Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Биринчи боб бўйича хулоса 
Тадқиқот ишимизнинг “Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган 
биринчи боби бўйича қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. Педагогик конфликт – таълимий мақсадлар, манфаатларнинг ўзаро 
зидлиги натижасида педагогик жараён субъектлари ўртасидаги очиқ 
тўқнашув, педагогик қарама-қаршиликнинг ифодаланиши, ва ўзаро 
муносабатларни 
педагогик 
жиҳатдан 
мувофиқлигини 
таъминлашга 
қаратилган, конструктив қарорга бўлган талаблар эканлиги назарий жиҳатдан 
ёритиб берилди. 
2. Илмий назарий адабиётлар таҳлилига кўра, ўқитувчи ва талаба 
ўртасидаги низоларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкинлиги аниқланди: 
интизомий низо; дидактик ўзаро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар
ўқитиш услубидаги конфликтлар; ўқитувчи ва талабанинг ўзаро 
муносабатлардаги конфликтлар. 
3. Тадқиқот ишимиз доирасида компетентлик тушунчасининг мазмуни 
таҳлил этилди: компетентлик – касбий билим ва кўникмаларнинг 
мавжудлиги, уларни амалий фаолиятда қўллаш ва такомиллаштиришга 
лаёқатлилик бўлиб, у фақатгина ўзлаштирилган билимлар ва тажрибаларнинг 
мавжудлиги ва уларнинг салмоқли ҳажми бўлибгина қолмай, балки, уларни 
керакли вақтда ишга сола билиш, ўқув вазифаларини бажариш жараёнида 
улардан фойдалана олиш демакдир. 


61 
4. 
Тадқиқотимиз 
доирасида 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришга қаратилган рефлексив усуллар тушунчасининг мазмуни 
аниқлаштирилди: педагогик муносабат субъектларининг ҳаракатларини 
таҳлил қилиш, ўзини ўзи баҳолаш, ривожлантириш ва педагогик низоларни 
ҳал қилиш учун ўзини ўзи такомиллаштиришга қаратилган усуллардир. 
5. Конфликтологик компетентлик муаммосини таҳлил қилиш жараёнида 
беш 
таркибий 
қисмни 
ўзида 
акс 
эттирадиган 
конфликтологик 
компетентликнинг умумий таркибий мазмунли компонентлари аниқланди: 
мотивацион-қадриятли компонент, когнитив компонент, коммуникатив 
компонент, эмоционал-иродавий, компонент, рефлексив компонент ва 
ташкилий-фаолиятли компонент. 
6. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда педагогик конфликтли вазиятларда шахснинг ҳарактер 
хусусиятларини ифодаловчи рақобатлилик, ҳамкорлик, муросалилик-
келишувчанлик, тортишувдан қочиш, мослашувчанликдан иборат хулқ-атвор 
усулларини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таҳлил этилди. 
7. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожланганлик даражасини аниқлаш учун аввало, унинг мезонлари ва 
даражаларини аниқлаб олиш зарурлиги ҳақидаги хулосага келинди. 
Даражаларни белгилашда мотивацион-қадриятли, когнитив, коммуникатив, 
эмоционал-иродавий, 
рефлексив, 
ташкилий-фаолиятли 
мезон 
ва 
кўрсаткичларни ҳисобга олиш муҳим эканлиги изоҳланди. 
8. Конфликтологик компетентлик мазмунини ифодаловчи таркибий 
қисмларнинг қай даражада ривожланганлигини аниқлаш мақсадида ишлаб 
чиқилган мезонлар асосида (мотивацион - қадриятли мезон, когнитив мезон, 
коммуникатив мезон, эмоционал-иродавий мезон, рефлексив мезон, ташкилий-
фаолиятли мезон) конфликтологик компетентликнинг ривожланганлик 
даражалари (импульсив (паст), формал (ўрта), оптимал (юқори))
шакллантирилди.


62 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling