Эркин воҳидов шеъриятида мазмун ва бадиий санъат уйғунлиги сауғдллаева Нигора Зубайдулла кизи ждпи 2 боскич магистранти


Download 78.5 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1513694
1   2   3   4
Bog'liq
Э. Вохидов шеърияти

Чўғзмисан, булбулмисан, нодон ўзинг, хушхон ўзинг. .(163-б)

Қасида байтларидага тазод санъати мураккаблашгани сари шоир тасвиридаги инсон портрети ҳам мураккаблашиб, чигаллашиб бораверади. Байтдаги бир йўла тўрт ўринда мурожаат этилаётган тазод санъати шоир бадиий тафаккуридаги зиддиятнинг ўқувчи, ғазалхон онгу шуурига қайта-қайта жойлашишига восита бўлади. Тикан ва гул, шоҳ (тождор) ва қул, бойқуш (чўғз) бублул, нодон ва хушхон сўзлари орасидаги қатъий фарқ, осмон билан ерчалик тафовут инсон зотининг ўз-ўзидан шунчалик йироқлашуви, қавмдоши билан бу қадар зиддиятга киришиш ҳолатини яққол кўратмоқда.


Навбатдаги байтларда шоир инсон зотининг ўзи билан ўзи орасидаги курашни яна ҳаёт фонида тасвирлайди:


Бу ҳаёт ўрмон экан, жон борки қасди жон экан,
Бунда қатл осон экан, сиртлон ўзинг, жайрон ўзинг. .(163-б)

Яъни, ҳаёт орасидаги кураш шу қадар кучлики, ҳар ким жон қасдида бўлади. Натижада, худди сиртлон жайронни овлаши табиат қонуни бўлгани каби қатл ва қотиллик осонлашади. Бироқ сиртлон очликдан жайронни овласа, инсон арзимаган сабаб билан қавмдошига қасд қилади. Натижада, ноилож қолган шоир “бу ҳаёт ўрмон экан!” деб ҳукм қилишдан ўзга чора топмайди!


Байтда тазод бир ўринда келгани билан шоир чизаётган манзара тасвири, ундаги фожеавий пафос қасида байтларини ривожига ўзига хос ҳисса қўшган.
Бу ҳаёт уммон экан, уммон абад гардон экан,
Қатрадек сарсон экан, сарсон ўзинг, гардон ўзинг. (163-б)

Юқоридаги байтда ҳаётни ўрмонга қиёслаган шоир тафаккури энди уни уммонга ўхшатмоқда. Уммон эса еру кўк орасида адабий айланишга маҳкум. Уммонники қисмати шундай бўлса, энди ундаги қатранинг ҳолини кўраверинг. Бироқ қизиғи шундаки, бу уммонни айлантирувчи ҳам инсоннинг ўзи. Бу тасвирлар билан бизга замондош бўлган шоир тарихда ўтган, жаҳонгирлик даъво қилиб, қанчадан-қанча инсонларни ўз измига бўйсундирган шахсларни, ҳозирги кунда ҳам миллионлаб инсонларни қатрадай сарсон қилиб қўйган корчалонларни назарда тутган бўлса, ажаб эмас.


Машъали фикрат сенинг, ҳам чангал ваҳшат сенинг,


Ғайрату ғафлат сенинг, жавлон ўзинг, урён ўзинг.(163-б).

Байтда яна тўрт ўринда келаётган тазод санъатини ҳосил қилган сўзлар: фикрат, ваҳшат, ғайрат, ғафат, жавлон ва урён сўзлари қасида контекстида зиддиятни яққол кўрсатиш учун навбатдаги поғона бўлиб хизмат қилмоқда.


Навбатдаги байтда шоир ўз фикрига конкрет далил келтиради:

Қилдингу Ойда хиром, ҳам Ерда қон тўкдинг ҳаром,


Ушбу ҳолингдин мудом хандон ўзинг, гирён ўзинг.(163-б).

Яъни, Ойга чиқиб, хиром қила олиш даражасига етган ва бундан хандон бўлган, яъни ўз-ўзидан қониқан инсон, айни пайтда Ерда қон тўкиб, ўз қавмдошини қатл этмоқда. Ва бу ҳолига бир чора тополмай, кўз ёш тўкиб (гирён) қараб турибди. Ушбу байтда ҳам инсон ҳолатини аниқлаштириш учун хандон ва гирён сўзлари тазод санъати ҳосил қилган ҳолда пафосни ва шеърнинг бадиий қувватини, таъсирчанлик кучини ошириш учун хизмат қилмоқда.




Заррани ижод этиб, даҳшат, бало бунёд этиб,
Оқибатни ёд этиб, ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг.(163-б).

Қасида, бир қараганда, Советларнинг тинчликсеварлик сиёсати тарғиби руҳиятида битилгандек. Лекин, яхшилаб эътибор берилса, зарра – атомни яратиб, ўз-ўзига даҳшату бало яратган инсоннинг, келажакни ўйлаб, лолу ҳайрон қолиши бутун инсониятни ўйлантирган балолардан саналади.


Кейинги байтларда шоир инсоннинг икки қутб – эзгулик ва ёвузлик орасида саргардонлигини тасвирлаш учун шоирона ташбеҳлардан қочиб, яна реал ижтимоий факрларга мурожаат этади:


Ким фаранги, ким ҳабаш, ирқ, қон талаш, имон талаш,
Шулми инсондек яшаш, армон ўзинг, афғон ўзинг.(164-б).

Навбатдаги байтда шоир инсоният орасидаги яна бир ижтимоий муаммо – тил, дин ва миллат айримачилигига ўз салбий баҳосини беради. Яъни, оқ танлими у ё ҳабашми, диндорми, динсизми, инсондир, шундай экан ирқ, қону имон талашиб жанг қилиш инсон зотига муносиб эмас. Бу сўзларни шоир шулми инсондек яшаш?! риторик сўроғи билан таъкидлайди ва армон, афғон сўзлари ёрдамида ийҳом санъатига мурожаат этиб, армон – армани, афғон – авғон миллатларини кўзда тутади. Кейинги байтда эса у ўз фикрини давом эттиради:


Мамлакатга мамлакат, миллатга миллат бўлса қасд,



Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling