Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
Объектив сабаблар: - талабада асосий эҳтиёжларини қондириш даражаси етарли эмаслиги; - ўқитувчи ва талабанинг функционал-рол позицияларини таққослаш; - эркинлик даражаларини чеклаш (қатъий интизом талаблари, ўқитувчини ёки фанни танлаш имконияти йўқлиги, машғулотларга мажбурий қатнашиш ва бошқалар); - турли авлодларга тегишли бўлган ғоялар, қадриятлар, ҳаётий тажрибадаги фарқлар (“оталар ва фарзандлар” муаммоси); - талабаларни ўқитувчилар томонидан баҳолаш зарурати; - талабанинг ота-она, ўртоқлар ёки бошқа бирон бир муҳим шахс шунингдек, таълим муассасаси томонидан унга қўйилган турли хил, баъзан қарама-қарши талаблари туфайли мажбуран ижро этиладиган ролларнинг кўплиги; - ўқув материали ва ҳодисалар, реал ҳаёт объектлари ўртасидаги фарқ; - ижтимоий беқарорлик [88,63-64]. Субъектив сабаблар: - талаба ва ўқитувчи ўртасидаги психологик номувофиқлик; - биргаликдаги фаолиятда ўзини тутиш нормаларини бузиш (масалан, талабалар томонидан гуруҳдаги интизомни бузиш, алдаш, имзоларни сохталаштириш ва ҳ.к.лар ўқитувчи учун нотўғри хатти-ҳаракатлар эканлиги); - таълим жараёни иштирокчилари ўртасида коммуникатив маданиятнинг етишмаслиги; - талабанинг интеллектуал, жисмоний имкониятлари ва унга қўйиладиган талаблар ўртасидаги фарқ; - ўқитувчилар малакасининг етишмаслиги (тажрибанинг етишмаслиги, мавзуни чуқур билиши, низоларни ҳал қилишга тайёрлиги ва бошқалар); - талаба ёки ўқитувчида жиддий шахсий муаммолари, кучли асабий таранглик, стресснинг мавжудлиги; - таълим жараёни иштирокчиларининг ортиқча юклама олиши; - талабанинг ўзини ўзи қадрлаши ва ўқитувчи томонидан унга берилган баҳо ўртасидаги фарқ[88,63-64]. 18 Олий таълим муассасаларида энг кўп учрайдиган педагогик конфликтлардан бири талаба-талаба ўртасидаги низо бўлиб, уни самарали ҳал этмаслик нафақат шахслараро муносабатларнинг ёмонлашувига балки, таълим сифатига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Педагогик жараённинг муҳим иштирокчиси бўлган талабалар шахси орасидаги аксар конфликтлар кичик гуруҳларда лидерликка интилиш натижасида намоён бўлади. Бунда шаҳслараро конфликт қолоқ лидер ва гуруҳда эътибор қозонаётган иккинчи лидер ўртасида вужудга келиши кузатилади. Конфликтли вазият гуруҳдаги икки лидер ўртасида вужудга келиб, улар конфликтга нафақат ўзларини, балки тарафдорларини ҳам тортиши конфликт миқёсини кенгайишига сабаб бўлиши мумкин. Бизнингча, ушбу типдаги низолар турли сабабларга кўра юзага келади. “Талаба-талаба” типидаги низоларнинг сабаблари: • баҳолаш ва ўзини ўзи баҳолашнинг етарли эмаслиги; • қадриятли ориентациядаги фарқлар; • шахснинг ўзи билан келишмовчилиги; • мулоқотда бепарволик, бошқанинг муваффақиятига ҳасад қилиш. Ушбу келтирилган сабаблар таълим олувчи шахсининг индивидуал педагогик-психологик хусусиятларини ўзида ифодалайди. Педагогик жараёнда юзага келувчи педагоглараро конфликтлар таълим сифатига таъсир этиши билан бирга таълим олувчилар нигоҳида уларнинг ўзаро обрўсизланишига алоқадорлиги билан ҳам хусусиятланади. Адабиётлар таҳлилига кўра, ўқитувчилар жамоаси фаолиятининг расмий (функционал ва ишбилармонлик) ва норасмий (ҳиссий ва шахсий) соҳаларидаги низолар турли тоифадаги ўқитувчилар ўртасида юзага келиши аниқланди. Бўлажак ўқитувчи шахси келгусида педагогик фаолият билан машғул бўлиши нуқтаи назаридан ўқитувчи-ўқитувчи ўртасидаги конфликтларнинг моҳиятини англаш, уларнинг сабабларини аниқлаш ва тадқиқотимизда акс эттиришни зарур деб ҳисобладик. Қуйида педагоглараро 19 конфликтларнинг турлари ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабабларига тўхталиб ўтамиз (1.1.2-жадвал). 1.1.2-жадвал Педагоглараро конфликт турлари ва сабаблари Педагоглар ўртасидаги конфликт турлари Мазмуни тажрибали ўқитувчилар ва ёш ўқитувчилар ўртасида; унвони, расмий мақоми бўлган ўқитувчилар (юқори тоифали ўқитувчи) ва уларга эга бўлмаган ўқитувчилар ўртасида; турли фанлардан дарс берадиган ўқитувчилар ўртасида; битта фанни ўқитадиган ўқитувчилар ўртасида. Педагоглар ўртасидаги конфликт сабаблари ёш ҳамкасбларнинг узоқ вақт давомида талабалар билан муваффақиятли иш олиб борган тажрибали ўқитувчиларга эътиборсизлиги (уларнинг кўп йиллик иши ва тажрибасига ҳурматсизлик, ўқитувчилик касбига бўлган муносабат); тажрибали ўқитувчиларнинг ёшлардан ўзини устунлигини таъкидлаб, уларга “илтифотсиз” муносабати, уларнинг услубларидан норозилиги, ёш педагогларнинг салбий томонларига эътибор қаратиш; ўқитувчилар ўртасидаги функционал-статусли муносабатлар соҳасидаги диффиренциация ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқариши; бир хил ўқувчиларнинг ишларини турли мавзулар бўйича таққослаш (бир ўқитувчининг натижаларини мақташ ва бошқа ўқитувчилар ҳақида изоҳлар бериш орқали маъмурият билвосита уларни бир-бирига қарши қилиб қўйиши мумкин); бир хил фанлар юзасидан дарс берадиган ўқитувчилараро зиддиятнинг сабаби методик жиҳатдан фарқлари бўлишилиги; ўқитувчилар таркиби ўртасидаги ташкилий ёки таркибий зиддиятлар педагогик жараённи мантиқсиз ташкил этишидан келиб чиқиши мумкинлиги (дарсларни режалаштириш, юкни тақсимлаш, синфларни техник воситалар ва ўқув қўлланмалари билан тўлдириш ва бошқалар); умумий ижтимоий макон ва замонда битта касбий фаолият билан бирлаштирилган ўқитувчиларнинг интилишлари ва кутишидаги фарқлар, қадрият йўналишлари, психофизиологик қобилиятлари кўпинча тўқнашувларнинг сабабларига айланиши; ижобий таассурот уйғотиш истагининг касбий фаолиятга эмас, балки тақлид қилиш орқали турли хил ижтимоий тадбирларда қатнашиш, ўзини реклама қилишга қаратилганлиги; ОТМда ўқитувчиларининг аксарияти аёллардир ва шахслараро низолар кўпинча бир хил жинсдаги гуруҳларда содир бўлиши. Ўқитувчилар ўртасидаги зиддиятларнинг сабабларини ўрганиб чиқиб, уларнинг асосий хусусиятларини қуйидагича келтиришимиз мумкин: 20 1. Шахсий (турли хил ҳаётий қарашларни ёқтирмаслик, ҳарактер, ёш, илмий даражасидаги фарқлар ёки бир хил нарсаларга бўлган қарашлари ўртасидаги тафовут); 2. Ўқитувчилар касбий фаолиятига педагогик таъсирнинг хусусиятлари (ўқитувчилар касбий фаолиятида бир-бирига ёрдам беришининг талаб этилиши, ўқитувчилар жамоаси асосан аёллардан иборатлиги (бу ҳам улар ўртасидаги шахслараро муносабатларда ўз изини қолдиради), таълим олувчилар билан ишлаш ақлий куч, сабр-тоқат захираси, билимнинг доимо янгиланиб туришини, изланишни талаб қилиши); 3. Ўқитувчилар меҳнат шароитларининг хусусиятлари (ўқув жараёнини ташкил этиш, мунтазам равишда олиб бориладиган янгиликлар, доимий ўзгарувчан фаолият шароитида ишдаги аниқ қоидалар, оғир иш юки, ота- оналар ва давлат томонидан фаолият натижаларига талабларнинг кўпайиши). Бир қатор тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш, ўқитувчиларнинг норозилигини келтириб чиқарадиган омил – бу ўқитувчи ва маъмурият ўртасидаги муносабатлар эканлигини аниқлашга имкон берди. Қуйида ўқитувчилар ва маъмурият ўртасидаги зиддиятларнинг сабабларини келтириб ўтамиз: - профессор-ўқитувчилар таркибидаги етакчининг реал вазиятга етарлича йўналтирилмаслиги; - ўқув жараёнини ташкил этишдан норозилик; - етакчилик услубидан норозилик; - шахсий ва профессионал ўзини ўзи англаш имкониятларидан қониқмаслик; - кўпинча ўқитувчининг “икки баробар” бўйсунишига олиб келадиган бошқарув таъсир доирасининг юқорилиги; - муассаса ҳаётини қатъий тартибга солиш, талабларни қўллашнинг императивлиги; - “бошқаларнинг” вазифаларини бошқа ўқитувчига юклаш; 21 - ўқитувчи фаолияти устидан режадан ташқари (кутилмаган) назорат шакллари; - раҳбариятнинг тез-тез алмашиб туриши; - ўқитувчининг касбий амбициясини раҳбар томонидан кам баҳолаш; - жамоат топшириқлари билан ўқитувчиларнинг бир хил бўлмаган иш юкламаси; - ўқитувчи шахсига индивидуал ёндашиш тамойилининг бузилиши; - ўқитувчи фаолиятини маънавий ва моддий рағбатлантиришнинг психологик ва дидактик тамойилларини бузиш[51]. Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, ўқитувчи ва маъмурият ўртасидаги низоларни бартараф этишда уларнинг сабабларини аниқлаш ва таҳлил этиш муҳим. Педагогик-психологик адабиётлар таҳлилига кўра, ўқитувчи ва ота-она ўртасидаги зиддиятларнинг бош сабаби ота-она учун фарзанд, педагог учун талаба шахси, уни ўзини тутиши, педагогик жараёндаги ҳаракати, фаоллиги ҳамда таълим муассасаси ички тартиб қоидаларига қай даражада амал қилиши манбаа бўлиб хизмат қилади[52,35]. Ушбу конфликтли муносабат ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида педагог ва ота-оналар ўртасида юзага келувчи конфликтнинг хусусиятларига тўхталиб ўтишни зарур деб ҳисоблаймиз: - ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан қўлланиладиган мақсадларнинг усуллар ва воситалар билан боғлиқлиги; - қарама-қарши ҳаракатларни ўқитувчи ҳам, ота-оналар ҳам қўзғатиши мумкинлиги; - можаро жараёнида норозилик одатда ўзаро бўлиши; - ота-оналарнинг даъволари таълим муассасасида ўқув жараёнини ташкил этишнинг турли жиҳатлари ва аниқ ўқитувчиларнинг педагогик фаолияти билан боғлиқлиги; - кўпинча ота-оналарнинг ўқитувчи талабаларига бўлган муносабати ҳамда таълим сифатидан норозилиги; 22 - ота-оналарнинг ўқитувчи томонидан қўлланиладиган ўқитиш услубларидан норозилигини билдириши билан боғлиқ ҳолда низоли вазиятни келтириб чиқариши; - ота-оналар томонидан ўқитувчиларни уларнинг фарзандларини ўқитиш ва тарбиялашга мажбур деб ҳисоблаши; - ота-оналарнинг позицияси қоида тариқасида, ҳиссиётлари, боласини ҳимоя қилиш истаги билан боғлиқ бўлса, ўқитувчининг позицияси таълим ва тарбия жараёнининг мақсадлари ва вазифалари билан белгиланиши, унга эришиш нормалар ва қоидалар тизимига риоя қилиниши; - талабалар билимини холисона баҳолашнинг шубҳа остига олиниши, ўқувчиларнинг шахсиятига қизиқмаслиги, таълим олувчиларни камситиш, ҳақорат қилиш ва бошқалар, педагог ва ота-оналар ўртасида юзага келувчи конфликтнинг хусусиятлари ҳисобланади. Ўқитувчи ва ота-онанинг зиддиятлари – бу талаба-педагог, фарзанд-ота- она позицияларини эгаллаган икки катталар ўртасидаги зиддиятлардир. Педагог ва ота-она ўртасидаги мавжуд қарама-қаршиликларнинг моҳиятини илмий англаб етишда ушбу хусусиятлар муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот ишларининг таҳлилига кўра ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро даъволари, улар ўртасидаги зиддиятлар турли сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасидаги келишмовчиликнинг энг кенг тарқалган сабаблари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтамиз: - ота-оналар ва ўқитувчиларнинг умумий ва педагогик маданиятнинг турли даражаларига эгалиги; - ўзаро муносабатларнинг турли хил мақсадлари (ўқитувчининг ўз касбий мақомини, ота-онанинг эса – унинг таълим хизматларини олувчи мақомини тасдиқлаш истаги); - ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнининг бутун мураккаблигини тушунмаслик, унинг самарадорлигининг кўплаб омилларга боғлиқлиги (ўқитиш ва тарбиялаш усуллари ва воситаларига нисбатан 23 томонларнинг турли қарашлари, таълим олувчи шахсига индивидуал ёндашмаслик ва бошқалар); - ўқитувчи ва ота-онанинг талабага шахс сифатида муносабатидаги фарқлар; - томонларнинг масъулиятсизлиги, ёшларни тарбиялаш учун жавобгарликни бир-бирига юклаш; - ота-оналарнинг таълим муассасасига бўлган салбий муносабати; - бир-бирига ҳурматсизлик, шахсий душманлик; - ўқитувчининг касбий лаёқатсизлиги (тайёргарликнинг паст даражаси, талабаларга юқори талабларни қўйилиши)[54]. Юқоридагилардан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, ота-оналар ва педагоглар ўртасидаги конфликтларнинг сабаблари ҳамда хусусиятларини таҳлил этмасдан туриб уларнинг мазмунини тўла англаш ва муайян конструктив ечим қўллаш мумкин эмас. 1.1.3-жадвал Педагог, таълим олувчи ва ота-она шахсига педагогик конфликтнинг салбий таъсири Ўқитувчи нуқтаи назаридан педагогик конфликт қуйидаги салбий ҳолатларни ифодалайди: танлаган касбидан норозилик; ҳам талабалар томонидан, ҳам маъмурият, ўқитувчилар жамоаси, ота-оналар томонидан ўқитувчини эътироф этиш ва ҳурмат қилиш зарурлигидан қониқмаслик; таълим сифати учун жавобгарлик ҳиссининг сустлашуви; педагогик муҳитда талабаларни ижобий эмоционал қўллаб-қуватлашнинг беқарорлашувига олиб келади. Талаба нуқтаи назаридан педагогик конфликт қуйидаги салбий ҳолатларни ифодалайди: ўқув материални тақдим этиш шаклларидан норозилик; ўқитувчининг ҳаракатларини нотўғри тушунишга мойиллик; хатти-ҳаракатларнинг ўзгаришига, содир бўлаётган воқеаларга нисбатан салбий таъсирчан муносабатни ривожлантириш; ўқув фаолиятига нисбатан хафсаласизликнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ота-она нуқтаи назаридан педагогик конфликт қуйидаги салбий ҳолатларни ифодалайди: ОТМга таълим ва тарбия беришнинг ижтимоий муассасаси сифатидаги талабларидан қониқмаслик; таълим муҳитининг объективлигини шубҳа остига олиш каби ишончсизликларни юзага келтириши мумкин. 24 Педагогик жараёндаги қарама-қаршиликлар конфликт қатнашчиларига турли даражада салбий таъсир этиши мумкин. Шу нуқтаи назардан конфликт иштирокчилари бўлган педагог, талаба, ота-она шахсига нисбатан педагогик низоларнинг салбий ҳолатларини ифодаладик (1.1.3-жадвал). Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, конфликт – сиғишмайдиган мақсадларга эга ёки шундай мақсадлар ҳақида фикр юритувчи икки ва ундан ортиқ томонлар (шахслар ва гуруҳлар) ўртасидаги салбий кўринишдаги муносабатлардир. Конфликт “мураккаб тизимларнинг узвийлиги усули” сифатида баҳоланади. У зиддиятли томонларнинг ажратилиши ва қўшилиш фактори сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин. Икки тизим орасидаги конфликтлар янги конфликт тизимини вужудга келтиради. Олий таълим тизимида вужудга келадиган “талаба-талаба”, “педагог- талаба”, “педагог-педагог”, “педагог-маъмурият”, “педагог-ота-она” ўртасидаги конфликтларни бартараф этиш, уларни конструктив ҳал этишнинг самарали усулларини амалиётга татбиқ этиш, педагогик жараён самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ўз навбатида, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш масаласи билан узвий боғлиқдир. Замонавий шароитда педагогик конфликтологиянинг ўқитилиши ўқитувчининг педагогик маданиятини ривожлантиради ва бу ўз навбатида компетентлик билан бевосита алоқадор. Олий таълим муҳитида кузатиладиган педагогик низоларни конструктив бартараф этишда бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Хорижлик олимлардан K.Bohlander[156], D.Kelley[150], H.Kevin[155], A.Lindsey[157], Sh.Miceli[153], W.Weston[158] кабилар касбий фаолиятдаги конфликтлар, конфликтнинг жинсга ёшга кўра фарқлари, ўқитувчи-талаба ўртасидаги конфликтлар, конфликтли вазиятларни бошқариш ва ҳал этишда қарорлар қабул қилиш, низоларнинг шахс хулқ-атворига алоқадорлиги бўйича илмий изланишлар олиб боришган. 25 H.Kevinнинг тадқиқотларида турли гуруҳларда зиддиятларнинг юзага келишига низоли қадриятларнинг таъсири ёритиб берилади ва меҳнат жамоаларида юзага келадиган конфликтлар ва улар таъсирининг зиддиятнинг индивидуал даражадаги идрокидан фарқли кўринишларини ажратиб турувчи, кўп босқичли модел таклиф этилади[155]. D.Kelley тадқиқотларида ўқитувчи-талаба ўртасидаги конфликтнинг асосий сабаби, ўқитувчилар ва талабалар алдаш нима эканлигини бошқача тушуниши ва ёлғондан фойдаланиши ёки алдашнинг салбий оқибатларини фарқли (нотўғри) тасаввур этиши натижаси эканлиги таҳлил этилади[150]. A.Lindsey тадқиқотларида вербал тажовузнинг оилада болаларга таъсири, кейинчалик уларда стрессга жавоб бериш тизимидаги зиддиятга мослашиш меҳанизми, оилавий муносабатларда низоларнинг давомийлиги, тезлиги, низоларнинг келиб чиқиши ва низо оқибатларининг келажакдаги зиддиятли тажрибаларига таъсир механизмлари ўрганилади. Шунингдек, болалик давридаги оилавий зиддиятда оғзаки тажовузга дучор бўлишнинг балоғат ёшидан кейинги низоларга ўзаро таъсири ва болалик давридаги оилавий зиддиятлардаги оғзаки тажовузкорлик, тўқнашувлар интенсивлиги, когнитив қобилият ва эмоционал компетенция ўртасидаги муносабатлар таҳлил этилади[157]. W.Westonнинг тадқиқотларида америкалик ёшларнинг низоли вазиятларда катта ёшлилар билан мулоқотлари низоларни қўзғатувчи асосий омиллар ва низоларни бошқариш услублари, оилавий ва оилавий бўлмаган, авлодлараро муносабатларга қараб, ёш ва катта ёшлилар томонидан қўлланиладиган низоларни келтириб чиқарувчи омиллар ва бошқарув услубларининг қандай ўзгариши тадқиқ этилади. Шунингдек, авлодлараро мулоқот ва умумий оилавий идентификация, шахслараро ва гуруҳлараро низоларни бошқариш масалалари олдинги адабиётлар асосида муҳокама қилинади[158]. K.Bohlanderнинг тадқиқотларида фаол конструктив ва фаол деструктив низоларни ходимларнинг ёши, жинси ва иэрархик даражасига кўра прогноз 26 қилиш мумкинлиги муаммоси ўрганилади. Тадқиқот натижаларига кўра, фаол конструктив ва фаол деструктив зиддиятли хатти-ҳаракатларга энг кучли таъсир шахснинг жинси, ўзгарувчан хатти-ҳаракатларга салмоқли таъсир шахснинг ёши билан алоқадорликда эканлиги тадқиқ этилади. Шунингдек, шахснинг иэрархик даражаси фаол деструктив ҳаракатларнинг юзага келишига таъсир этиши мумкинлиги таҳлил этилади[156]. Heather Shannon Miceliнинг тадқиқотларида сиртқи ҳамда кундузги таълим шаклида таълим оладиган талабаларнинг ўзига хосликлари, ўқув мотивациясининг йўналганлиги муаммолари тадқиқ этилади. Тадқиқот натижаларига кўра, сиртқи таълим шаклида таълим олувчи талабалар кам қўллаб-қувватлаш, ўзини “иккинчи даражали” таълим субъекти деб билиши каби ҳолатлар уларнинг таълим олишига салбий таъсир этиши мумкинлиги таҳлил этилади[153]. T.L.Simons., R.S.Petersonларнинг тадқиқотларида низоларнинг сабабларини зиддиятли вазифалар ва уларга бўлган қарашларни муносабатларга кўчириш натижасида юзага келиши таҳлил этилади. Бунда зидддиятли вазифалар зиддиятли муносабатларни қўзғовчи восита бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги тадқиқ этилади[161]. Назарий таҳлил натижаларига кўра конфликтлар, педагогик низолар, уларни бартараф этиш, конфликтларни бошқариш ва уларнинг моҳияти муаммоси педагогика, психология ва бошқарув соҳаларида ўзига хос долзарб аҳамиятга эга эканлиги аниқланди. Қайд этилган илмий соҳаларда кўплаб изланишлар амалга оширилди ва бир қатор манбалар яратилди. Р.Валижонов, О.Қобулов, А.Эргашевнинг “Менежмент асослари” номли дарслигида конфликт ва уни бошқариш, конфликт типлари ва сабаблари, конфликтларни ҳал қилишнинг самарали усуллари келтириб ўтилган. Муаллифлар томонидан ушбу дарсликда конфликтларнинг тўрт асосий типи мавжудлиги таъкидланади. Булар: 1. Ички шахсий конфликт. 2. Шахсларо конфликт 3. Шахс ва гуруҳ орасидаги конфликт. 4. Гуруҳлараро конфликт. Дарсликда конфликтларни ҳал қилишда раҳбарнинг ҳаракати қандай бўлиши 27 кераклиги тўғрисида ҳам тавсиялар келтириб ўтилади. Шунингдек, ушбу дарсликда шахслараро конфликтларни ҳал қилиш бўйича қуйидаги асосий услублар мавжудлиги таъкидланади. Булар: 1) ўзини четга олиш; 2) бош тортиш; 3) мажбур қилиш (қарши курашиш); 4) текислаш (йул бериш); 5)муаммони ҳал қилиш[28,154-157]. Замира Хужаниёзова, Мақсуда Дусметова, Дониёр Нафасовларнинг “Педагогик конфликтология” номли ўқув-услубий қўлланмасида конфликтлар тугашини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкинлиги келтириб ўтилади: • томонларнинг ихтиёрий келишувига кўра зиддиятнинг ечимга келиши ва тўхтатилиши; • конфликтнинг симметрик ечимининг топилиши ва тўхтатилиши (икки тараф ҳам бир хилда ютиб чиқади, ёки ютқазади); • конфликтнинг асимметрик ҳал бўлиши (зиддиятда фақат бир томон ютиб чиқади); • конфликтнинг бошқа бир катта низони келтириб чиқариши; • конфликтнинг аста “ўчиб”, “сўниши” ва йўқолиб бориши[165,45] мумкинлиги. М.Аҳмедованинг “Педагогик конфликтология” номли ўқув қўлланмаси низо, педагогик низо, низоларнинг турлари, шакллари ва уларни ҳал этиш юзасидан ижобий аҳамиятга эга маълумотлар келтириб ўтилади. Шунингдек, ушбу ўқув қўлланмада педагогик конфликтларни бошқариш юзасидан бир қанча самарали усуллар ҳам келтирилади: мослашиш ва кўникиш усули; бу менинг ишим эмас усули; агрессив усул; компромисс (келишувчанлик) усули; ҳамкорлик усули[13,191-200]. Д.Х.Нарзиқулованинг “Таълимни ахборотлаштириш шароитида педагогик низоларнинг профилактик технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ёзилган диссертациясида низо, конфликтоген ҳодиса, педагогнинг конфликтологик маданиятини ривожлантириш муаммоси таҳлил этилиб 28 муаллиф томонидан педагогларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг профилактик модели такомиллаштирилганлигини кўриш мумкин[73,78-79]. С.А.Джумаеванинг “Педагогик коррекция воситасида олий таълим жараёнида юзага келадиган низоларни бартараф этиш технологияси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ёзилган диссертациясида талабаларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш моделининг концептуал, ташкилий- технологик, аналитик-коррекцион блоклардан иборатлиги конфликтологик компетентликни ривожлантириш ҳақида эмас, низоларни коррекциялашга урғу берилганлигини англатади[32,80-81]. Е.Е.Ефимова тадқиқотларида ўқитувчиларда конфликтологик компетентликнинг мазмунли модели берилган. Бироқ, мазмунли, фаолиятли, шахсий соҳаларни ўз ичига олган ушбу моделнинг мазмунидан ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни шакллантириш назарда тутилганлиги ифодаланади[34,71-76]. Шунингдек, агар структуравий ролни ўз навбатида, мотивацион-қадриятли, когнитив, эмоционал-иродавий, рефлексив ва ташкилий-фаолиятли компонентларининг яқин комбинациясини ўз ичига олганлигини ҳисобга олсак, унда бу ҳолатда конфликтологик компетентлик ҳақида эмас, балки конфликтларни бошқариш ҳақида гапириш кўпроқ ўринли бўлади. Юқорида келтирилган назарий таҳлиллардан хулоса қилишимиз мумкинки, сўнгги йилларда педагог ва психолог олимлар, тадқиқотчилар томонидан педагогик низолар ва уларни самарали ҳал этиш муаммосининг тадқиқ этилишига эътибор қаратила бошланди. Бироқ, уларда педагогик низоларни бошқариш, коррекциялаш, низоли хулқ-атвор муаммолари, хусусиятлари, конфликтоген ҳодиса, педагогнинг конфликтологик маданияти муаммоси ҳақида сўз юритилган бўлса-да, “Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш технологияси” мавзуси назарий ва амалий жиҳатдан етарлича ўрганилмаган. Бўлажак ўқитувчиларда 29 конфликтологик компетентликни ривожлантириш олий таълим тизимида юзага келадиган педагогик конфликтларни хусусан, педагог ва талабалар ўртасидаги конфликтларни самарали бартараф этишда долзарб аҳамият касб этади. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling