102
1-босқичда ўқитувчи гуруҳдаги иккита талаба - қатнашчини “ўқитувчи
талаба”нинг ўзаро муносабатига оид таниш вазиятлардан бирини кўрсатиб
беришни сўрайди. Қолган талабалар ўқитувчи сифатида қолишади.
Вазият
кўрсатиб бўлингандан сўнг: талаба бундай суҳбатдан қандай ҳиссиёт ва
таассурот олди, ўқитувчи ўзини қандай ҳис қилди, мазкур вазият гуруҳда
қандай фикр уйғотди деган саволларнинг умумий муҳокамаси ўтказилади.
2-босқичда ҳам ўқитувчи - талаба мулоқоти вазияти олинади,
лекин
роллар алмашади, коммуникатив позициялар ўзгаради. Гарчи талаба ўзини
такаббур, манман ва ғашга тегадиган даражада тутса ҳам “ўқитувчи”
ролидаги қатнашчига овоз оҳангини ўзгартириш таклиф қилинади. 2-босқич
натижаларининг жамоавий муҳокамаси ўқитувчининг талабага боғлиқлик
вазияти нима сабабдан юзага келиши, уни қандай олдини олиш ва бартараф
этиш мумкинлиги таҳлилига бағишланади.
3-босқичда юқоридаги вазиятлар мисолида
талаба билан психологик
тўлақонли мулоқотни ўрнатишга кўмаклашувчи усул ва воситаларни
аниқлаш, шу билан бирга педагогик бошқарув позициясини амалга ошириш
назарда тутилади[69,29].
Бўлажак
ўқитувчиларда
конфликтологик
компетентликни
ривожлантириш бўйича ушбу рефлексив усуллар тажриба гуруҳларида
ташкил этилган тўгарак машғулоти негизида амалиётга татбиқ этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: