрон ўзинг, нодон ўзинг.(165-б).

Мақтаъда ҳам анъанага содиқ қолган шоир бийрон ва нодон сўзлари орқали шартли тазод санъатига мурожаат этади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу мақола юзасидан қуйидаги хулосаларга келдик:

  1. Биз таҳлил қилган “Инсон” қасидаси нафақат Эркин Воҳидов ижодида, балки, ўзбек адабиётида ўзига хос адабий ходисадир;

  2. Ушбу асар Алишер Навоийнинг юксак инсонпарварлик тамойили таъсирида қоғозга туширилган;

  3. Ушбу қасида шоир Эркин Воҳидовнинг инсониятга бўлган чексиз эҳтироми, айни пайтда бу улуғвор ва мураккаб қавмни тушуна олмай қолган ожиз ҳолатини ифодалайди;

  4. Ушбу қасида яратиш жараёнида шоир муболаға, таносуб, такрир, иштиқоқ ва айниқса, тазод санъатларидан унумли фойдаланган;

  5. Қасидадаги тазод санъати орқали шоир инсон зотидаги эзгулик ва ёвузликка бўлган кучли майл ва интилишни куйлашда кучли парадокс ҳолатига алоҳида аҳамият берган.

  6. Ушбу асар билан Э.Воҳидов ўзбек қасидачилигини биp поғона юқорига кўтарди, десак янглишмаймиз.


1 Э.Воҳидовнинг бу қасидаси шоирнинг 2016 йил Sharq нашриётида чоп этилган Тўла асарлар тўпламининг “Куз саҳовати” деб номланган III жилдида ва “Инсон” тўпламининг 2017 йилдаги қайта нашрига ҳам киртилиган.

2 Алишер Навоий. Қомусий луғат. Тошкент: Sharq, 2016. – Б.192

3 Воҳидов Э. Инсон. Тошкент: O’qituvchi. Тошкент: 2018. – Б. 162. (Бундан кейинги қасидадан келтирилган мисоллар ҳам шу манбадан олинган бўлиб, қавс ичида китобнинг фойдаланилган бети келтирилади)

4 Ушбу бадиий тасвир воситалар тўғрисида қаранг: Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. Тошкент: O’zbekiston, 2014. – Б. 192, 206, 94; Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати. Тошкент: Sharq,1999. –Б. 9, 83, 84; Юсупова Д. Аруз вазни қоидалари ва мумтоз поэтика асослари. Тошкент: Ta’lim-media, 2019. – Б. 169,171.

5 Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. Тошкент: Фан, 1996. – Б.240

6 Бу ҳақда қаранг: Ҳошимов Ў.Икки эшик ораси.(роман). Тошкент: Sharq, 1996.

Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling