Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

1. Мотивацион таъсир кўрсатиш усули (4-илова). Ушбу усулларни 
амалга оширишдан мақсад, бўлажак ўқитувчилар диққатини ўрганилаётган 
предметга қаратиш ва уларда қизиқиш ҳамда қўйилган ўқув 
топшириқларини бажариш истагини уйғотишдан иборат бўлиб, усуллар 
кетма-кетликдаги тўрт босқичдан иборат: 
1) муваффақиятли вазият яратиш. Бўлажак ўқитувчиларга низоли 
ҳолатни муваффақиятли ҳал этишнинг муайян усуллари орқали уларни 
рефлексив таҳлил қилиш имкони яратилди. Бунда бўлажак ўқитувчилар 


91 
ўзларига ва бошқаларга ҳозиргача нималарни билишлари ва уддалай 
олишларини кўрсатишлари керак бўлади. Яъни, мазкур босқич бўлажак 
ўқитувчиларнинг низоли вазиятларни ҳал этиш борасидаги аввалги 
тажрибасига таянилган аниқ-амалий вазифалардан бошланади. Ушбу 
босқичда ўқтувчининг вазифаси бўлажак ўқитувчига маълум бўлган усул 
ёрдамида ҳал этиладиган ва машғулот давомида воқеаларнинг кейинги 
ривожи учун пиллапоя вазифасини ўтайдиган низоли вазиятни танлашдан 
иборат бўлади. 
 2) “узилиш” ҳолатининг юзага келиши. Бу босқичда ўқитувчи 
томонидан берилган низоли вазият ташқи белгиларига кўра, муваффақиятли 
вазиятни яратишда фойдаланилганига яқин бўлади, аммо унинг мазмуни 
низони бўлажак ўқитувчига маълум бўлган усулда ҳал этиш имконини 
бермайди. Шу тариқа, бўлажак ўқитувчилар биладиган ва ҳозирча 
билмайдиган жиҳатлар ўртасида қандайдир узилиш юзага келди ва улар 
ҳозиргина ўзларига муваффақият келтирган усул янги бир низоли вазиятда 
наф бермай қолганига ишонч ҳосил қилишди.
Ушбу босқичда бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентлик 
соҳасидаги билимларнинг чегараланиши ва етишмовчилиги кўзга 
ташланди[98]. 
 3) “узилиш” жойини қайд етиш. Бундан олдинги босқичда бўлажак 
ўқитувчилар ўз қобилиятларида “етишмовчилик”ни ҳис этишди, янгидан 
юзага келган низоли вазиятда эса, улар ўқитувчи билан бирга низони ҳал 
қилиш учун ўзларига эришмаган жиҳатни, яъни конфликтологик компе-
тентлик ривожланишининг мақсад ва вазифаларини шакллантиришларига 
тўғри келди. Муаммони қайд қилиш қуйидагича рўй беради: аввалига 
умумий муҳокама натижасида аниқланган узилиш алоҳида талабалар билан 
сўзлашув орқали муҳокама қилинади, кейин эса улар орасидан кичик 
гуруҳларга юзага келган муаммони қандай қилиб қоғозда ифодалаш 
мумкинлиги ҳақида ўйлаш таклиф этилади. Муаммони қандай баён қилиш 


92 
усуллари муҳокама қилиниб энг қулай, ҳаммани қониқтирадиган вариант 
танланди. 
4) Мақсад ва вазифаларни ифодалаш. Муаммо қайд этилгач, бўлажак 
ўқитувчилар педагог билан биргаликда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммони 
сўзлар ёрдамида аниқ ифодалайдилар ва низоли вазиятни конструктив ҳал 
этишда етишмаган билимларни таҳлил қилиш учун мақсад ва вазифаларни 
ўзлари белгилайдилар. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling