Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


II БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КОНФЛИКТОЛОГИК


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

II БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КОНФЛИКТОЛОГИК 
КОМПЕТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК 
ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
2.1. Педагогик-психологик фанларнинг бўлажак ўқитувчиларда 
конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари 
Тадқиқот 
ишимизда 
бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни ривожлантиришда педагогик ва психологик фанларнинг 
имкониятларини тадқиқ этиш мақсадида педагогика олий таълим 
муассасалари Педагогика ва психология факультети бакалавриат таълим 
йўналишларида ўқитиладиган фанларнинг ўқув режа, фан дастури ҳамда 
ишчи дастурларини таҳлил этишга ва мазкур фанларнинг имкониятларини 
ёритиб беришга ҳаракат қилдик. 5110900-Педагогика ва психология таълим 
йўналиши бўйича 2020-2021 ўқув йили учун тасдиқланган 3-курслар учун 
ишчи ўқув режаси, фан дастури ҳамда ишчи дастурларида келтирилган 
мавзулар таҳлилига кўра, [2.01] Педагогика назарияси ва тарихи, [2.03] 
Ижтимоий педагогика, [2.04] Оила педагогикаси, [2.07] Тарбиявий ишлар 
методикаси, [2.05] Педагогик конфликтология, [2.08] Ижтимоий психология, 
[2.09] Оила психологияси, [2.10] Психологик тренинг асослари, [3.01] 
Педагогик технология, [3.02] Педагогик маҳорат, [3.03] Педагогика 
фанларини ўқитиш методикаси, [3.04] Психодиагностика ва экспериментал 
психология, [3.06] Хулқи оғишган болалар психологияси каби фанларнинг 
мазмуни, 
айрим 
мавзулари 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда муҳим эканлиги аниқланди. Бироқ, тажриба-синов 
ишларимиз 3 курс талабаларини қамраб олганлиги сабабли ушбу курсда 
ўқитиладиган фанлар мазмунига тўхталиб ўтдик (2.1.1-жадвал).
Талабаларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришда 
Педагогик конфликтология фани унинг мазмуни, маъруза, семинар, амалий 
машғулот ҳамда мустақил таълим мавзулари мазмунини таҳлил этиш 
муҳимдир. 


63 
2.1.1-жадвал 
Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришда 
ўқитиладиган фанларнинг ўрни 
№ 
Фанлар номи 
Талабанинг ўқув юкламаси (соатларда) 
Маъруза Семинар Амалий Мустақил 
таълим 
Лабара-
тория 
[2.05] Педагогик 
конфликтология 
48 
28 
52 
106 

[2.08] Ижтимоий психология
20 
48 

56 

[2.09] Оила психологияси 
36 
26 
28 
76 

[2.10] Психологик 
тренинг 
асослари 
32 

62 
44 
[3.01] Педагогик технология 
26 

38 
58 

[3.02] Педагогик маҳорат 
54 

74 
58 

[3.03] Педагогика фанларини 
ўқитиш методикаси 
40 

58 
80 

[3.04] Психодиагностика 
ва 
экспериментал 
психология 


14 
30 
16 
[3.06] Хулқи оғишган болалар 
психологияси 
20 
30 
24 
46 

Ишчи ўқув режага кўра, Педагогика ва психология бакалавриат таълим 
йўналишларида [2.05.] Педагогик конфликтология фанини [2.00.] 
Умумкасбий фан сифатида ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу фанга 
5-6 семестрлар учун ҳафталик 4 соатдан машғулотлар белгиланган, маъруза 
машғулотларига жами 48 соат, семинар машғулотлари 28 соат, амалий 
машғулотлар 52 соат, мустақил таълим машғулотлари 106 соат 
ажратилганлигини кўришимиз мумкин. Қуйида ушбу мавзуларга тўхталиб 
ўтамиз: Педагогик конфликтологияда тана забони (2 соат); Муомала 
маданияти ва тўғри мулоқот қоидалари (2 соат); Ўзгани англаш (ешитиш) ва 
ўзини англатиш қоидалари (2соат), Конфликтларни бошқариш тартиблари ва 
усуллари (2 соат), Конфликтларни бартараф этишда “Мен-тасдиқлар” (Мен-
мурожаат) усули (2 соат), Конфликтда “Ғолиб-Ғолиб” стратегияси ва унинг 
амал қилиш тамойиллари (2 соат), Зиддиятлар ечимида адолатпарварлик 
мезонлари (2 соат), Педагогик конфликтологияда толерантлик тушунчаси ва 
медиация қоидалари (2 соат), Педагогик конфликтларни бартараф этишда 


64 
педагогик ҳамкорлик (4 соат), Дарс интизомига салбий муносабатдаги 
ўқувчиларга нисбатан конструктив ёндашув ва уни лойиҳалаш (4 соат) каби 
маъруза машғулотлари тана забони, уни тўғри англамаслик оқибатлари, 
мулоқотнинг интерактив томони, муомала маданияти ва мулоқот қоидалари,
педагогик конфликтларни бартараф этишда педагогик ҳамкорлик, ўзгани 
англаш ва ўзини англатиш қоидалари, педагогик низоларни бошқариш ва 
бартараф қилиш, стратегик усуллар: узоқлашиш; силлиқлашиш; мажбурлаш; 
келишув; муаммони ҳал қилиш усуллари, конфликтларни бартараф этишда 
“Мен-тасдиқлар” (Мен-мурожаат) усули, конфликтларни бошқариш 
усуллари, “ғолиблик стратегияси”, конфликтнинг келиб чиқиш шарт-
шароитлари, 
конфликтлар 
ечимида 
адолатпарварлик 
мезонлари, 
конфликтдан чиқиб кетишда инсоннинг эмоционал-психологик ҳолати 
ҳақидаги илмий-назарий маълумотлардан иборат бўлиб, талабаларда 
конфликтологик билимларни таркиб топтиришда алоҳида аҳамият касб этса, 
ушбу фан юзасидан ташкил этиладиган семинар ва амалий машғулотларда 
назарий маълумотларни мустаҳкамлашга қаратилган топшириқларни 
бажаришларини кўришимиз мумкин.
Ўқув-меъёрий ҳужжатлар таҳлилига кўра, Педагогик конфликтология 
фанининг мустақил таълим машғулотлари бўлажак ўқитувчиларда 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришга оид маълумотларни ўз 
ичига қамраб олганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан: таълим-тарбия 
жараёнидаги конфликтли вазиятлар профилактикаси, педагогик конфликт 
эволюцияси, вазиятни нотўғри идрок этиш ва унинг оқибатлари, педагогик 
жамоа структураси, педагогик конфликтнинг ривожланиш босқичлари, 
шахслараро конфликтларни бошқариш соҳаси ва стратегиясининг бирлиги, 
педагогик фаолиятда муаммоли вазиятлар, ўқувчилар орасидаги конфликтли 
вазиятлар, таълимий ҳамкорлик - педагогик конфликтни ечишнинг самарали 
шакли, Шарқ мутафаккирларининг конфликтларни юзага келиш сабаблари ва 
уларни бартараф этиш ҳақидаги педагогик ғоялари, педагогик қарама-
қаршилик – тарбиячи ва тарбияланувчилар шахсини такомиллаштириш 


65 
йўллари каби мазмундаги мавзуларда талабалар мустақил изланишларини 
назарда тутади. Мустақил таълим мустақил ўрганадиган амалий 
машғулотлардан иборат бўлиб, талабаларнинг назарий билимларини 
мустахкамлашга, 
мавзуларни 
мустақил 
тушуниш 
қобилиятларини 
ривожлантиришга ҳамда умумий дунёқарашларини кенгайтиришга ёрдам 
бериши билан ҳам аҳамиятлидир. 
Бўлажак ўқитувчиларда кузатилиши мумкин бўлган конфликтлар 
асосан, 
шахслараро 
низолар 
майдонида 
юзага 
келиши 
сабабли 
конфликтологик компетентликни ривожлантириш муаммосига ижтимоий 
психологик нуқтаи назардан ҳам ёндашишни мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз ва шу нуқтаи назардан “Ижтимоий психология” фанининг 
мавзуларига тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз. [2.08.] Ижтимоий 
психология фанига 5 семестрда назарий машғулот 20 соат, семинар 
машғулоти 48 соат, амалий машғулот 8 соат, мустақил таълим 
машғулотларига 56 соат ажратилган бўлиб, жами аудитория соатлари 76 
соат, умумий ўқув соати 132 соатдан иборат этиб белгиланган. Мазкур 
фаннинг намунавий ва ишчи фан дастурларининг таҳлилига кўра, Ижтимоий 
психология фанидан маъруза машғулотлари қуйидаги мавзуларни ўз ичига 
қамраб олади:
 конфликтология фанига кириш; 
 конфликтлар диагностикаси ва тадқиқот методлари; 
 конфликтларнинг умумий назариялари; 
 шахслараро конфликтлар; 
 конфликтли вазиятларда стресс ва стрессга барқарорлик; 
 ижтимоий тизимнинг турли соҳаларида учрайдиган конфликтлар; 
 конфликтларнинг юзага келиши ва уларни ҳал этиш. Ушбу маъруза 
машғулотларида конфликтологик компетентликни ривожлантиришда муҳим 
аҳамиятга эга бўлган конфликтология фанининг предмети ва умумий 
назариялари, объекти, тадқиқот методлари, конфликт турлари, тузилиши
сабаблари (қизиқиш ва манфаатлардаги зиддият, объектив субъектив 


66 
сабаблар), конфликт динамикаси, шахслараро конфликтлар, стресс ва 
стрессга барқарорлик, оила, педагогик жараён, ташкилотларда учрайдиган 
шахслараро 
конфликтлар, 
гуруҳлараро 
конфликт, 
шахслараро 
конфликтларнинг асосий турлари, вужудга келиш сабаблари каби назарий 
маълумотлар талабалар аудиториясига тақдим этилишини кўришимиз 
мумкин.
Семинар машғулотларида бўлажак ўқитувчиларга конфликтлар 
диагностикаси ва тадқиқот методлари, шахслараро кофликтлар, конфликт 
турлари, гуруҳий конфликтни юзага келиш механизмлари, шахснинг ўз-ўзи 
билан юзага келадиган конфликтлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари, 
конфликтларни ҳал этишга доир топшириқларни берилиши талабаларда 
конфликтларни конструктив ҳал этиш кўникмаларини маълум бир даражада 
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Амалий машғулотларда таълим олувчилар томонидан шахслараро 
муносабатлардаги конфликтлар натижасида стрессга тушганлар билан 
терапевтик ишнинг ташкил этилиши, конфликт жараёнида мулоқотдаги 
тўсиқлар ва ўзаро тушуниш имкониятларининг таҳлил этилиши, конфликт 
иштирокчилари билан амалий ишлаш ижтимоий муносабатлардаги 
конфликтларни ижобий ҳал этишда аҳамиятлидир. Шунингдек, “Ижтимоий 
психология” фанида мустақил таълим машғулотлари ҳам мавжуд бўлиб, 
машғулот мавзулари маъруза, семинар ва амалий машғулотларда талабалар 
томонидан эгалланган билим, кўникмаларни тўлдиришга, мустаҳкамлашга 
имкон беради.
Оила психологияси [2.09] фанида (3 курслар учун) оилавий 
муносабатлардаги низоларни ўрганишга оид оилавий низолар ва уларнинг 
турлари маъруза машғулотида талабалар конструктив (бириктирувчи) ва 
деструктив (ажратувчи) низолар, оилада мулоқотнинг бузилиши, 
низоларнинг юзага келиш механизмлари бўйича назарий маълумотларга эга 
бўлсалар, семинар ва мустақил таълим машғулотларида интерфаол методлар, 
график органайзерлар ва кейслар ёрдамида низонинг психологик 


67 
хусусиятлари, оилавий низолар ва уларнинг турлари, низоларни юзага келиш 
механизмлари ва уларни ҳал қилишнинг асосий вариантларига оид назарий 
билимларини мустаҳкамлайдилар. Шунингдек, амалий машғулот сифатида 
ташкил этилувчи “Ота-она ва бола” муносабатларини ўрганишнинг ўзига 
хослиги, “Ота-она ва бола” муносабатлари психодиагностикаси (Ота-она 
муносабати тест сўровномаси) каби мавзулар оилавий муносабатларнинг 
психологик хусусиятлари, психодиагностикасини амалий ўрганиш асносида 
юзага келиши мумкин бўлган конфликтларни олдини олишга имкон бериши 
билан тадқиқот ишимизда аҳамиятли ҳисобланади. 
Психологик тренинг асослари [2.10] фанининг ишчи ўқув дастури (3 
курслар учун)га кўра Педагогика ва психология бакалавриат таълим 
йўналишлари талабаларида 5 семестрда 32 соат назарий машғулот, 44 соат 
лаборатория машғулоти, 62 соат мустақил таълим машғулотлари 
режалаштирилган бўлиб, ушбу фан юзасидан семинар, курс иши 
машғулотлари кўзда тутилмаган.
Психологик тренинг асослари фанида бўлажак ўқитувчи шахси 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш 
мазмунига 
доир 
мулоқотчанлик, шахсни ривожлантирувчи, стрессни бартараф этувчи 
тренингларга оид маъруза машғулотлари воситасида шахслараро 
муносабатларда ижтимоий-психологик тренинглар, мулоқот, мулоқотчанлик, 
самарали ўзаро муносабатлар, вербал ва новербал мулоқот, шахс ва шахс 
баркамоллиги тушунчалари, шахсни ривожлантириш, тренингларининг 
тарихи (А.Еверетт), стресс тушунчаси, стресс ҳолати, стрессни бартараф 
этиш тренингларининг турлари ҳақида қимматли илмий назарий 
маълумотларга эга бўлсалар, лаборатория машғулотларида назарий олган 
маълумотларини мустаҳкамлаш билан бирга мулоқот тренинглари, 
конструктив мулоқот, шахсни ривожлантириш, стрессни бартараф этиш, 
агрессия ва низоларни бартараф этиш бўйича ўйин ва ролли ўйинларни 
ўтказишни назарда тутувчи тренинг машғулотларининг ташкил этилиши 
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришда 


68 
муҳим аҳамиятга эга бўлган муносабат ўрнатиш ва уни маромида ушлаш 
техникаси, фаол ва эмпатик тинглаш, ўзаро мулоқот жараёнида 
шерикларнинг эмоционал соҳасини ҳисобга олишни ривожлантиришда 
аҳамиятли ҳисобланади. 
Педагогик жараёнда шахснинг педагогик-психик хусусиятларини 
ўрганиш тадқиқотимизда алоҳида аҳамиятга эгалиги боис, Педагогик 
технология [3.01] фанининг мазмунини таҳлил этишни зарур деб 
ҳисоблаймиз. Ишчи ўқув режага кўра Педагогик технология фани 6 
семестрда ҳафтасига 4 соатдан ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, ишчи 
дастурга кўра маъруза машғулоти 26 соат, амалий машғулот 38 соат, 
мустақил таълим 58 соат яъни жами аудитория соати 64 соат, умумий ўқув 
соати 122 соатни ташкил этиши белгилаб қўйилган. Педагогик технология 
фанининг ишчи дастурида таълим жараёнида таълим олувчи шахси 
мавзусида маъруза ва амалий машғулот (2 соатдан, жами 4 соат) ҳамда 8 
соатлик мустақил таълим машғулотлари ташкил этилиши белгилаб 
берилганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу машғулотлар мазмунида ўқувчи 
шахси таълим жараёнининг объекти ва субъекти эканлиги, шахс 
қиёфасининг тузилиши, темперамент, психик жараёнларнинг ўзига хослиги, 
тажриба ва шахс йўналганлиги каби илмий-назарий маълумотларнинг 
талабалар аудиториясига узатилиши, ҳамда амалий машғулотларда мавжуд 
билимларни мустаҳкамлашга оид топшириқларнинг берилиши, мустақил 
таълим машғулотларида мавзу мазмуни юзасидан талабалар томонидан 
рефератлар тайёрланиши ва уни тақдимоти ташкил қилиниши муҳим аҳамият 
касб этади.
Ишчи ўқув режага кўра Педагогик маҳорат фани [3.02.] 5-6 семестрда 
ҳафтасига 4 соатдан ўқитилиши белгиланган бўлиб, назарий (маъруза) 54 
соат, амалий 74 соат, мустақил таълим 58 соат яъни умумий аудитория соати 
128 соат, умумий ўқув соати 244 соатдан иборат. Қуйида тадқиқот ишимизга 
алоқадор маълумотларга эга бўлган маъруза, амалий, мустақил таълим 
мавзуларига тўхталиб ўтамиз: Ўқитувчининг коммуникатив қобилияти (2 


69 
соат); Педагогик мулоқот – ўқитувчининг ижодий фаолияти сифатида (2 
соат); Ўқитувчи фаолиятида мулоқот маданияти ва психологияси (4 соат); 
Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги мулоқот (4 соат); Педагогик назокат ва одоб-
ахлоқ (2 соат); Ўқитувчи педагогик фаолиятида касбий рефлексиянинг ўрни 
(4 соат) каби маъруза машғулотлари бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришнинг 
мазмунини 
ифодалаб, 
ушбу 
машғулотларда 
талабалар 
мулоқотга 
киришиш, 
алоқа 
ўрнатиш 
(коммуникация), мулоқот услублари, педагогик мулоқотни ташкил этиш 
маданияти, мутафаккирларнинг нутқ хақидаги қарашлари, ўқитувчининг 
касбий маҳоратини ривожлантиришда педагогик рефлексиянинг аҳамияти 
каби муҳим илмий-назарий билимларни ўрганиш имкониятига эга бўлсалар, 
амалий машғулотларда талабалар ўқитувчининг нутқ маҳоратини 
такомиллаштириш йўллари, педагогик ташхислаш асосида ўқитувчининг 
касбий ривожланишини таъминлаш усуллари, ўқитувчи фаолиятини 
педагогик ташхислаш кабилар юзасидан амамлий топшириқларни бажариш 
асносида амалий кўникмаларни ривожлантириб борадилар. Шунингдек, Ёш 
ўқитувчи ҳаракатидаги типик хатолар ва уларни тузатиш йўллари (4 соат), 
Ўқитувчининг мулоқотга киришишида учрайдиган педагогик низолар, 
камчиликлар, уларни олдини олиш йўллари (4 соат), Ўқитувчи ҳарактери ва 
унинг индивидуал хусусиятига қараб тоифага бўлиниши (4 соат), Энг 
қадимги даврлардан ХХI асрнинг бошигача бўлган даврда ўқитувчи-устоз, 
шогирд ва уларнинг жамиятдаги ўрни, маҳорати ҳақидаги педагогик фикрлар 
(4 соат), Шарқ донишмандлари ва мутафаккирларининг ижодий меросида 
мударрисларни танлаш, уларга қўйилган талаб, уларнинг маҳорати, мулоқот, 
муомала маданиятига қўйилган талаблар (4 соат) мавзулардаги мустақил 
таълим топшириқлари ҳам талабаларда конфликтологик компетентликни 
ривожлантиришда аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ишчи ўқув режага кўра Педагогика фанларини ўқитиш методикаси 
[3.03.] фани Педагогика ва психология бакалавриат йўналишларининг 3 курс 
талабаларида 6 семестрда ҳафтасига 6 соатдан ўқитилиши назарда тутилган 


70 
бўлиб, ушбу фан ишчи дастурининг 2-МОДУЛ. “Педагогика фанларни 
ўқитиш методикаси” фанининг ўзига хос хусусиятлари деб номланган 
бўлимида Педагогик фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим, 
кўникма ва малакаларини ташхис этиш (4 соатдан) мавзусидаги маъруза ва 
амалий машғулот шунингдек, Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва 
малакаларини ташхис этишда интерфаол методлардан фойдаланиш (4 соат)
мавзусидаги 
амалий 
машғулотда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда аҳамиятли бўлган таълим олганликни ташхис этишнинг 
моҳияти ҳақида назарий маълумотлар берилиши ва амалий машғулотларда 
уларнинг мустаҳкамланиши кўзда тутилган бўлиб, таълим жараёнида 
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ташхис этишнинг 
тамойиллари (холислик, ошкоралик, илмийлик), кўникма ва малакаларни 
баҳолаш мезонлари мазмуни юзасидан амалий топшириқларни бажариш 
натижасида муҳим манбалар билан танишадилар. 
Психодиагностика ва экспериментал психология [3.04] фанининг ишчи 
ўқув дастури (3-курслар учун)да келтирилган субъектив назорат даражасини
тадқиқ қилиш сўровномаси, ёлғончилик, манманлик, эмоционал ҳолатларда 
ўз-ўзини баҳолаш, такаббурликни ўрганувчи методикалар мустақил таълим 
мавзулари сифатида акс этган бўлиб, тадқиқот ишимизда бўлажак 
ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожланганлик даражаси-
ни ўрганишда муҳим ўрин тутади. 
Бизнинг фикримизча олий таълим муҳитида педагогик жараёнда 
кузатилиши мумкин бўлган конфликтларнинг юзага келишига хулқида 
оғишиш белгиларига эга талабалар ҳам таъсир кўрсатади. Ушбу нуқтаи 
назардан тадқиқот объекти сифатида белгилаб олинган Педагогика ва 
психология факултети 3 курс талабалари ўқув юкламасига киритилган Хулқи
оғишган болалар психологияси [3.06] фани мазмунини таҳлил этишни зарур 
деб ҳисоблаймиз. Агрессив хулқ, шахс оғишган ахлоқининг превенцияси ва 
интервенцияси, шахс оғишган хулқининг психологик коррекцияси каби 
мавзулардан иборат маъруза, семинар ва амалий машғулотлар педагогик 


71 
конфликтлар, уларнинг сабаблари ҳамда психокоррекциясига доир оғишган 
хулқнинг психологик таснифи, ахлоқий бузилишлар, тажовуз ва 
тажжовузкор ахлоқнинг мазмун-моҳияти, тажовузкор ахлоқ диагностикаси ва 
коррекцияси, ҳиссий ҳолатларни коррекциялаш усулларини ўзида 
ифодаловчи назарий маълумотлар ва уларни мустаҳкамлашга доир амалий 
топшириқларни ўзида ифодалайди. Бу эса бўлажак ўқитувчи шахсида 
конфликтларни сабаб-оқибат фалсафий категория нуқтаи назаридан таҳлил 
этиш, конфликтларнинг салбий оқибатларини тушунишга нисбатан 
кўникмаларни таркиб топтиришга хизмат қилади. 
Юқорида келтирилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар, фан дастури ва ишчи 
дастурларни 
таҳлил 
қилиш 
асносида 
бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришда ўқув модуллари 
орасидаги ички интеграцияни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Дастлаб, 
интеграция тушунчасининг мазмуни тўхталиб ўтамиз.
Фалсафа қомусий луғатида интеграция тушунчасига (лот. integer – 
бутун) – айрим қисм ва элементларни бир бутунга бирлаштириш деб таъриф 
берилади[108, 67]. 
Педагогик атамалар луғатида интеграция - 1) ўқув фанларининг ўзаро 
алоқадорлиги; 2) лотинча “integratio” сўзидан олинган бўлиб, қайта қуриш, 
тиклаш, тўлдириш; “integr” -тўлиқ, бутун, яхлит деган маънони англатиб, 
интеграция - бир-бири билан органик бирлашиб кетиш, бир-бирига ўзаро 
сингдириш, бир-бири билан бирлашиб янги, ягона барқарор умумлашган-
яхлит ғояни ҳосил қилишдир деб тавсифланишини кўришимиз 
мумкин[83,50]. 
Педагогик-психолог фанларни интеграциялаш мобайнида бир-бирига 
боғлиқлик ҳажми ошади ва тартибга тушади, шу тизим қисмларнинг ишлаши 
ва ўрганиш объектининг яхлитлиги тартибга солинади.[59,13] Қуйида 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришда ўқув фанлари мавзулари 
орасидаги ички интеграцияни ифодаладик (2.1.2-жадвал). 


72 
2.1.2-жадвал
Конфликтологик компетентликни ривожлантиришда педагогик-психологик 
фанлар орасидаги ички интеграциянинг намоён бўлиши
Фанлар номи 
Мавзулар
Педагогик 
конфликтология 
Педагогик конфликтологияда тана забони; Муомала маданияти ва 
тўғри мулоқот қоидалари; Ўзгани англаш (ешитиш) ва ўзини 
англатиш қоидалари; Конфликтларни бошқариш тартиблари ва 
усуллари; Конфликтда “Ғолиб-Ғолиб” стратегияси ва унинг амал 
қилиш тамойиллари; Зиддиятлар ечимида адолатпарварлик 
мезонлари; Педагогик конфликтологияда толерантлик тушунчаси 
ва медиация қоидалари; Педагогик конфликтларни бартараф 
этишда 
педагогик 
ҳамкорлик; 
Дарс 
интизомига 
салбий 
муносабатдаги ўқувчиларга нисбатан конструктив ёндашув ва уни 
лойиҳалаш. 
Ижтимоий 
психология
Конфликтлар 
диагностикаси 
ва 
тадқиқот 
методлари; 
Конфликтларнинг умумий назариялари; Шахслараро конфликтлар; 
Конфликтли вазиятларда стресс ва стрессга барқарорлик; 
Ижтимоий тизимнинг турли соҳаларида учрайдиган конфликтлар; 
Конфликтларнинг юзага келиши ва уларни ҳал этиш; Конфликт ва 
унинг турлари; Педагогик конфликтлар; Конфликт жараёнида 
мулоқотдаги тўсиқлар ва ўзаро тушунишнинг имкониятлари; 
Конфликт функциялари; Конфликтларни бошқариш хусусиятлари; 
Конфликтлар профилактикаси ҳақида; Конфликтнинг ижобий ва 
салбий оқибатлари. 
Оила психологияси 
Оилавий низолар ва уларнинг турлари; 
“Ота-она ва бола” муносабатлари психодиагностикаси (Ота-она 
муносабати тест сўровномаси). 
Психологик 
тренинг асослари 
Стрессни бартараф этиш бўйича ўйин ва ролли ўйинларни ўтказиш; 
Агрессияни бартараф этиш бўйича ўйин ва ролли ўйинларни 
ўтказиш; Низони бартараф этиш бўйича ўйин ва ролли ўйинларни 
ўтказиш. 
Педагогик 
технология 
Таълим жараёнида таълим олувчи шахси. 
Педагогик маҳорат 
Ўқитувчининг коммуникатив қобилияти; Ўқитувчи фаолиятида 
мулоқот маданияти ва психологияси; Ўқувчи ва ўқитувчи 
ўртасидаги мулоқот; Ўқитувчи педагогик фаолиятида касбий 
рефлексиянинг ўрни; Ёш ўқитувчи ҳаракатидаги типик хатолар ва 
уларни тузатиш йўллари; Ўқитувчининг мулоқотга киришишида 
учрайдиган педагогик низолар, камчиликлар, уларни олдини олиш 
йўллари. 
Педагогика 
фанларини ўқитиш 
методикаси 
Педагогик фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим, 
кўникма ва малакаларини ташхис этиш. 
Психодиагностика 
ва экспериментал 
психология 
Ёлғончиликни аниқлаш методикалари; Алоқий ҳисларни
аниқлаш методикалари; Манманликни ўрганувчи методикалар; 
Такаббурликни ўрганувчи методикалар. 
Хулқи оғишган 
болалар 
психологияси 
Агрессив хулқ- атворни диагностика қилиш усуллари; Тажовуз ва 
тажжовузкор ахлоқнинг мазмун-моҳияти. 


73 
Юқорида 
келтирилган 
таҳлилларга 
таянган 
ҳолда, 
бўлажак 
ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришда ўқув 
модуллари орасидаги ички интеграцияни ҳисобга олган ҳолда, педагогик ва 
психологик фанлар қуйидаги имкониятларга эга деб ҳисоблаймиз:

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling