Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Муаллифлар томонидан келтирилган таърифларни таҳлил қилган


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Муаллифлар томонидан келтирилган таърифларни таҳлил қилган 
ҳолда, тадқиқот ишимиз доирасида компетентлик ва компетенция 
тушунчаларига 
қуйидагича 
муаллифлик 
таърифини 
берамиз: 
компетентлик – шахснинг конфликтологик билим ва тажрибага 
асосланган ҳолда шахс қобилиятининг намоён бўлиши сифатида 
изоҳланса, компетенция – муайян соҳа бўйича конфликтологик 
билимдонлик ва қобилиятни ифода этади. 
Хулоса қилишиз мумкинки, компетентлик бўлажак ўқитувчи шахсида 
касбий билим ва кўникмаларнинг мавжудлиги, уларни амалий фаолиятда 
қўллаш ва такомиллаштиришга лаёқатлилик бўлиб, у фақатгина 
ўзлаштирилган билимлар ва тажрибаларнинг мавжудлиги ва уларнинг 
салмоқли ҳажми бўлибгина қолмай, балки, уларни керак вақтда ишга сола 
билиш ва ўқув вазифаларини бажариш жараёнида улардан фойдалана олиш 
демакдир. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш аввало, унинг мазмунини илмий жиҳатдан англашни талаб 
этади. Тадқиқот ишлари ва адабиётлар таҳлилидан, “конфликтологик 


33 
компетентлик” тушунчасига нисбатан қуйидагича таъриф берилганлигини 
кўришимиз мумкин:
- касбий фаолиятда шахслараро конфликтли вазиятларда муайян меҳнат 
вазифаларини бажаришда субъектив томоннинг ажралмас хусусияти, меҳнат 
фаолиятининг субъекти сифатида шахс сифати, психологик хусусиятлари, 
руҳий ҳолати, мустақил ва масъулиятли бўлишига имкон берувчи 
қобилияти[45,20] (Д.В. Ивченко);
- конфликтда мумкин бўлган ҳаракатлар стратегиясининг ривожланиш
доирасини билиш ва муайян шароитда ёки педагогик вазиятда ушбу 
стратегияни амалга ошириш қобилияти[115,56] (Б.Хасан);
- педагогик конфликтларни бартараф этишга шахснинг конфликтологик 
тайёргарлиги, реал педагогик фаолиятга мос келадиган асосий 
конфликтологик 
комбинацияларини 
самарали 
амалга 
оширишни 
таъминловчи 
бўлажак 
ўқитувчи 
шахсиятининг 
хусусияти[15,306]
(В.В.Базелюк).
- Е.Е.Ефимованинг тадқиқотларида конфликтологик компетентлик 
“конфликтларда хатти-ҳаракатларнинг мумкин бўлган усуллари доираси 
тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш ва ушбу стратегияларни муайян 
ҳаётий шароитда амалга ошириш қобилияти” деб таърифланади[34]. 

Д.Х.Нарзиқулова конфликтологик компетентлик тушунчасига 
қуйидагича таъриф беради: “конфликтологик компетентлик – педагогнинг 
махсус компетенциялари тизимига тегишли бўлиб, у таълим муассасасида 
низоларни бошқаришга тайёрлик ва қобилиятлиликни ифода этади”[73,78-
79]. 
- С.А.Джумаеванинг тадқиқотларида конфликтологик компетентлик 
тушунчасига касбий муаммоларни продуктив ҳал этишга имкон берувчи, 
билиш фаолиятини рағбатлантирувчи, интегратив функцияни бажарувчи 
мутахассис шахсининг ўзига хосликлари, билим ва кўникмаларининг 
мураккаб тизими сифатида таъриф берилади[32,81]. 


34 
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, компетентликни хусусий 
соҳалардан бири бўлган конфликтологик компетентлик тушунчаси биринчи 
навбатда, гуманитар фаолият соҳасига тегишли бўлиб, у умумий 
коммуникатив қобилиятнинг ажралмас қисми ҳамдир. Иккинчидан, 
конфликтли жараёнда хатти-ҳаракатларнинг мумкин бўлган стратегиясини 
билиш ва ушбу стратегияларни муайян ҳаётий шароитда етарлича қўллаш 
қобилиятини ўзида ифодалайди. Бунда умуман олганда, низоларни бартараф 
этиш самарали қарама-қаршилик шаклида, қарама-қаршиликни сақлаб туриш 
қобилияти сифатида белгиланиши мумкин. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling