Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

17. Расм усули. Бу – ўз фикрларини ўзларига берилган роллар орқали 
ифодалашни ривожлантириш усули. Ролларга киришиш жараёнида 
иштирокчиларда 
эмпатик 
муносабат 
ва 
рефлексив 
фикрлашни 
ривожлантиради. Педагог мавзу танлаш имконини беради ёки бирор мавзуни 
ўзи танлайди. Талабалар гуруҳларга бўлинадилар. Гуруҳларда мавзуни баён 
этиш учун талабаларга маълум роллар таклиф этилади (пессимист, оптимист, 
танқидчи, мутахассис, ота-оналар, маълумотни тингловчилар роллари ҳам 
бўлиб берилади: (олимлар, ота-оналар, фарзандлар, ишчилар). Кейин барча 
гуруҳ иштирокчилари мавзуни берилган ролларидан келиб чиққан ҳолда 
қарашларини баён этадилар[113,34]. 
18. “Позицион мулоқот” ўйин усули (9-илова). Ўйин бўлажак 
ўқитувчининг коммуникатив воситалари диапазонини кенгайтириш, 
талабалар билан педагогик мулоқотнинг самарали индивидуал услубини 
излашни ривожлантиради. Мазкур ўйинли технология 3 босқичда амалга 
оширилади: 


102 
1-босқичда ўқитувчи гуруҳдаги иккита талаба - қатнашчини “ўқитувчи 
талаба”нинг ўзаро муносабатига оид таниш вазиятлардан бирини кўрсатиб 
беришни сўрайди. Қолган талабалар ўқитувчи сифатида қолишади. Вазият 
кўрсатиб бўлингандан сўнг: талаба бундай суҳбатдан қандай ҳиссиёт ва 
таассурот олди, ўқитувчи ўзини қандай ҳис қилди, мазкур вазият гуруҳда 
қандай фикр уйғотди деган саволларнинг умумий муҳокамаси ўтказилади.
2-босқичда ҳам ўқитувчи - талаба мулоқоти вазияти олинади, лекин 
роллар алмашади, коммуникатив позициялар ўзгаради. Гарчи талаба ўзини 
такаббур, манман ва ғашга тегадиган даражада тутса ҳам “ўқитувчи” 
ролидаги қатнашчига овоз оҳангини ўзгартириш таклиф қилинади. 2-босқич 
натижаларининг жамоавий муҳокамаси ўқитувчининг талабага боғлиқлик 
вазияти нима сабабдан юзага келиши, уни қандай олдини олиш ва бартараф 
этиш мумкинлиги таҳлилига бағишланади. 
3-босқичда юқоридаги вазиятлар мисолида талаба билан психологик 
тўлақонли мулоқотни ўрнатишга кўмаклашувчи усул ва воситаларни 
аниқлаш, шу билан бирга педагогик бошқарув позициясини амалга ошириш 
назарда тутилади[69,29]. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш бўйича ушбу рефлексив усуллар тажриба гуруҳларида 
ташкил этилган тўгарак машғулоти негизида амалиётга татбиқ этилди.

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling