Диссертациянинг асосий мазмуни
ва маданий ислоҳотчилик ғоялари”
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат ва ҳуқуқ ғояларининг жамоат арбоблари томонидан ривожлантирилишининг баъзи масалалари”
- “Миллий мустақил демократик давлат ғояси-жадид ҳуқуқий қарашларининг бош мезони”
- “Ҳарбий қурилиш ва мудофаа тамойилларига жадид
ва маданий ислоҳотчилик ғоялари”га бағишланган. Унда маҳаллий
аҳолисини бирлаштирувчи сиёсий ташкилоти тузилганлиги, турмуш талаблари ва мавжуд мустабид тузум асоратидан вужудга келган шароит кўзда тутилиб, сиёсий – ижтимоий ва маданий ислоҳот режаси ишлаб чиқилганлиги, асосий мақсад ва вазифалар мустаҳкамлаб қўйилганлиги таъкидланади. Мазкур сиёсий партиянинг халқ ҳаётини ислоҳ қилиш учун бир қатор сиёсий мақсадларни амалга оширувчи вазифалари аниқланди, уларнинг мазмуни очиб берилди. Диссертациянинг тўртинчи боби “Давлат ва ҳуқуқ ғояларининг жамоат арбоблари томонидан ривожлантирилишининг баъзи масалалари” деб номланади. Ушбу бобда миллий мустақил демократик давлат ғояси-жадид ҳуқуқий қарашларининг бош мезони эканлиги илмий таҳлил қилинди(4.1); давлат мустақиллигига эришиш ва уни таъминлашда ҳарбий қурилиш ва мудофаа тамойилларига жадидларнинг зукко эътибори анаиқланди ва умумлаштирилди(4.2); миллий мустақил демократик давлат қуриш ва тадбирни тўғри амалга оширишда халқлар ўртасида миллий бирлик 34 ва ҳамкорлик зарурлиги тўғрисидаги жадидлар ғоялари ёритиб берилди(4.3); сиёсий рақобат давлат – ҳуқуқий муаммоларни ҳам қилувчи омиллардан бири эканлиги кўрсатиб берилди(4.4). “Миллий мустақил демократик давлат ғояси-жадид ҳуқуқий қарашларининг бош мезони” деб аталган биринчи қисмда-жадидларнинг мамлакатда миллий ва мустамлакачилик зулми кучайган,халқнинг икки томонлама жабр-ситам остида эзилиб келаётган, умуман, зўравонлик,тенгсизлик ҳеч қандай чегара билмаган бир шароитда мавжуд истибдод тузумига, унинг сиёсий-ҳуқуқий қонун-қоидаларига очиқдан-очиқ қарши чиққанликлари,уларнинг жамиятда инсон қадр-қимматини, ҳақ – ҳуқуқини ҳимоя қилиш, халқни маърифатли – саводхон қилиш, мустамлакачиларга қарши кураш, мустабид тузумга барҳам бериш, Ватан ва Миллат озодлиги, Туркистонда миллий мустақил демократик давлат қуриш учун алоҳида фидойилик кўрсатганликлари, тараққийпарвар зиёлиларимиз ғоят масъулиятли ва мураккаб бир даврда шахсий жасоратлари, ақл – заковатлари туфайли халқимизга миллий мустақиллик ғояларини сингдириб, уни ўз эрки ва озодлик учун курашга даъват этганликлари илмий таҳлил қилинди. Жадидлар миллат ва мамлакат тараққиётини-илму маърифатни ривожлантириш, улкан сиёсий ўзгаришларни амалга ошириш, мустақилликни қўлга киритиш ва миллий мустақил демократик давлат барпо этиш билан боғланган эди. Улар асарларида, дастурларида миллатнинг, халқнинг сиёсий мустақиллиги шарт қилиб қўйилган. Жумладан, жадидлар “Эрк” париясининг Дастурида ҳам мамлакат ва миллат мустақиллиги тўғрисидаги қоидалар мустаҳкам ўз ифодасини топган. Дастурнинг 3- моддасига асосан “Туркистон мустамлакачилар қўлидан қутқарилиб, мустақил идора этилишига эришилажак”. Мустабид тузумга ва мустамлакачиликка батамом барҳам бериш, шунингдек, Туркистон мустақиллиги жадидлар учун нафақат ғоя, балки амалий фаолиятларида бўлган. Жадидчилик ҳаракатининг энг эътиборли намояндаларидан Мунавварқори Абдурашидхонов ҳаққоний таъкидлаганидек, “Подшо ҳукуматини йиқитиш жадидларнинг тилагида бор эди. Сиёсий вазифамиз ва мақсадимиз шундан иборат бўлиши яширин эмас”. Тадқиқот ишида Туркистон халқининг, кўп сонли мусулмонларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга бўлган эрк-у иродаси 1917 йил 26 ноябрда Қўқон шаҳрида ўз ишини бошлаган Ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда съезди қарорларида мустаҳкам ифодасини топганлиги, жадидлар ташаббуси билан илк миллий мустақил демократик давлат-“Туркистон Мухторияти” ташкил этилганлиги ёритилиб, унинг моҳияти қуйидагилардан иборат эканлиги кўрсатиб берилди: биринчидан, Туркистон ўлкасининг кўп асрлик тарихи мобайнида биринчи марта демократияга асосланган миллий давлат тузилди; иккинчидан, Туркистон Мухторияти-миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш масаласини 35 демократик йўл билан ҳал этишга киришган халқ иродаси ва илғор тараққийпарвар зиёлилар жадидларнинг фаол ҳаракатлари заминида вужудга келтирилди; учинчидан, Туркистон Мухторияти эълон қилингач, давлат тизилмалари шакллана бошланади. Мухторият ҳукумати тузилди. Натижада миллий давлат, миллий қўшин ва вазирликлар юзага келди; тўртинчидан, ўлка тарихига илк бора демократик тамойиллар асосида давлат бошқаруви тизими жорий этилди, миллати ва диндан қатъий назар барча фуқаролар давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар; бешинчидан, Туркистон Мухторияти том маънода халқ ҳокимияти сифатда шакллантирилди. У мустамлакачиликка ва мустабид тузумга батамом барҳам бериб, эркинлик, тенглик ва мустақиллик сингари инсоний ҳуқуқларни таъминлашни олий мақсад қилиб қўйган эди ва ҳ.к. Иккинчи қисм “Ҳарбий қурилиш ва мудофаа тамойилларига жадид Download 375.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling