№8. Маъруза. Нефть омборининг темир йул эстакадалари. Маъруза мавзулари
Download 320.11 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq8-Ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза мавзуларининг мазмуни. №1.
№8. Маъруза. Нефть омборининг темир йул эстакадалари. Маъруза мавзулари. 1. Нефть омборининг темир йуллари ва уларнинг чизмалари. 2. Темир йул эстакадасини технологик ҳисоблари: Вагон цистерналар сонини аниқлаш; Темир йул эстакадасининг узунлигини аниқлаш ва унинг турларини аниқлаш. 3. Эстакадани характеристикаси ва тури. Таянч сузлар: нефть омборининг темир йули; темир йулини чизмаси; эстакадани тукувчи куювчи томони (фронт); тукувчи-куювчи қурилма; нефть омборини суткалик юк айланмаси; маршрутни юк кўтариш қобиляти; маршрутдаги цистерналар сони; эстакада узунлиги. Маъруза мавзуларининг мазмуни. №1. Нефть омборларида, махсулотларни вагон -цистерналарига тукиш ѐки уларга куйиш учун, темир йул курилади ва асосий магистраль темир йули билан уланади. Умуман омборнинг темир йули- асосий магистраль темир йулининг омбор майдонидаги шахобчаси хисобланади. Омбор темир йулининг тукиш – куйиш оператцияларини бажарадиган булимини, вагон цистерналарини узича харакатланмаслигини таъминлаш учун, нишабсиз ва тугри майдончага жойлаштириш керак булади. Тукиш –куйиш курилмалари, технологик кувурлар ва бошка технологик операцияларни бажариш учун керак буладиган жихозлар билан таъминланган темир йул эстокадаси хисобланади. Нефть омборидаги темир йулларнинг чизмалари структураси хар хил булиб, улар нефть омборининг юк айланмасига ва тукиладиган куйиладиган махсулотларнинг аццортиментига боглик булади. (Расмга каранг) 1 2 А Асосий темир йулга. Б Асосий темир йулга. Расм. Темир йул эстокадасининг умумий чизмаси: 1-идишли махсулотлар склади, 2- тукувчи куювчи эстокада, А-бир томонли; Б-икки томонли эстокада; Нефть омборининг темир йуллари куйидагиларга булинадилар: 1.Узунлигида тукиш–куйиш операциялари учун курилмалар жойлашган йулларга; 2. Вагонларни буриш ва составдан олиш учун манервли ва обгонли йулларга; 3. Ёрдамчи курилмалар ва идишли складлар учун хизмат киладиган йулларга. Тукувчи-куювчи курилмалар жойлашган темир йулининг узунлиги, бажариладиган операцияларни характери ва хажми оркали аникланади. Лекин унинг максимал узунлиги, битта машрутнинг вагон–цистерналари узунлигидан ошмаслиги керак. 1-категория омборларида, бугларнинг ут олиш (вспышка) харорати 45С гача булган махсулотлар учун ва бугларининг ут олиш харорати 45С дан юкори булган махсулотлар учун, тукиш-куйиш темир йулларининг алохида куриш керак булади 2-ва3-категория омборларида, хамма махсулотлар учун тукишчи-куйишчи курилмалар жойлашган умумий битта темир йули эстокадаси курилади. Лекин, бунда тукувчи-куювчи курилмалар оралигини, 20мдан кам булмаслигини таъминлаш керак булади. №2. Темир йул эстокадалар сонини ва уларнинг узунлигини аниклашда, нефть омборининг махсулотлар буйича йиллик юк айланмасини ва махсулотларни тукувчи маршрутни юк кутарувчанлиги хисобга олинади. Темир йул, махсулотларни хам маршрутларда ва хам битта вагон етказиб беради. Юк айланмаси катта булган нефть омборларида, тукиш –куйиш маршрут усулида амалга оширилади. Темир йул эстокадасини технологик хисоби, суткалик юк айланмаси курсаткичи буйича амалга оширилади ва у куйидагича аникланади. Download 320.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling