Диссертация мавзуси: Сохада ўқитишда замонавий инновацион услублардан фойдаланишнинг амалий аҳамияти Илмий раҳбар


Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи


Download 1.19 Mb.
bet4/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1158887
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи:
Диссертация натижалари ФВДТ тизимидаги фуқаро муҳофазасига масъул ходимларнинг малакасини оширишда замонавий ўқитиш инновацион услублардан фойдаланиш тизимини жорий этишни илмий асосларини яратишга қаратилган.Олинган натижалар даврий журнал ва тўпламларда чоп этилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаларидан келиб чиқиб бугунги кунда аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда замонавий ўқитиш инновацион услублардан фойдаланиш тизимини яратиш мақсадида Инновация вазирлиги ва хорижий ташкилотларга лойиҳа ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ I-БОБИДА
Таълимни ташкил этиш шакллари деганда, аниқ муддатда ва тартибда ўқитувчининг ўқувчилар билан олиб борадиган машғулот турларини тушунамиз. Хозирги кунда, таълим муассасаларида таълимни синф-дарс шаклида олиб бориш кенг тарқалган. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, таълимни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфаатларига мос холда пайдо бўлган ва ривожланган. Дастлабки даврларда таълим бериш ишлари одамларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган хамда билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган. Давр ўтиши билан купчиликка билим бериш эхтиёжи пайдо бўлади. Таълим тизими мазмуни, билимларнинг мураккаблашуви, болаларни гурухгуруҳ қилиб, тўплаб ўқитишни тақозо қилган хамда таълим билан шугулланувчи мутахассислар, ўқитувчи тайѐрлаш заруриятини келтириб чикарган.
Бошқарувдаги мувофиқлаштириш тушунчаси, унинг ахамияти ва тамойиллари, шакллари ва усуллари, мувофиқлаш-тириш чора-тадбирлари тадбирларга оид адабиётлар ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди. Андижон вилояти ФВДқТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари фаолиятининг мувофиқлаштириш юзасидан бошқарув органлари ва даража-ларида ҳамда фаолият режимларида қўлланилиши самарали бўлган усулларни ишлаб чиқиш бўйича математик ва қиёсий таҳлиллар қилинди. ФВДқТ фаолиятининг мувофиқлаштириш илмий ва услубий жихатдан асосланди. ФВДқТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятининг мувофиқлаштирилганлиги ҳолатини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling