Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

8. Эвристик ҳаракат усули. Амалга ошириш давомида бўлажак 
ўқитувчиларга ўрганиш учун аниқ низоли вазиятлар таклиф этилади. Улардан 
қуйидаги саволларга жавоб беришлари сўралади: “Юзага келган вазиятнинг 
асл, бирламчи сабаби нима ва унинг юзага келишига нима туртки берди?”, 
“Низога кимлар аралашган ва нима учун?,” “Низодан ким манфаатдор ва нима 
учун?”, “Низонинг ташаббускори ким, жабрланувчиси ким, кузатувчиси ким, 
қўзғовчиси ким?”, “Кимлар низони ҳал этишда воситачи бўлиши мумкин?”, 
“Низони ҳал этишни нимадан бошлаш керак?”, “Низони ҳал этишнинг энг 


98 
самарадор усули қандай?”[98].  
 9. Низони ҳал этишнинг ижодий моделлаштириш усули (7-илова). 
Мазкур усул педагогик низоли вазиятларни ҳал этишни моделлаштириш 
маҳоратини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бўлажак ўқитувчиларга 
низони ҳал этиш жараёнида фикран барча вазиятлар, воқеалар ривожи 
сценарийсини қайта тиклаш таклиф этилади. Қоидалар: 1) низонинг юзага 
келиш ҳолати манзарасини чизма кўринишида моделлаштириш, тасвирлаш; 2) 
низо иштирокчилари хулқининг мумкин бўлган барча усулларини ва вазиятдан 
чиқишни моделлаштириш; 3) шахсий қадамларни, вазиятдан чиқиш ва уни ҳал 
этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни деталли равишда моделлаштириш; 4) 
мумкин бўлган барча компромиссларни моделлаштириш; 5) низони ҳал этиш 
бўйича ўз ҳаракатлари умумлашган моделини тузиш[98]. 
10. Эмпатик шериклик (шахсий ўхшашлик) усули. Бундай усул 
оппонентнинг ички кечинмаларини ҳис этиш техникасига асосланган бўлиб, 
ўқитувчи ўзининг интуитив ҳиссиётига ишона билса ва интеллектуал 
интерпретациялар юзага келишини ўз вақтида тўхтата олиш қобилиятига эга 
бўлсагина ёрдам беради[81,80-81]. Мазкур усул бўлажак ўқитувчиларнинг 
фантазияси, тасаввурлари ва рефлексив қобилиятларини ривожлантиришда 
улкан имкониятларга эга. Айнан шу усуллар дастурий материалларни ишлаб 
чиқиш жараёнида ҳам амалга ошиши мумкин. Бўлажак ўқитувчиларга 
материални ёдлаш, мақола ёзиш ва бошқа ишларни бажаришга, худди халқаро 
анжуманда чиқиш қилишга тўғри келгандек ёндашиш таклиф этилади. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling