МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИНИНГ II-БОБИДА
ХУЛОСА
ФВДТ республикамизнинг аниқ мақсад ва вазифаларга эга бўлган яхлит миллий тизими бўлиб, ташкил этилиши ва фаолиятининг ўзига хос меъёрий-ҳуқуқий асосларига эга бўлган ҳолда ташкил этилганидан буён ўтган 26 йил давомида босқичма-босқич ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда. Янги Ўзбекистон тараққиётлар стратегияларига кўра, ФВДТ фаолияти самарадорлигини янада ошириш, тизим бошқарув органлари ва кучларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш, тизимнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштириш, бугунги кунда тизимдаги мавжуд масала ва муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Тизим фаолияти ва амалиётда юзага келаётган муаммоли масалалар ва ҳуқуқий бўшлиқларга асосланган ҳолда тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР
- фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун алоҳида тартиб қоидаларни ҳамда ФВлар таснифидан келиб чиқиб, уларда ҳаракат қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;
- ФВДТ бошқарув органлари ва кучларининг тайёргарлик даражаси ва фаолияти самарадорлигини баҳолайдиган кўрсаткичларни белгилаш ва баҳолаш усуллари бўйича дастурий таъминотлардан фойдаланиш;
- Ўзбекистоннинг ФВлар хавфи юқори бўлган ҳудудлари ва объектларида рискни баҳолаш натижалари бўйича ФВДТ кучлари тайёргарлик даражасини ошириш;
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Магистрлик диссертациясини тайёрлашда жами 202 та адабиётлардан шундан, 94 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, 26 та ўқув-услубий қўлланмалар, 82 та китоблар, диссертациялар, монографиялар, авторефератлар, илмий мақолалар, тезислар ва ҳ.з.лардан ҳамда 10 та интернет сайдларидан фойдаланилди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ЧОП ЭТИЛДИ
- Academic Research in Educational Sciences илмий журнали (ISSN: 2181-1385, Volume 3 | Issue 3 | March,2022, DOI: 10.24412/2181-1385-2022-3-662-671)да “Фавқулодда вазиятлар давлат тизими фаолиятини мувофиқлаштириш тадбирлари ва уларни янада такомиллаштириш масалалари” номли мақола.
- Social Sciences & Interdisciplinary Research ҳалқаро илмий журнали (ISSN 2277-3630 (online), Published by International journal of Social Sciences & Interdisciplinary Research., under Volume: 11 Issue: 04 in April-2022)да “Prevention of emergencies in the republic of Uzbekistan and the stages of development and problems of improvement of the state sustem to act in such situations” номли мақола.
Do'stlaringiz bilan baham: |