9. 2-Боб “Талабаларга вебинар технологиялари орқали инглиз тилини ўқитишда интерфаол методларнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган, лекин бобнинг бирор параграфида амалий компетенция ўзи нима, унинг аҳамияти, амалий компетенция бўйича қилинган ишлар, унинг бошқа компетенциялардан фарқли жиҳатлари очиб берилмаган. Зеро, илмий ишнинг мавзуси талабаларнинг амалий компетенциясини ривожлантиришга қаратилган экан, бу ҳақда 2.3-параграфда (86-бет)батафсил тўхталиш шарт;
|
Ушбу пунктда кўрсатилган камчилик эътиборга олиниб, II- бобга амалий компетенция тўғрисида маълумот киритилди (84-94 бетлар).
Қолаверса 2-бобнинг номи ҳам “Талабаларнинг амалий компетенциясини вебинар технологиялари асосида такомиллаштириш методлари”га ўзгартирилди.
|
10. Диссертациянинг 2.3-параграфи “Вебинар технологиялари ёрдамида талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш ва машқлар тизимини ишлаб чиқиш” деб номланган, лекин ишлаб чиқилган машқлардан намуналар келтирилмаган. 88-бетдаги 2.8-жадвал, 89-бетдаги 3та банд тўлиқ очиб берилиши, машқлардан намуналар келтириш лозим. Агар машқ намуналари диссертация ҳажмига таъсир қилса, уларни иловаларга киритиш мумкин;
|
Ушбу пунктда кўрсатилган эътироз инобатга олиниб машқлар тизими ишда тўлиқ ёритилди, намуналар келтирилди (84-94 бетлар).
|
11. 91-бетда Вебинар технологиялар орқали таълим олган талабаларнинг натижасини билиш учун биз қуийдаги LockDown (Лок Даун) браузерини тавсия қилинган. Тадқиқотни бажариш жараёнида айнан бирор имтиҳон жараёнида диссертант томонидан амалда фойдаланиб кўрилганми? Унинг техник талаблари қандай? Айниқса, Ўзбекистоннинг бирор филологик олий ўқув юртида инглиз тилидаги имтиҳон жараёнида қандай фойдаланилган? Бу ҳақда батафсил маълумот бериш керак. Агарда синовдан ўтказилмаган тизим бўлса у нимага тавсия қилиняпти?
|
Respondus Lock Down браузери ривожланган хориж мамлакатларининг 2000 дан ортиқ ОТМда қўлланиб келинмоқда, 200 миллион имтиҳонларда қўлланган ва у онлайн имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаб келаётгани учун хорижда “олтин стандарт”га айланган. Ўзбекистон ОТМларида у ҳозирча қўлланилгани йўқ. Аммо 2022 йил 3 октябрдаги “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 559-сон қарорига кўра масофавий таълим учун квоталар яқинда тасдиқланганлиги, мамлакатимизда ушбу таълим тури 2023-2024 йилдан бошлаб киритилаётганини инобатга олиб, ушбу браузердан бизда ҳам тез орада қўлланиш бошланади, деб ўйлаймиз. Ишимиз 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослик шифрида бўлганлиги сабабли Respondus Lock Down браузерини имтиҳонда қўллаш жараёни, унинг афзалликларини ишда ёритишни лозим топдик.
|
12. Амалий компетенцияни ривожлантиришда ҳамда талабалар билимини масофадан туриб 4 интегратив кўникма асосида баҳолаш учун Duolingo English Test (http://englishtest.duolingo.com) ни ҳам киритишни тавсия қиламиз;
|
Талабаларнинг амалий компетенциясини ривожлантиришда ҳамда талабалар билимини масофадан туриб 4 интегратив кўникма асосида баҳолаш учун Duolingo English Testини тавсия этишимиз мумкин, аммо ундан биз фақат диагностик тест сифатида фойдаланишимиз мумкин. Талабаларнинг амалий кўникмасини биз ушбу дастур орқали баҳолай олмаймиз.
|
13. 3.3-параграф (Вебинар технологиялардан фойдаланиб талабаларнинг амалий компетенцияларини такомиллаштириш усуллари ва методик тавсиялари) даги маълумотлар тавсиявий характерга эгалиги сабабли уни 3-бобда туриши мақсадга номувофиқ. Уни 2-бобнинг 2.4-параграфи шаклида ўзгартириш лозим.
|
Ушбу пункда кўрсатилган камчилик инобатга олиниб, тўғриланди. 3.3 параграфдаги Вебинар технологиялари ёрдамида талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш методлари ва методик тавсиялари параграфи 2.3 қилиб, 2 бобга киритилди.
|
14. Диссертация матнида интернет манбаларига мурожаатлар нотўғри берилган. Хусусан 31-бетдаги 41-ҳавола, 34-бетдаги 47-ҳавола, 46-бетдаги 74-75-ҳавола, 55-бетдаги 85-87-ҳавола, 54-бетдаги 89-ҳавола, 55-бетдаги 90-ҳавола, 91-бетдаги 119-ҳавола, 92-бетдаги 120-121-122-ҳавола, 93-бетдаги 123-ҳавола, 138-бетдаги 126-ҳавола, 139-бетдаги 127-ҳаволалар қуйидагича тузатилиши лозим: O‘zbekiston qishloq xo‘jaligini samarador va raqobatbardosh qilish yo‘llari.(маълумот олинган манзилдаги сарлавҳа) Электрон ресурс: https://www.gazeta.uz( ҳаволанинг манзили(ўзи)), Murojaat sanasi (ҳаволага мурожаат қилинган аниқ сана): 10.04.2021. Электрон манзилга мурожаат намунадагидек тузатилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхатига киритилиши лозим.
|
Ушбу пункда берилган камчилик инобатга олиниб тўғриланди. Диссертация матнидаги интернет манбаларнинг расмийлаштирилиши ОАК талаблари асосида расмийлаштирилди. Тадқиқот ичидаги барча интернет ҳаволалар намунадагидек тўғирланди.
|
15. Диссертация матнида бир қатор имловий, услубий хатолар учрайди. Уларни синчиклаб ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш шарт.
|
Ушбу пункда кўрсатилган камчилик тўғриланди, диссертация матни қайта таҳрирдан ўтказилди.
|
16. Диссертациянинг ҳар бир боб, параграфида амалий компетенцияни хорижий тил йўналишларида оширишга доир фикрлар билан бойитиб чиқиш лозим.
|
Ушбу пункда кўрсатилган тавсия инобатга олиниб, 1 ва 2 бобдаги маълумотлар талабаларнинг амалий компетенциясини оширишга қаратилди.
|
Юқорида кўрсатилган камчиликлар диссертант томонидан тузатилганлигини инобатга олиб, ишни кейинги босқичга тавсия этиш мумкин, деб ҳисоблайман.