Диссертациянинг "Тaлaбa-ёшлaрдa ўзини ўзи идoрa қилиш мoтивaцияcи шaкллaнишининг ўзигa xoc xуcуcиятлaри"
Download 21.58 Kb.
|
7. Opponentlar taqriziga javob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Каримов Холмурод Каримович
- Етакчи ташкилотга жавоб
Абдурасулов Рустам Абдураимович Диссертациянинг “Тaлaбa-ёшлaрдa ўзини ўзи идoрa қилиш мoтивaцияcи шaкллaнишининг ўзигa xoc xуcуcиятлaри” деб номланган иккинчи боби 1-парагрифида мазкур муаммо доирасида илмий тадқиқот ишларини олиб борган Ўзбекистонлик олимларнинг илмий ишлари кенгроқ таҳлил қилинганда ишнинг илмий салоҳияти янада ошган бўлар эди; Диссертациянинг учинчи боб биринчи парагрифидаги тренинглар дастурини бир қисмини ишнинг илова қисмига ўтказиш мақсадга мувофиқ; Ишнинг учинчи бобида қайд этилган жадваллардаги рақамлар интерпретацияси кенгроқ кўламда баён этилса яхши бўларди; Адабиётлар рўйхатида тегишли интернет сайтлари манзиллари ва охирги йилларда чиққан адабиётлар номлари ҳам келтирилганда мақсадга мувофиқ бўларди; Жавоб Диссертация ишимизнинг иккинчи боби 1-парагрифида шарқ олимларининг мазкур мавзу бўйича фақат ўзини ўзи идoрa қилиш тушунчасига оид илмий қарашлари келтирилган. Диссертация ишининг хажми ошиб кетмаслиги учун биз ушбу маълумотларни фақат мавзуга даҳлдор жиҳатларини белгилаб олдик. Диссертациянинг учинчи боб биринчи парагрифидаги келтирилган тренинглар дастурини тизимлилиги бузилмаслиги учун илова қисмига ўтказмадиқ. Диссертация ишининг хажми ошиб кетмаслиги учун биз ушбу жадваллардаги рақамлар интерпретациясини қисқа баён қилдик ва ишнинг илова қисмида акс эттирдик. Ушбу таклифни кейинги ишларимизда албатта инобатга оламиз. Каримов Холмурод Каримович 1. Диссертациянинг тушунчалар аппарати анча бой, унда кўплаб атамалар ишлатилган, муаллиф томонидан глоссарий тузиб, айрим тушунчаларни тадқиқотда келтирилган ёндашув асосида тарифларини келтирса ишнинг илмий ахамияти янада ошган бўларди. 2. Диссертациянинг иккинчи бобида кўплаб эмпирик маълумотлар келтирилган. Назаримизда иккинчи бобдаги айрим маълумотларни диссертациянинг учинчи бобида берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 3. Ишнинг учинчи бобида қайд этилган жадваллардаги рақамлар интерпретацияси кенгроқ кўламда баён этилса яхши бўларди. 4. Диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхати каттагина, аммо матнда иқтибослар кам келтирилган, уларнинг сонини оширишса мақсадга муофиқ бўларди. Жавоб Диссертациянинг тушунчалар аппаратида келтирилган атамаларга қисқа изоҳлар келтириб ўтилган ва ишининг хажми ошиб кетмаслиги учун ОАК талаблари доирасида расмийлаштирилган. Диссертациянинг иккинчи “Тaлaбa-ёшлaрдa ўзини ўзи идoрa қилиш мoтивaцияcи шaкллaнишининг ўзигa xoc xуcуcиятлaри” деб номланган иккинчи бобида келтирилган эмпирик маълумотлар тадқиқот ишининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ОАК талаблари доирасида расмийлаштирилган ўз ўрнида ушбу бобда жадвал, диаграммаларга кенг ўрин берилган. Агарда ушбу бобдаги баъзи бир жадвал ва диаграммалар ишнинг учинчи бобига ўтказилса, бизнингча муамонинг яхлит бутунлигига таъсир қилиб, маълумотларни тўлиқ идрок қилишда бироз қийинчилик туғдириши мумкин эди. Диссертация ишининг “Тaлaбa-ёшлaрдa ўзини ўзи идoрa қилишни ривoжлaнтиришнинг эмпирик acocлaри” деб номланган учинчи бобида хажми ошиб кетмаслиги учун биз ушбу жадваллардаги рақамлар интерпретациясини қисқа баён қилдик ва ишнинг илова қисмида акс эттирдик. Ушбу таклифни кейинги ишларимизда албатта инобатга оламиз. Етакчи ташкилотга жавоб 1. Ишнинг иккинчи бобида қайд этилган жадваллардаги рақамлар интерпретацияси кенгроқ кўламда баён этилса яхши бўларди; 2. Тадқиқотда қўлланилган айрим методикаларнинг миқдор кўрсаткичлари тўлиқ кўрсатилмаган, айримларида хулосалар кенгроқ ёритилмаган; 3. Диссертациянинг аппарат қисми ва бобларида айрим стилистик ва орфографик хатоликлар учрайди; 4. Диссертация ишида фойдаланилган адабиётлар рўйҳати матн охирида талаб даражасида расмийлаштирилган, бироқ диссертация матни ичида келтирилган иқтибосларни расмийлаштирилишида камчиликлар учрайди. Келтирилган баъзи адабиётларнинг чоп этилган вақти нисбатан эски. Жавоб Диссертация ишининг “Тaлaбa-ёшлaрдa ўзини ўзи идoрa қилишни ривoжлaнтиришнинг эмпирик acocлaри” деб номланган учинчи бобида келтирилган жадваллардаги маьлумотларни ишнинг хажми ошиб кетмаслиги учун биз ушбу жадваллардаги рақамлар интерпретациясини қисқа баён қилдик ва ишнинг илова қисмида акс эттирдик. Тадқиқот ишимизда қўлланилган методикаларнинг миқдор кўрсаткичларини бир қисмини илова қисмида жойлаштирдик ва ОАК талабларидан келиб чиқиб баъзи бир маълумотларни умумлаштирдик. Ушбу таклифни кейинги ишларимизда албатта инобатга оламиз. Тадқиқот ишимизнинг мақсадидан ва вазифаларидан келиб чиқиб адабиётларни танлаб олдик, Ушбу таклифни кейинги илмий тадқиқот ишларимизда албатта инобатга оламиз. Download 21.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling